ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.2017 й. ПҚ-2728-сон "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2017 й.

N ПҚ-2728



2017-2020 ЙИЛЛАРДА ШАҲАРЛАРДА

АРЗОН КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ ҚУРИШ

ВА  РЕКОНСТРУКЦИЯ  ҚИЛИШ  ДАСТУРИНИ

САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Республика шаҳарларида яшаётган аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга йўналтирилган арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш борасидаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Ипотека банк" АТИБ, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Қизилқумцемент" АЖ ва "Ўзбекинвест" миллий суғурта компаниясининг:

устав капитали 1,0 миллиард сўм миқдорида бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Ўзшаҳар қурилиш инвест" республика ихтисослаштирилган инжиниринг компаниясини (кейинги ўринларда - "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги;

1-иловага* мувофиқ, компаниянинг устав жамғармасида ўз улуши билан иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Ипотека банк" АТИБ, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Қизилқумцемент" АЖ ва "Ўзбекинвест" МСКни "Ўзшаҳар қурилиш инвест" инжиниринг компаниясининг муассислари этиб белгилаш тўғрисидаги;

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК зиммасига арзон кўп квартирали уйларни тўлиқ тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича шартнома асосида буюртмачи функцияларини, шу жумладан молиялаштиришни ташкил қилиш ва қурилишнинг бориши устидан техник назоратни амалга ошириш, кейинчалик қурилган арзон кўп квартирали уйларни бериладиган имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига аҳолига сотиш учун "Ипотека банк" АТИБга топшириш вазифасини юклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Ипотека банк" АТИБ, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Қизилқумцемент" АЖ ва "Ўзбекинвест" МСК:

икки ҳафта муддатда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИКнинг Уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар, шунингдек уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласинлар;

бир ой муддатда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИКнинг устав капиталини шакллантирсинлар, унинг фаолияти самарали ташкил этилишини таъминлаш ва компаниянинг зарур моддий-техника базасини яратиш, шунингдек кейинчалик уни малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан амалий чораларни кўрсинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Инвестиция дастурлари қурилиши департаменти" ДУК "Ипотека банк" АТИБ билан биргаликда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда белгиланган тартибда кредитлар қайта расмийлаштирилишини амалга оширсинлар, арзон кўп квартирали уйларни молиялаштириш бўйича ҳужжатлар, шунингдек бундай уйларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ва лойиҳадан олдинги ҳужжатларни унга топширсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 13 январдаги

ПҚ-2728-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали

уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги

ПҚ-2660-сонли қарорига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. 3-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кўп квартирали арзон уйлар массивларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини, намунавий лойиҳаларни расмийлаштириш, қурилиш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини техник назорат қилиш, шунингдек маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш функциялари зиммасига юкланган "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК - буюртмачи этиб".


2. 4-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "буюртмачиларга" сўзи "Ўзшаҳар қурилиш инвест" инжиниринг компаниясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзшаҳар қурилиш инвевст" ИКнинг кредитлар бўйича мажбуриятлари таъминоти сифатида аҳолига квартиралар сотилгунга қадар кўп квартирали уйлардаги хоналарни кейинчалик сотишдан тушадиган маблағларни гаровга қабул қилсин";


в) бешинчи хатбошидаги "буюртмачиларга" ва "уларга" сўзлари тегишли равишда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИКга" ва "унга" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 6-бандидаги "буюртмачиларнинг" сўзи "буюртмачи - "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИКнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 7-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

"буюртмачига кредит ва Дастурни амалга оширишда қатнашувчи жисмоний шахсларга ипотека кредити бериш учун АК "Халқ банки" томонидан "Ипотека банк" АТИБнинг, жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан йилига 6,5 фоиз ставка бўйича миллий валютада банклараро депозит ҳисобварағига берилган буюртмалари асосида 20 йил муддатга бериладиган 672,8 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар".


5. 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"арзон кўп квартирали уйларнинг массивларини қуриш учун пудрат ташкилотларига марказлаштирилган тартибда етказиб бериладиган асосий қурилиш материаллари ва ускуналарнинг энг яхшиларини танлаб олиш натижалари бўйича тендер савдоларини ўтказмаган ҳолда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК томонидан сотиб олиш".


6. 11-бандининг иккинчи хатбошидаги "буюртмачиларга" сўзи "буюртмачига" сўзи билан алмаштирилсин.


7. 17-бандида:


а) олтинчи хатбошидаги "буюртмачилар" сўзи "буюртмачи" сўзи билан алмаштирилсин.


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига барча турдаги солиқлар ҳамда мажбурий тўловларни тўлашдан".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 23 январь, 3-сон, 42-модда













































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск