Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.10.1995 й. 408-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 19 октябрдаги

408-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи

кучларини жалб қилиш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) шартлари ва тартибини белгилайди.

2. Хорижий ишчи кучларини жалб қилиш рухсатномаси республика ҳудудида ишлаш учун ёлланадиган хорижий ходимларнинг умумий ва касблар гуруҳи бўйича йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп сонини белгилайди.


3. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келувчи хорижий фуқаро 1-иловага* мувофиқ шакл бўйича ва иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида унинг номига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси бўлгандагина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаши мумкин.

4. Рухсатномалар ўзбекистонлик юридик шахсларга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга, шунингдек ўз шахсий хўжалигида ёлланган ходимлар меҳнатидан фойдаланувчи (бундан буён "иш берувчи" дейилади) айрим ўзбекистонлик ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи хорижий жисмоний шахсларга берилиши мумкин. Бунда хорижий ходимлар меҳнат фаолиятларининг давом этиш муддати рухсатноманинг амалда бўлиш вақтидан ошиб кетмаслиги керак.

5. Рухсатнома бериш Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

6. Рухсатнома (тасдиқнома) берганлик ва унинг муддатини узайтирганлик учун белгиланган тартибда тўлов ундирилади.

7. Рухсатнома олиш учун иш берувчи Агентликка қуйидаги ҳужжатларни топширади:

ариза;

контракт лойиҳаси ёки хорижий фуқаролар ёҳуд чет эл фирмалари билан тузилган хорижий мутахассисларни жалб қилиш мақсади ва шартлари тўғрисидаги олдидан аҳдлашилганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

хорижий мутахассисга берилган фотосуратли анкета;

рухсатномани расмийлаштириш ва бериш учун тўлов тўланганлиги ҳақидаги банк (касса) ҳужжати;

"ВИЧ-инфекция" йўқлиги тўғрисида сертификат.

Агентлик рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

8. Агентлик хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома беришда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бўш иш жойларини эгаллаш бўйича устунлик ҳуқуқлари принципидан, сўралаётган жойда қадри бир хил ишчи кучлари борлигидан келиб чиқиши керак.

Ушбу талаб Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат туризм қўмитаси деб аталади) илтимосномалари бўйича туризм соҳасида ишга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга татбиқ этилмайди.

9. Рухсатнома бериш тўғрисида қарор иш берувчи ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатларни берган кундан бошлаб 30 кун мобайнида - Агентлик томонидан қабул қилинади.

Юқори малака ва ишлаб чиқариш фаолиятида ноёб тажрибага, шунингдек Давлат туризм қўмитасининг илтимосномалари бўйича туризм соҳасига ишга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга эга бўлган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар иш берувчи ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатларни берган кундан бошлаб 15 кун мобайнида берилади. Бунда, хорижий фуқаронинг юқори малака ва ишлаб чиқариш фаолиятидаги ноёб тажрибаси, шунингдек Давлат туризм қўмитасининг илтимосномалари бўйича туризм соҳасига ишга жалб этиладиган хорижий мутахассислар иш берувчи томонидан белгиланади.

10. Хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш учун рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги асосланган қарор аризачига ушбу қарор қабул қилингандан сўнг бир ҳафта муддатда юборилади.

Хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланишга рухсатномани бериш тўғрисидаги аризанинг такрорий кўриб чиқишда Хорижий ишчи кучини жалб этиш ва ундан фойдаланишга рухсатнома беришнинг ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

11. Рухсатнома бир йил муддатга берилади, меҳнат контракти муддатини узайтириш томонларнинг розилигига кўра ва иш берувчининг мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатларни бериши асосида, меҳнат шартномасининг амалда бўлиш муддати тугагунга қадар, амалга оширилади.


12. Иш берувчидаги рухсатнома бошқа иш берувчиларга берилмаслиги керак. Рухсатнома асосида жалб қилинадиган хорижий ходимлар бошқа иш берувчига ишлаш учун ўтказилиши мумкин эмас.


13. Рухсатнома бланкида: рухсатнома берган органнинг номи, рухсатнома берилган иш берувчининг номи ва манзили, унинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар, ушбу шахс қайси давлат фуқароси эканлиги, фаолиятининг тури, рухсатнома амалда бўладиган ҳудуд, амалда бўлиш муддати, 2-иловага* мувофиқ шакл бўйича узайтириш вақти кўрсатилади. Рухсатнома Агентлик раҳбари томонидан вакил қилинган масъул мансабдор шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.

14. Иш берувчи рухсатномада кўрсатилган мазкур Низом шартларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузганда, бунинг оқибатида хорижий мутахассисларнинг ҳуқуқлари жиддий камситилган ҳолларда - Агентлик йўл қўйилган бузилишлар бартараф этилгунга қадар рухсатномани тўхтатиб қўйиши ёки уларни муайян муддатда бартараф этиш тўғрисида кўрсатма бериши мумкин. Бузилишлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги қарорига кўра бекор қилиниши мумкин.

15. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келган ва мазкур Низомни бузган ҳолда ишга қабул қилинган хорижий мутахассислар иш берувчи маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориладилар.

16. Агентлик хорижий мутахассисларни ҳисобга олишни амалга оширадилар, хорижий мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг ва меҳнат шартларининг қонунийлигини текширувдан ўтказадилар. йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини ва ички ишлар ҳудудий органларида хорижий мутахассисларнинг сони, касб-малака таркиби, бўлиш муддатлари ҳақида хабардор қилиб турадилар.

17. Рухсатномалар беришнинг мазкур Низом билан белгиланган мажбурий тартиби, шунингдек меҳнат фаолияти ҳуқуқига эгалик тасдиқномалари қуйидаги хорижий фуқароларга нисбатан қўлланмайди:


а) дипломатик ва консуллик муассасаларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик мақомдан фойдаланувчи ташкилотларнинг ходимларига;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг халқаро ҳукуматлараро ташкилотлари ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари ходимларига;

в) 3 ойгача муддатга келадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган ёки ташкил этилаётган қўшма корхоналар ёки фирмаларнинг таъсисчилари ёки пайчилари ҳисобланадиганларга;

г) Давлат туризм қўмитасининг илтимосномалари бўйича туризм соҳасида ишлашга 3 ойгача муддатга жалб этиладиган мутахассисларга.

Кўрсатилган тартиб қуйидаги хорижий фуқароларга нисбатан ҳам қўлланмайди:

давлатлараро битимларга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон ҳудудидаги муассасаларда ишловчи фан ва маданият арбобларига;

таътил вақтида Ўзбекистон олий касб таълими таълим муассасалари дастурлари доирасида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабаларга;

Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган мухбирлар ва журналистларга;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитация қилинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимларига;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан аккредитация қилинган хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари ходимларига;

Ўзбекистон академиялари ва олий касб таълими таълим муассасаларида маърузалар курсини ўқиш ва бошқа ишлар учун жалб қилинган маърузачилар ва йўриқчиларга;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан тузилган давлатлараро битимларга кўра ишга жойлаштиришнинг бошқа хил тартиби белгиланган шахсларга.



*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.


































































Время: 0.1569
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск