Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.1995 й. 408-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги меҳнат фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.10.1995 й.

N 408



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЧЕТ ЭЛДАГИ

ҲАМДА ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ

РЕСПУБЛИКАДАГИ МЕҲНАТ

ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорининг Ўзбекистон Реепубликаси фуқароларининг чет элдаги ва хорижий фукароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини тартибга солиш ҳамда мувофиқлаштириш қисмига мувофиқ ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (2-илова).


2. Белгилаб қўйилсинки, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятига рухсатномалар расмийлаштирилганлиги, юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда ишга жойлашиш учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги) учун тўлов ундирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги меҳнат фаолияти кўрсатиш учун рухсатномалар олингандан сўнг чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келаётган хорижий давлатлар фуқароларига кириш визаларини бериш ҳамда муддатини узайтириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ишчи кучларини четдан келтириш ва четга чиқариш масалаларини бошқариш тўғрисида" 1993 йил 14 июлдаги 353-сон қарори 2-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошлари ва 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасиниш Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., N 10, 41-модда.

































































Время: 0.1566
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск