ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2017 й. ПФ-4933-сон "Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.01.2017 й.

N ПФ-4933



ТАДБИРКОРЛИК МАҚСАДЛАРИДА

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

СОТИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ТАРТИБ-

ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва бу жараённи жадаллаштириш, уларни хусусийлаштиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулк қилиб сотилган объектларда рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига давлат мулки бўлган ностратегик объектларни сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда йўналтирилади, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қоладиган маблағлар бундан мустасно;

танлов ва аукционнинг бирдан бир қатнашчисидан савдо шартларига тўлиқ мос келадиган таклиф тушганида давлат мулки объектини харид қилиш-сотиш тўғрисидаги шартномани тузишга рухсат берилади;

2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат мулки объектларини баҳолаш активлар қийматига таъсир қилувчи бозорнинг жорий конъюнктурасини ва объектив омиллар йиғиндисини ҳисобга олувчи янгиланган миллий стандартлар асосида амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига мувофиқ яроқсиз деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинади.

2. Қуйидагилар тақиқлансин:

Ўзбекистон Республикасининг талабгор резидентларидан танлов савдоларида давлат мулки объектларини сотиш вақтида буюртманома ва бизнес-режадан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, давлат мулкининг стратегик объектларини сотиш ҳоллари бундан мустасно;

давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судлар томонидан хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан, объектлар қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалаларини ўртага қўйиш.


3. Давлат мулки объектларини сотишда халқаро амалиётда кенг фойдаланилаётган қуйидаги шакллар жорий этилсин:

фонд биржасида аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиш;

ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан электрон шаклда ўтказиладиган танлов ва аукцион.

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2017 йилнинг 1 апрелига қадар акциядорлик жамиятларининг рўйхати ҳамда уларнинг акцияларини халқаро амалиётга мувофиқ аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиш тартиби юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда давлат мулки объектларини сотиш бўйича ҳудудий танлов комиссиялари зиммасига:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини ўз вақтида топиш ва рўйхатини аниқлаш ҳамда уларни танлов савдоларига тезкорлик билан қўйиш;

фойдаланилмаётган давлат мулки объектларининг оммавий ахборот воситаларида, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида албатта эълон қилинишини таъминлаш;

аниқ белгиланган мезонларга, шу жумладан, инвестицияларнинг ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартларига риоя этилган ҳолда савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонлар расмий нашр этилган кундан бошлаб 60 кундан ошмаган муддатда давлат мулки объектларини сотиш бўйича танлов ўтказишни ташкил қилиш вазифаси юклансин.


5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан республика минтақаларида ўтказилган ёппасига хатлов натижалари бўйича хусусий мулк қилиб, шу жумладан "ноль" харид қиймати бўйича сотиш учун 600 тадан кўпроқ фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари аниқланди.

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда хатлов натижаларига кўра аниқланган давлат мулки объектларини хусусий мулк қилиб, шу жумладан "ноль" харид қийматида сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

давлат мулки стратегик объектларининг ягона рўйхатини;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинадиган давлат мулки объектларини аниқлаш мезонларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

8. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 23 январь, 3-сон, 41-модда



































Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск