ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-66-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2017/03-1-сон "2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 10.01.2017 й. Қарори (АВ томонидан 17.01.2017 й. 2053-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.01.2017 й.

N 2053-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

10.01.2017 й.

N 01-02/12-66


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.01.2017 й.

N 2017/03-1


ҚАРОРИ



"2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт

минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли

маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб

ўтиладиган  товарларнинг  божхона  расмийлаштируви

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек

унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2607-сон "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология қидирув ишларини амалга ошириш, шунингдек Урга, Акчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиб чиқариш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича чоралар тўғрисида"ги ва 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ-2695-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2009 йил 2 ноябрдаги 01-02/12-22, ЭГ-01/10-7233-сон "2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2053, 2009 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 546-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2012 йил 25 декабрдаги 01-02/19-37, ЭГ-01/10-8808-сон "2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2053-1, 2013 йил 25 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 50-модда).


2. Мазкур қарор "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 23 январь, 3-сон, 44-модда


































Время: 0.2111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск