ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2017 й. ПФ-4911-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.01.2017 й.

N ПФ-4911



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 18 февралдаги ПҚ-2492-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 январдаги

ПФ-4911-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сонли қарорида:


а) 1, 5, 6-бандлари ва 1, 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ чигит Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сонли қарори 5а-иловасида кўрсатилган ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидангина қайта ишланади";


в) 3-бандида "мазкур қарорнинг 1-иловасида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сонли қарори 5а-иловасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сонли қарори 5а-иловасига киритилмаган корхоналарда, шунингдек маиший шароитда чигитни қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади. Чигитни қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш билан ноқонуний шуғулланаётган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик, ҳатто жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади";


д) 7-бандида:

биринчи хатбошидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 18 февралдаги ПҚ-2492-сонли қарори 3-иловаси II бўлимининг 38-бандидаги "*" белгиси чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро инвестиция форумида эришилган келишувларни амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 10 февралдаги Ф-4613-сонли фармойиши 2-иловасидан 34-позиция чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 январь, 2-сон, 26-модда








































Время: 0.1305
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск