Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олишнинг Намунавий шартномаси (ЎзР ВМ 30.10.2003 й. 476-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 октябрдаги

476-сон қарорига

8-ИЛОВА



Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини

узоқ муддатли ижарага олишнинг

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

200__йил "__"________

_________________

(шартнома тузилган жой)


___________________________________________________________________

(номи)

вилояти ___________________________________________________________

(номи)

тумани ҳокимлиги ҳокими __________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

орқали, кейинги ўринларда "Ижарага берувчи" деб аталади,

бир томондан ва ___________________________________________________

(фермер хўжалигининг номи)

___________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

орқали, кейинги ўринларда "Ижарага олувчи" деб аталади, иккинчи томондан 200__ йил "___"________ даги _____-сон қарор асосида ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:



I. ШАРТНОМАНИНГ МАВЗУСИ


1. Ижарага берувчи 200__йил "___"________дан ___________ йил муддатга _________________________ да жойлашган ____________ гектар ер участкасини ижарага топширади, Ижарага олувчи эса қабул қилиб олади.

Ижарага олувчининг ер участкаси чегаралари мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган харитада кўрсатилган.


2. Ер участкаси ____________________________________________________

(ихтисослашуви)

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилади.


3. Кўрсатилган ер участкасида қуйидаги қишлоқ хўжалиги ерлари жойлашган:

суғориладиган ҳайдаладиган ерлар ____________ га;

суғорилмайдиган (лалмикор) ҳайдаладиган ерлар ____________ га;

боғлар ____________ га;

узумзорлар ____________ га;

тутзорлар ____________ га;

бошқа кўп йиллик дарахтлар ____________ га;

пичанзорлар ва яйловлар ____________ га;

бўз ерлар ____________ га;

Ерларнинг таркиби ва майдони тўғрисидаги батафсил маълумотлар ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ерларнинг илова қилинаётган экспликациясида келтирилган.


4. Ижарага бериладиган суғориладиган ерларнинг тавсифи:

сув билан таъминланганлиги ____________ %;

суғориб келинаётган муддати ___________________________;

маданийлаштирилганлиги ______________________________;

эрозияга учраганлик даражаси __________________________;

тошлоқлик даражаси ___________________________________;

шўрланиш даражаси  ___________________________________;

сизот сувларнинг жойлашиш чуқурлиги __________________;

тупроқ бонтетининг ўртача ўлчанган бали ________________.

5. Ер участкасининг кучсизланганлиги ___________________;

6. Сервитутлар _________________________________________.



II. ИЖАРА ҲАҚИ


7. Ер учун ижара ҳақи ягона ер солиғи тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича ва муддатларда тўланади.


8. Ягона ер солиғини ўз вақтида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ундирилади.



III. ЕР УЧАСТКАСИНИ БЕРИШ ВА

УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ


9. Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда, белгиланган алмашлаб экишларга мувофиқ фойдаланилиши керак.


10. Ички хўжалик объектлари қуришда ва кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишда Ижарага олувчи томонидан бузилган ер участкалари ижарага олувчининг кучи билан ва унинг маблағлари ҳисобига қайта маданийлаштирилади.


11. Ер участкаси бериш ва ундан фойдаланишнинг бошқа шартлари

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________



IV. ИЖАРАГА БЕРУВЧИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


12. Ижарага берувчи белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ижарага олувчи томонидан Шартнома шартлари бузилганда ёхуд ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда ушбу Шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилиш;

ер участкасининг кучсизланганлиги даражасини аниқлаш.

Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари.


13. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:

ижарага олинган ер участкасининг белгиланган муддатларда, Шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда берилишини таъминлаш;

ерлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда Ижарага олувчининг кўрган зарарларини, шу жумладан бой берилган фойдасини тўлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни суғориш учун ажратилган лимитларга мувофиқ сув берилишини таъминлаш;

Ижарага олувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиш.

Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари _________________________



V. ИЖАРАГА ОЛУВЧИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига ҳамда хўжалик уставига мувофиқ мустақил равишда хўжалик юритиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахт кўчатларига, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига ва уни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш;

ер участкасида мавжуд бўлган кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;

суғориш, ерларнинг захини қочириш, техник ва бошқа мелиоратив ишларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини, дарахтларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;

ички хўжалик мақсадлари учун ишлаб чиқариш ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни белгиланган тартибда барпо этиш;

ерлар олиб қўйилган тақдирда ўзига етказилган зарарларни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлатиш.

Ижарага олувчи "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.


15. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

ер участкасининг ихтисослашувини мазкур Шартноманинг 2-бандига мувофиқ сақлаш;

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш (ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда);

ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўлланиш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади;

ишлаётган ирригация ва мелиоратив тармоқларни, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;

ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;

ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш;

бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ерни ижарага олувчилар ва ер участкалари мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик;

белгиланган шакллардаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш;

бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ерни ижарага олувчиларга ва ер участкалари мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда тўлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш;

архитектура-шаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан қурилишга рухсат олиш ва лойиҳани архитектура органлари билан келишиш.

Ижарага олувчи "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.



VI. ЕР УЧАСТКАСИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

ШАРТНОМАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


16. Ушбу Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда эса - суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.


17. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда:

фермер хўжалиги тугатилганда, шу жумладан банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ у иқтисодий ночор бўлган тақдирда тугатилганда;

ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;

ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда;

самарасиз фойдаланилганда, яъни Ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда;

ерларнинг экологик ҳолати ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда;

ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилганда;

агар фермер хўжалиги ер участкаси олинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаса бекор қилиниши мумкин.

Шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.



VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


18. Томонлардан бири ушбу Шартноманинг шартларини бажармаганда ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузганда иккинчи томон ушбу Шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.


19. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонун бузилиши Шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлмайди.


20. Томонлардан бири Шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни Шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.



VIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ


21. Ушбу Шартномани амалга оширишда пайдо бўладиган низолар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.



IX. ШАРТНОМАНИНГ АЛОҲИДА ШАРТЛАРИ*

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________



X. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Шартнома икки нусхада тузилган, улардан биринчиси Ижарага олувчига _____________________ берилган, иккинчиси ______________________

           (хўжаликнинг номи)                                                                    (туманнинг номи)

туманининг ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида сақланади.

Шартнома ер участкаси жойлашган жойдаги ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.


ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ:

Ижарага берувчи:

___________________

___________________

___________________

Ижарага олувчи:

___________________

___________________

___________________

ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ:

Ижарага берувчи-

________тумани ҳокими

Ижарага олувчи -

_____________________

Имзо___________________

М.Ў.

Имзо____________________

М.Ў.

Шартнома 200_ йил "___" _________да ___-сон тартиб рақами билан ___________________ (номи) вилояти ________________________ (номи) тумани ер ресурслари бўйича хизматида рўйхатдан ўтказилган.


М.Ў. ________________ (имзо)                        ___________________ (Ф.И.О.)



Изоҳ: IX "Шартноманинг алоҳида шартлари" бўлимида мазкур Намунавий шартномада назарда тутилмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар кўрсатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 йил, 20-сон, 200-модда.



















































Время: 0.1834
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск