ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Фермер хўжаликлари /

Фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисида Намунавий шартнома (ЎзР ВМ 30.10.2003 й. 476-сон қарорига 9-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 октябрдаги

476-сон қарорига

9-ИЛОВА



Фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисида

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

___________ тумани

- сон

200 __ йил __________

___________________________________________________________________

(номи)

фермер хўжалиги Устав асосида фаолият кўрсатувчи, кейинги ўринларда

"Иш берувчи" деб юритиладиган ____________________________________

(Ф.И.О.)

орқали бир томондан ва кейинги ўринларда "Ходим" деб юритиладиган

фуқаро ____________________________________________________________

(Ф.И.О.)

иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:


1. Ходим _________ мутахассислиги бўйича ___________________________

(разряд кўрсатилади)

лозимига қабул қилинади.


2. Шартнома ______________________________________________________

(асосий иш бўйича, ўриндошлик бўйича)

ҳисобланади.


3. Шартнома муддати ______________________________________________

(муайян муддатга, белгиланмаган муддатга).


4. Шартнома бўйича ишнинг бошланиши _____________________________

(йил, кун, ой).


5. Ходимнинг мажбуриятлари:

а) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва хўжалик Устави талабларига, меҳнат интизомига риоя қилиш, меҳнат мажбуриятларини бажариш;

б) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш.


6. Иш берувчининг мажбуриятлари:

а) меҳнатни ташкил этиш ва Ходимнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, уни техника хавфсизлиги қоидалари, меҳнат мажбуриятлари, жамоа шартномаси (у қабул қилинган бўлса) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш;

б) иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлаш;

в) Ходимни меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ зарур инвентарлар ва бошқа муҳофаза воситалари билан таъминлаш;

г) Ходимнинг меҳнат дафтарчасини белгиланган тартибда юритиш;

д) қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.


7. Иш тартиби:

иш вақти тартибини фермер хўжалиги бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди.

Бунда бир йилдаги иш вақти жами ҳисобланган иш вақтидан, ҳар кунги ишнинг давом этиши эса 12 соатдан ошиши мумкин эмас.


8. Меҳнатга ҳақ тўлаш:

а) томонлар белгилаган иш ҳажми бажарилган тақдирда Ходимга ҳар ой

учун ______________________________________________________________

(аниқ сумма кўрсатилади)

миқдорида меҳнат ҳақи белгиланади;

б) ишлаб чиқариш зарурияти ва бекор туриб қолишлар сабабли Ходим унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказилиши мумкин. Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш бажарилган ишлар бўйича, лекин Ходимнинг илгариги иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади;

в) Иш берувчи ҳуқуқлар ва молиявий имкониятлар доирасида қуйидаги қўшимча тўловларни (устамалар, мукофотлар, рағбатлантирувчи ва бошқа тўловларни) белгилайди:

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловларнинг номи ва миқдори)

г) Ходим билан келишувга кўра меҳнатга ҳақ тўлаш ҳам пул, ҳам натура тарзида амалга оширилиши мумкин.


9. Ходимга ҳар йилги асосий меҳнат таътили ____ иш куни (камида 15 иш куни) миқдорида ва ____ иш куни миқдорида қўшимча меҳнат таътили белгиланади.


10. Ходимга нисбатан давлат ижтимоий суғуртаси қўлланади.


11. Иш берувчи меҳнат интизоми ва ушбу Шартнома шартлари бузилганлиги учун Ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасида кўрсатилган интизомий танбеҳ чораларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддаси талабларини бажарган ҳолда қўллаш ҳуқуқига эгадир.



ТОМОНЛАРНИНГ

МАНЗИЛЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ:

Ходим

Иш берувчи


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 йил, 20-сон, 200-модда.

















Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск