ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар /

Давлат солиқ қўмитасининг 09.01.2017 й. "2017 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек, солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида"ги Ахборот

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

09.01.2017 й.



2017 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек, солиқ

солишнинг айрим масалалари тўғрисида

АХБОРОТ*


(Кўчирма)


Ахборот қуйидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган:

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-416-сонли Қонуни (кейинги ўринларда - ЎРҚ-416-сон Қонун);

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-417-сонли Қонуни (кейинги ўринларда - ЎРҚ-417-сон Қонун);

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-418-сонли Қонуни (кейинги ўринларда - ЎРҚ-418-сон Қонун);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2699-сонли қарори.



А. ЎРҚ-416-СОНЛИ ҚОНУН БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


ЎРҚ-416-сонли Қонун билан Солиқ кодексининг 7 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:


1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнат вазирлигига ўзгартирилганлигидан келиб чиқиб, Солиқ кодексининг 147-моддаси 15-бандига, 159-моддаси 1-бандига, 329-моддаси 24-бандига, 331-моддаси 12-бандига ва 355-моддаси иккинчи қисми 1-бандига тегишли ўзгартиришлар киритилди.


2. Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-бандига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қўшилган қиймат солиғидан (кейинги ўринларда - ҚҚС) озод қилинадиган тиббий хизматлар (косметология хизматлари бундан мустасно) ва ветеринария хизматлари, дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар аниқлаштирилди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Ветеринария тўғрисида"ги Қонунига мувофиқлаштирилди.


3. Солиқ кодексининг 211-моддаси 6-бандига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, импорт қилишда ҚҚСдан озод қилинадиган дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринарияга мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашёлар аниқлаштирилди.



Б. ЎРҚ-417-СОНЛИ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


ЎРҚ-417-сонли Қонун билан Солиқ кодексининг 38 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан:


1. Солиқ кодексининг 22-моддасига киритилган ўзгартириш дивиденд тушунчасини аниқлаштиришни ҳамда "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига мувофиқлаштиришни назарда тутади.


2. Солиқ кодексининг 30-моддасига киритилган қўшимча солиқ тўловчига мақсадли имтиёзларни қўллаш ҳисобига бўшаган маблағларни имтиёз даври тугагандан кейинги бир йил давомида имтиёзлар берилаётган чоғда белгиланган мақсадлар учун фойдаланиш ҳуқуқини беради, шунингдек фойдаланилмаган маблағлар қолдиғини республика бюджетига ўтказиш муддатини белгилайди.


3. Солиқ кодексининг 59 ва 61-моддаларига киритилган ўзгартиришларга асосан, солиқ қарзи тўлов муддати ўтган пайтдан бир йил мобайнида ундирилмаган бўлса, солиқ қарзини ундирувни мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган ҳолларда ҳам мажбурий ундириш чоралари қўлланилишини назарда тутади.


4. Солиқ кодексининг 63-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, солиқ қарзи суммасини ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини тақдим этишнинг ягона муддатини белгилайди, бунда юридик шахслар каби якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам тўлов муддати тугаганидан кейин уч иш куни қилиб белгиланди.


5. Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик борасидаги ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкция бекор қилиниб, маъмурий жавобгарликка ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддаси ва Солиқ кодексининг 104-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.


6. Солиқ кодексининг 126-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, нотижорат ташкилотлари учун фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлари юзага келадиган даромадлар турлари, шунингдек, нотижорат ташкилотлари учун тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайдиган даромадлар таркиби аниқлаштирилмоқда.

Худди шундай тегишли ўзгартиришлар Солиқ кодексининг 197, 257, 265, 279 ва 295-моддаларига ҳам киритилди.


7. Солиқ кодексининг 126-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, Солиқ кодексининг 132-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташланди.


8. Солиқ кодексининг 135-моддасига киритилган ўзгартириш аниқлаштирувчи тусга эга бўлиб, заём берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём ва молиявий ёрдам олинганда, шунингдек Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст ставкада фоизли даромад тўланганда даромадни аниқлаш тартибини белгилайди.


9. Солиқ кодексининг 155-моддасига киритилган ўзгартиришлар солиқ агентига Ўзбекистон Республикаси норезидентининг барча даромадлари бўйича тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда халқаро шартномалар нормаларини мустақил равишда қўллаш ҳуқуқ

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск