ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2016 й. 421-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2016 й.

N 421



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Давлат  улуши  устувор  бўлган  акциядорлик

жамиятларида корпоратив бошқарувни янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2016 йил 17 октябрдаги ПҚ-2635-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат улуши устувор бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 17 октябрдаги ПҚ-2635-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 30 декабрдаги

421-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги низомнинг 17-бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошига "(шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни)" сўзларидан кейин "шунингдек давлат корхонасига тегишли акцияларни (улушларни)" сўзлари қўшилсин;

еттинчи хатбошига "(шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни)" сўзларидан кейин "шунингдек давлат корхонасига тегишли акцияларни (улушларни)" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 майдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"акцияларнинг давлат пакети (улуш) - устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган корхоналардаги (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тимсолида мулк ҳуқуқи асосида давлатга тегишли бўлган акциялар (улуш).".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 январь, 1-сон, 14-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 12-сон, 112-модда





































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск