Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Метрология. Геодезия ва картография /

Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.11.2003 й. 510-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 14 ноябрдаги

510-сон қарорига

ИЛОВА



Геодезия ва картография фаолиятини

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган геодезия ва картография ишлари турлари лицензияланиши керак.


3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорларни Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси деб аталади) Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) қабул қилади, комиссия таркиби "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.

Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.

4. Юридик шахслар лицензия талабгори бўлишлари мумкин.


5. Геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


6. Геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия муддатсиз берилади.

7. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига (айрим иш турларига) берилиши мумкин.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


8. Қуйидагилар геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

лицензиат томонидан геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шу жумладан геодезия ва картография ишларини амалга ошириш бўйича норматив-техник ҳужжатларга риоя этилиши;

лицензиат штатида лицензияда кўрсатилган фаолият турлари бўйича маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга ва камида икки йил иш стажига эга бўлган камида бир ходим бўлиши;

белгиланган талабларга мувофиқ бўлган моддий-техник базанинг, геодезия ва картография асбоб-ускуналарининг, бошқа техник воситаларнинг мавжуд бўлиши;

геодезия ва картография ишларини амалга оширишни тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

лицензиат томонидан давлат сирини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжуд бўлиши.


9. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилган лицензия талаблари ва шартларидан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.


10. Геодезия ёки картография фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларга талаблар "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.


III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


11. Лицензия олиш учун лицензия талабгори "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; фаолиятнинг лицензияланаётган тури (ёхуд унинг қисми);

лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

лицензияланадиган иш турларини бажарадиган мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар (сони, маълумоти, мутахассислик бўйича иш стажи);

техника билан жиҳозланганлик ва лицензияланадиган ишларни амалга оширишга доир норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

геодезия, картография приборлари ва асбоб-ускуналарининг метрология жиҳатидан таъминланганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари.

12. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


13. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади.

14. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилиб олинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).

15. Лицензия бериш ҳақидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

16. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

17. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.



IV. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


18. Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ариза ва лицензия олишга барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб йигирма кунни ташкил этади.

19. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган барча керакли ҳужжатлар билан бирга аризани олган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Қабул қилинган қарор протоколини Комиссия раиси (унинг ўринбосари) имзолайди.

Зарур ҳолларда, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси жойларга бориб, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини ўрганиш ҳуқуқига эгадир.

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси лицензия талабгорининг аризаси олингандан кейин йигирма кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаган ҳолларда, белгиланган муддат тугагандан сўнг лицензия талабгори "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда геодезия (картография) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатларда "Ергеодезкадастр давлат қўмитаси лицензия талабгорининг ёзма билдиришномасини олгандан сўнг беш иш кунида лицензия беришга мажбур.

20. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.


21. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи лицензия битими "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи органнинг назорат қилиши тартиби;

геодезия ва картография фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига тегишли бўлган бошқа шартлар.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси учун бир нусхадан тузилади.

22. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари намуналари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда унинг буюртманомасига кўра "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.

Лицензиялар белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

23. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин бир кун муддатда берилади.

24. Агар лицензиат лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

25. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор, шунингдек "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг мансабдор шахси хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

26. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида, рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

27. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади.

Бунда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси лицензия талабгорининг қайта тақдим этилган барча ҳужжатлар билан бирга аризаси қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаган муддатда эксперт хулосасини тайёрлайди ва унинг асосида Комиссия қарорининг тегишли протоколи билан лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ


28. Лицензиат - юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришга мажбур.

Янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада лицензияланадиган бир хил фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган лицензиатлар - юридик шахслар қўшилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

29. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


30. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

32. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Дубликатлар беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


33. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда:

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;

лицензиатдан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан зарур ахборотни сўрайди ва олади;

текшириш натижалари асосида лицензия талаблари ва шартлари бузилишининг аниқ ҳолларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузади;

лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритади.

Давлат назорат ва текшириш органлари, шунингдек давлат ҳокимиятининг бошқа органлари лицензия талаблари ва шартларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, ўз ваколатлари доирасида, аниқланган бузилишлар ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида лицензияловчи органга маълум қилишлари шарт.


34. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасида қолади.


VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ

ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


35. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

36. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради


37. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


38. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.

39. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана ва унинг тартиб рақами), почта манзили, телефон ва факс рақамлари, электрон почта манзилини ўз ичига олувчи лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар;

лицензиат томонидан бажариладиган ишлар кўрсатилган ҳолда фаолиятнинг лицензияланадиган тури;

лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш асослари ва санаси;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси.


40. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


IX. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРГАНЛИК

УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ


43. Лицензия берганлик учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

44. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Геодезия ва картография ишларининг

лицензияланадиган турлари

РЎЙХАТИ


1. Давлат аҳамиятига эга бўлган ишлар:

а) геодезия ишлари:

гравиметрик аниқлашлар;

давлат геодезик режа ва баландлик шохобчаларини яратиш, ривожлантириш ва иш ҳолатида сақлаш;

ерни масофадан текшириш;

геодинамик тадқиқотлар чоғида геодезик аниқлашлар;

1:10000, 1:25000 масштабларда топографик ва махсус суратга олишлар.

б) картография ишлари (туристик объектлар (архитектура ёдгорликлари ва бошқалар) ва инфратузилма (меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари, туристик йўналишлар ҳамда бошқалар) жойлашган жой қайд этилган ва кўрсатилган мавзуга оид туристик хариталар нусхасини кўпайтириш ҳамда тарқатишдан ташқари);

график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда 1:10000, 1:25000, 1:50000, 1:100000, 1:200000, 1:500000, 1:1000000 масштаби топография режалари ва хариталарини тузиш ва нашр этиш;

график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотнома хариталари ҳамда тармоқлараро аҳамиятга эга бўлган бошқа мавзули хариталар ва атласлар, ўқув картография қўлланмалари тузиш ва нашр этиш;

давлат аҳамиятига эга бўлган географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш.


2. Махсус аҳамиятга эга бўлган ишлар:

а) геодезия ишлари;

махсус аҳамиятга эга бўлган геодезик режа ва баландлик шохобчаларини яратиш;

1:500, 1:1000, 1:2000, 1:5000 масштаби топографик ва махсус суратга олишлар;

ҳар хил иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишда муҳандислик-геодезия ишлари;

ерларни чегаралашда, давлат кадастрларини юритишда, геология, маркшейдер ишлари ва бошқа ишларда геодезия ва топография ишлари;

муҳандислик изланишлари ва бошқа изланишларда геодезия ва топография ишлари.

б) картография ишлари (туристик объектлар (архитектура ёдгорликлари ва бошқалар) ва инфратузилма (меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари, туристик йўналишлар ҳамда бошқалар) жойлашган жой қайд этилган ва кўрсатилган мавзуга оид туристик хариталар нусхасини кўпайтириш ҳамда тарқатишдан ташқари):

график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда 1:200, 1:500, 1:1000, 1:2000, 1:5000 масштаби топографик ва махсус режалар ҳамда хариталар тузиш ва нашр этиш;

график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда махсус аҳамиятга эга бўлган мавзули хариталар ва атласлар тузиш ва нашр этиш;

махсус аҳамиятга эга бўлган географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш.






Низомга

2-ИЛОВА


Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари







1-босқич

Лицензия талабгори - юридик шахс

      

1. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ тайёрлайди.


2. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳужжатларни бевосита ёҳуд уларни олингани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқаси воситаси орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда тақдим этади.


3. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси лицензия талабгорининг аризаси олингандан кейин 20 кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаган ҳолларда, белгиланган муддат тугагандан сўнг лицензия талабгори "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда геодезия (картография) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

       

Лицензия талабгорининг хоҳишига кўра

































2-босқич

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси


        

1. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг маъсул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


2. Эксперт хулосасини тайёрлайди ва унга асосан Комиссия қарорининг тегишли протоколи билан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Агар лицензия талабгорининг аризаси олингандан кейин 20 кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, белгиланган муддат тугагандан сўнг лицензяи талабгорининг ёзма билдиришномасини олгандан сўнг беш иш кунида унга лицензия беришга мажбур.


3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг лицензия талабгорлари томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган ҳолатда, эксперт хулосасини тайёрлайди ва унинг асосида Комиссия қарорининг тегишли протоколи билан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

         

1) ҳужжатлар қабул

қилинган кунда









2) ариза олинган кундан

бошлаб 20 кундан

ошмайдиган муддатда




3) ҳужжатлар қайта тақдим

этилгандан сўнг 10 кун

давомида
































3-босқич



"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

       

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.


2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

       

- тегишли қарор қабул қилингандан сўнг 3 кун муддатда
































Лицензиат

    

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

    

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай



































4-босқич

















Лицензия талабгори

       

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.


2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

       

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда



































5-босқич

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

    

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.


2. Лицензиатга расмийлаштирилган лицензияни беради.

  

- 1 кун давомида





























     




































































Время: 0.2344
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск