ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2016 й. ПҚ-2533-сон "2016-2020 йилларда рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2016 й.

N ПҚ-2533



2016-2020 ЙИЛЛАРДА РАНГЛИ ВА НОДИР

МЕТАЛЛАРНИ ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ

НЕГИЗИДА ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни давом эттириш, саноатни модернизациялаш ва диверсификациялаш, рангли ва нодир металларнинг ғоят бой минерал-хом ашё ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш, шу мақсадда хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш асосида ташқи бозорларда талаб қилинадиган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмлари ҳамда турларини кенгайтириш мақсадида:


1. Рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш негизида ташқи бозорларда талаб қилинадиган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш топшириқлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ белгилансин.


2. "Олмалиқ КМК" АЖ, "Навоий КМК" давлат корхонаси, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзқурилишматериаллари" АК, "Ўзбекистон лом, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзэлтехсаноат" АК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, бошқа акциядорлик жамиятлари ва корхоналар раҳбарлари - масъул бажарувчилар зиммасига 1 ва 2-иловаларда* назарда тутилган рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш негизида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

3. 2016-2020 йилларда рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш ҳамда экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган янги корхоналар барпо этиш ҳамда ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Олмалиқ КМК" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Тошкент темир-терсак, рангли металлар чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи" АЖ, "Ўзэлтехсаноат" АК, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Бектемир металл конструкциялари" ИП МЧЖ ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда 3-иловада* кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг аниқ муддатларини, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, замонавий технологик талабларга жавоб берадиган илғор технологияларни танлаш, шунингдек қувватларни белгиланган муддатларда ишга туширишни назарда тутсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги акциядорлик компаниялари ва корхоналар - 3-иловага* киритилган инвестиция лойиҳаларининг масъул бажарувчилари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида замонавий технологияларга эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ташқи бозорларга олиб чиқилишини кафолатлайдиган хорижий компанияларни кенг кўламда жалб этиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда ушбу қарорнинг 3-иловасида* кўрсатилган лойиҳалар, уларни молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари аниқлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда унга киритилишини таъминласинлар.

9. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарор билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан келтириладиган технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар 2021 йилнинг 1 январига қадар бўлган муддатда божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 январь, 2-сон, 27-модда











































Время: 0.1342
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск