ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2016 й. ПҚ-2592-сон "2016-2020 йилларда чарм-пойабзал саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2016 й.

N ПҚ-2592



2016-2020 ЙИЛЛАРДА ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ

САНОАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни давом эттириш, чарм-пойабзал саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш, тери хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳамда турларини кўпайтириш, шу мақсадда хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида:


1. 2016-2020 йилларда тери хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида ташқи бозорларда талаб қилинадиган юқори қўшилган қийматли тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш топшириқлари 1-иловага* мувофиқ белгилансин.

"Ўзчармсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа акциядорлик жамиятлари ва корхоналар раҳбарлари - масъул бажарувчилар зиммасига 1-иловада* назарда тутилган тери хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида ташқи бозорларда талаб қилинадиган тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

2. 2016-2020 йилларда тери хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда 2-иловада* кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг аниқ муддатлари, замонавий технологик талабларга жавоб берадиган илғор технологияларни танлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, қувватларни белгиланган муддатларда ишга тушириш назарда тутилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бошқа акциядорлик жамиятлари ва корхоналар - 2-иловага* киритилган инвестиция лойиҳаларининг масъул бажарувчилари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида замонавий технологияларга эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ташқи бозорларга олиб чиқилишини кафолатлайдиган хорижий компанияларни кенг кўламда жалб этиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда ушбу қарорнинг 2-иловасида* кўрсатилган инвестиция лойиҳалари, уларни молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари аниқлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда унга киритилишини таъминласинлар.

8. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарор билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар 2021 йилнинг 1 январига қадар муддатда божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 январь, 2-сон, 29-модда























































Время: 0.1917
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск