Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 29.12.2016 й. 1161-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2017 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2016 й.

N 1161



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС

МУЛКИДАН  ФОЙДАЛАНГАНЛИК  УЧУН

2017 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА

ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ

ҲАҚИДА


"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли, 2015 йил 24 февралдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 162-сонли ("Тошкент Оқшоми", 2015 йил 26 февраль, 50-сон) қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 16 декабрдаги 122-сонли, Молия вазирлигининг 2016 йил 16 декабрдаги ММ/08-01-32-14/437-сонли, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 16 декабрдаги 377/01-14-сонли келишув хатлари ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 16 декабрдаги 378/01-14-сонли хатини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2017 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;

Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (И. Кадиров):

давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан илгари тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-моддасига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.


3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.


4. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерный Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), "Компютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов):

мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 4 январдаги 1-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан бошлаб қонуний кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорати Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н. Хусанов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                             Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2017 йил 5 январь






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2016 йил 29 декабрдаги

1161-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас

мулкидан фойдаланганлик учун 2017 йилда

қўлланиладиган ижара тўловининг

ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ

        

Т/р

Ижарага берилаётган майдонлардан

фойдаланиш мақсадлари


Бир йиллик

энг кам ставкаси

1 кв.м (сўм)


САНОАТ

1.

Ёқилғи саноати


3 850

2.

Кимё саноати


3 850

3.

Нефт-кимё саноати


3 850

4.

Машинасозлик


3 850

5.

Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати


3 850

6.

Ҳисоблаш техника воситалари саноати


3 850

7.

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги


3 100

8.

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги


3 100

9.

Енгил ва озиқ-овқат саноати ва маиший асбоблар машинасозлиги


3 100

10.

Санитар-техник ва газ жиҳозлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш


3 850

11.

Металл конструкцияларини ва жиҳозларини ишлаб чиқариш


3 850

12.

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш


3 850

13.

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


3 850

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

14.

Ёғоч тайёрлаш саноати


3 850

15.

Ёғочни қайта ишлаш саноати


3 850

16.

Целлюлоза-қоғоз саноати


3 850

17.

Қурилиш материаллари саноати


3 850

ЕНГИЛ САНОАТ

18.

Тўқимачилик саноати


3 850

19.

Тикувчилик саноати


3 850

20.

Тери, мўйна ва пойафзал саноати


3 850

21.

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари


3 850

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

22.

Озиқ-овқат таъми саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)


3 850

23.

Гўшт ва сут саноати


3 850

24.

Балиқчилик саноати


3 850

25.

Ун-ёрма саноати


3 850

26.

Комбикорм саноати


3 100

27.

Саноатнинг бошқа тармоқлари


3 850

САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ

28.

Тиббиёт асбоблари саноати


3 850

29.

Полиграфия саноати


12 400

30.

Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш


9 200

31.

Саноатда хўжалик бошқаруви


12 400

ҚИШЛОК ХЎЖАЛИК

32.

Ўсимликшунослик (жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га


2 507 000

33.

Чорвачилик


3 100

34.

Балиқ етиштириш (шу жумладан сунъий етиштириш ҳавзалари) 1 гa.


2 507 000

35.

Ветеринария хизмати


3 850

36.

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар


3 850

37.

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 га


2 507 000

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

38.

Оммавий ер усти темир йўл транспорт воситалари


10 000

39.

Транспорт инфраструктураси (автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобиллар ювиш шохобчалари)


10 000

40.

Транспорт инфраструктураси (жарима майдончалари)


2 550

41.

Аҳоли бюртмасига кўра юкларни ташиш ва бошқа транспорт хизматларини кўрсатиш


9 200

42.

Почта алоқаси


8 400

43.

Курьер алоқаси


10 000

44.

Симли электр алоқаси


10 000

45.

Электро- радио- уяли ва пейжинг алоқаси


32 400

ҚУРИЛИШ

46.

Қурилиш


7 650

47.

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


7 650

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

48.

Улгуржи савдо


15 450

49.

Маълум миқдорда молларни сотиш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини олиб борувчи улгуржи бозорлар


37 000

50.

Чакана савдо


23 100

51.

Умумий овқатланиш


15 450

52.

Китоб дўконлари


1 500

53.

Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладигаи буюмларни ижарага бериш


15 450

54.

Халқ истеъмоли моллари савдосида воситачилик


23 100

55.

Моддий техник таъминоти ва савдоси


16 900

56.

Информацион-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш


16 900

57.

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш


16 900

58.

Кўчмас мулк билан операцияларни амалга ошириш


16 900

59.

Реклама, вакиллик хизматлари


15 450

60.

Аудиторлик фаолияти


15 450

61.

Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари


15 500

62.

Ер ости геологияси ва қидирув ишлари, геодезия ва гидрометереология хизмати


23 100

63.

Таҳририят ва нашриётлар


8 550

64.

Металлолом ва иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тайёрлаш


8 550

65.

Уй-жой хўжалиги (ХУЖМШ объектлари)


8 550

66.

Меҳмонхона хўжалиги


16 900

67.

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари


9 300

68.

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш


12 350

69.

Ломбардлар


18 550

70.

Ҳаммомлар


26 300

71.

Сауна ва бассейнлар


53 750

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ


72.

Соғлиқни сақлаш


12 350

73.

Дам олиш ва туризм


12 350

74.

Маданий кўнгилочар марказлар (билярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва шу кабилар)


16 900

75.

Жисмоний тарбия ва спорт


5 350

76.

Дорихона муассасалари, оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари


12 350

МАОРИФ

77.

Юқори ва ўрта таълим бўйича кадрларни тайёрлаш (шу жумладан, ўқув курслари)


10 800

78.

Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


9 300

79.

Умумтаълим болалар мактаби (нодавлат таълим муассасалари учун)


4 600

80.

Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш


5 900

81.

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)


4 600

82.

Маданият ва санъат


21 600

83.

Кўргазмалар


12 350

84.

Мактабдан ташқари тарбия


4 600

85.

Маданий ва дам олиш боғлари


10 800

86.

Ботаника ва ҳайвонот боғлари


10 800

87.

Телевидения ва радио узатиш редакциялари


10 800

88.

Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари


38 500

89.

Илм-фан ва илм-фан хизматлари


7 650

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

90.

Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти


15 450

91.

Банк фаолияти


23 100

ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

92.

Суғурталаш


15 450

93.

Суд ва ҳуқуқий хизматлар


10 800

94.

Адвокатлар коллегияси ва ҳуқуқий маслаҳатхоналари


10 800

95.

Жамоат бирлашмалари идораси


3 850

96.

Омборхоналар


15 450

97.

Давлат ташкилотлари учун офис


7 650

98.

Хусусий ташкилотлар учун офис


26 200

99.

Автомобиллар га ёқилги қуйиш шохобчалари


15 450

100.

Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизациялар)


15 400

101.

Лабораториялар


7 650

102.

Турли хизматлар учун ҳақ олиш (paynet)


38 500

103.

Маданий мерос бино ва иншоотларида чакана савдо


24 650

104.

Маданий мерос бино ва иншоотларида умумий овқатланиш


18 550

105.

Авиакассалар ( шу жумладан темир йўл, транспорт ва бошқа)


24 650

106.

Банкоматлар


231 100

107.

Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш


15 450

          

Изоҳ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 02/1-74-сонли баённомаси 11-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирилиги, Савдо бошқармасининг таркибий бўлинмаларига ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, муассасалари ҳарбий қисмларидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкалари қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2013 йил 12 июндаги 02/02-1-74-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги спорт зали Ўзбекистан Республикаси Баскетбол федерациясининг ёзма мурожаатини инобатга олиб, ижарага берилишида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкалари қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 августдаги 02/107-118-сонли топшириғига асосан, "Адолат" социал демократик партияси балансидаги Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, "Шарқ тонги" кўчаси, 23-уй манзилидаги бинода жойлаштирилган "Адолат" социал демократик партиясининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари ҳамда "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун 2013 йилнинг 15 июлидан бошлаб давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 02/107-2670-сонли топшириғига асосан, "Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати" ЎзЛиДеП партияси Тошкент шаҳри бўйича кенгашлари, ҳамда "XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун 2014 йилнинг 1 августидан бошлаб давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги 18-Ю-14-7/1694-сонли топшириғига асосан, "Matbuotchilar majmuasi servis" МЧЖ тасарруфида бўлган, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган бинодан фойдаланиши учун Ўзбекситон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси таҳририятига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг тегишли коэффициентлар белгиланмасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси қўлланилади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2016 йил 29 декабрдаги

1161-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини)

ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган

КОЭФФИЦИЕНТЛАР


Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс=Эс*Кз*(Кқҳ+Ко),


бунда:

Тс - бир йилга бир кв.м учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс - бир йилга бир кв.м учун энг кам ставка;

Кз - ҳудудий зона коэффициенти;

Кқ - қурилиш тури бўйича коэффицент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);

Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффиценти;

Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар:


1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз):

Зоналар


Қўлланиладиган коэффициентлар


1-зона


4,11

2-зона


3,31

3-зона


2,51

4-зона


1,71

5-зона


1,0

2. Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициентлар (Кқ):

Қурилиш тури


Қўлланиладиган коэффициентлар


алоҳида турган бино


1,0

бинонинг қисмида жойлашган ва/ёки тақаб қурилган


0,8

ярим ертўла, ертўла


0,6

чердак, болохона


0,5

реклама воситалари учун бино ва иншоотнинг фасад қисми


0,2

3. Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):


Қўлланиладиган коэффициент


ер майдони мавжуд бўлганда


0,3


4.Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Кт):

Қулайлик


Қўлланиладиган коэффициент


метро станциясидан 200 метр радиус оралиғида жойлашган


0,8

марказий қатнов кўчаларида жойлашган бино- иншоотлар


0,7

иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашган


0,6

        





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2016 йил 29 декабрдаги

1161-сон қарорига

3-ИЛОВА

Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари

РЎЙХАТИ*

         

1.

Фидокор кўчаси



32.

Қорасарой кўчаси

2.

Абдулла Қодирий кўчаси



33.

Қорасув кўчаси

3.

Абдурауф Фитрат кўчаси



34.

Қоратош кўчаси

4.

Амир Темур шоҳ кўчаси



35.

Қумариқ кўчаси

5.

Асака кўчаси



36.

Лабзак кўчаси

6.

Афросиёб кўчаси



37.

Локомотив кўчаси

7.

Аҳмад Дониш кўчаси



38.

Лутфий кўчаси

8.

Аэропорт ҳудуди



39.

Маннон Уйғур кўчаси

9.

Беруний кўчаси



40.

Матбуотчилар кўчаси

10.

Бешёғоч кўчаси



41.

Мирзо Улуғбек кўчаси

11.

Бешқайрағоч кўчаси



42.

Миробод кўчаси

12.

Бобур кўчаси



43.

Муқимий кўчаси

13.

Боғишамол кўчаси



44.

Мустақиллик майдони

14.

Бодомзор йўли кўчаси



45.

Мустақиллик шоҳ кўчаси

15.

Бунёдкор шоҳ кўчаси



46.

Мухаммад Юсуф кўчаси

16.

Бухоро кўчаси



47.

Мухтор Ашрафий кўчаси

17.

Буюк ипак йўли кўчаси



48.

Навоий кўчаси

18.

Буюк Турон кўчаси



49.

Назарбек кўчаси

19.

Гавҳар кўчаси



50.

Нукус кўчаси

20.

Дархон кўчаси



51.

Нурафшон кўчаси

21.

Зарафшон кўчаси



52.

Ойбек кўчаси

22.

Заргарлик кўчаси



53.

Оққўрғон кўчаси

23.

Зарқайнар кўчаси



54.

Оқтепа майдони

24.

Зиё кўчаси



55.

Олмазор кўчаси

25.

Зулфияхоним кўчаси



56.

Осиё кўчаси

26.

Истиқбол кўчаси



57.

Паркент кўчаси

27.

Истиқлол кўчаси



58.

Ш.Рашидов кўчаси

28.

Ифтихор кўчаси



59.

Сағбон кўчаси

29.

Қатортол кўчаси



60.

Самарқанд Дарвоза кўчаси

30.

Катта Хирмонтепа кўчаси



61.

Себзор кўчаси

31.

Кичик халқа йўли кўчаси



62.

Содиқ Азимов кўчаси

63.

Талабалар кўчаси



75.

Чоштепа кўчаси

64.

Тараққиёт кўчаси



76.

Чўпонота кўчаси

65.

Тарас Шевченко кўчаси



77.

Шастри кўчаси

66.

Темур Малик кўчаси



78.

Шаҳрисабз кўчаси

67.

Туркистон кўчаси



79.

Шимолий Олмазор кўчаси

68.

Уста Ширин кўчаси



80.

Шота Руставели кўчаси

69.

Ўзбекистон кўчаси



81.

Шўртепа кўчаси

70.

Фарғона йўли кўчаси



82.

Юнус Ражабий кўчаси

71.

Фаробий кўчаси



83.

Янги Сер гели кўчаси

72.

Фарҳод кўчаси



84.

Янги Юнусобод кўчаси

73.

Фурқат кўчаси



85.

Янгишаҳар кўчаси

74.

Чилонзор кўчаси



86.

Яҳё Ғуломов кўчаси

      

*) Изох: Нотижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганлари).
























Время: 0.0310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск