ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 12.04.2016 й. 17-151019823-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

12.04.2016 й.

N 17-151019823


(КЎЧИРМА)



Ҳал қилув қарори ишни кўрган суд таркибига кирмаган судьялар томонидан қабул қилинган бўлса, мазкур ҳолат ҳал қилув қарорини бекор қилиш унун асос бўлади


"О`ZSTANDART" агентлиги "ANDIJONKABEL" АЖ шаклидаги қўшма корхонаси ва унинг ҳузуридаги синов лабораториясига нисбатан вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, "Андижонкабел" ҚК МЧЖ ҳузуридаги синов лабораториясига 2007 йил 28 августда расмийлаштирилган UZ.АМТ.07.МАI.618-рақамли аккредитация гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Шунингдек, О`ZSTANDART" агентлигига тақдимнома юборилган.

Кассация протестида биринчи инстанция суди томонидан ишдаги ҳолатлар ва "ANDIJONKABEL" АЖ ҚК томонидан келтирилган далиллар умуман ўрганилмасдан, бир томонлама қарор қабул қилинганлиги, суд хулосалари ҳақиқий ҳолатга тўғри келмаслиги, Аккредитация Кенгаши томонидан белгиланган тартибга зид равишда 2015 йил 16 октябрдаги қарори билан гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида судга ариза киритилиб, жавобгарнинг ҳуқуқлари поймол этилганлиги, унга қарор ўз вақтида юборилмаганлиги ва камчиликларни бартараф этишга имконият берилмаганлиги, бундай қарор "О`ZSTANDART" агентлиги томонидан қабул қилиниши, апелляция инстанцияси суди асоссиз равишда ҳал қилув қарорини кучида қолдирганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Кассация шикоятида ҳам шу каби важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш ҳамда даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация протеста ва шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилишни ҳамда янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "О`ZSTANDART" агентлиги бош директори томонидан 2012 йил 24 августда тасдиқланган дастур ва унинг 2015 йил 8 октябрдаги 130п-сонли буйруғига асосан "ANDIJONKABEL" АЖ ҚК ҳузуридаги синов лабораториясида инспекция назорати ўтказилган ҳамда унинг натижаси бўйича 2015 йил 15 октябрда далолатнома расмийлаштирилган.

Сўнгра "О`ZSTANDART" агентлиги Аккредитация Кенгашининг 2015 йил 16 октябрдаги ИН-203-сонли қарори билан "Андижонкабел" ОАЖ шаклидаги қўшма корхонасининг синов лабораторияси номига 2007 йил 27 августда расмийлаштарилган UZ.AMT.07.MAI.618-coнли аккредитация гувоҳномасининг амал қилиш муддати 2015 йил 20 октябрдан 10 иш кунига тўхтатилган ва аккредитация гувоҳномасини тугатиш тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси киритиш белгиланган.

Кўриниб турибдики, аккредитация гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Миллий Аккредитация Давлат реестрида 2007 йил 27 августда рўйхатга олинган. Аммо, "О`ZSTANDART" агентлиги амалда бўлмаган, яъни 2007 йил 28 августдаги аккредитация гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш тўғрисида хўжалик судига ариза берган. Суд мажлисида қатнашган "О`ZSTANDART" агентлиги вакили ҳам ушбу ҳолатни тасдиқлаб, 2007 йил 28 августда аккредитация гувоҳномаси расмийлаштирилмаганлигини ва судга берилган аризада хатога йўл қўйилганлигини баён қилган.

Бундан ташқари, "О`ZSTANDART" агентлиги Аккредитация Кенгашининг 2015 йил 16 октябрдаги ИН-203-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарори билан тасдиқланган "Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 73, 75-78, 81-бандлари талабларига риоя этилмасдан қабул қилинган. Бу ҳужжатнинг қабул қилиниши билан "ANDIJONKABEL" АЖ ҚКнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган.

"О`ZSTANDART" агентлиги вакили Аккредитация Кенгашининг қарори қабул қилинган вақтда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарори "О`ZSTANDART" агентлигига келиб тушмаган деган важи ўринсиздир. Чунки, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, арз қилинган талабни қаноатлантириш тўғрисида нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилган. Суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келмайди.

Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ҳамда асослантирилганлигини текширмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Шу билан бирга апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилишига йўл қўйган. Хусусан, апелляция инстанцияси суди қарори ишни кўрган суд таркибига кирмаган судья томонидан қабул қилинган. Ушбу ҳолат Хўжалик процессуал кодекси 188-моддаси учинчи қисмининг 7-бандига мувофиқ суд қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Шундай экан, кассация протестида ва шикоятида келтирилган важлар асослидир. Аммо, кассация протестида келтирилган асослар бўйича ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш учун асослар мавжуд эмас. Чунки, кассация инстанцияси суди Хўжалик процессуал кодекси 187-моддасининг 3-бандига мувофиқ суд қарорларини ушбу Кодекс 188-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, бекор қилиш ҳамда ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.

Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилишни ҳамда янги қарор қабул қилишни, "ANDIJONKABEL" АЖ ҚКга нисбатан арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этишни, юридик шахс бўлмаганлиги сабабли унинг ҳузуридаги синов лабораториясига нисбатан арз қилинган талаб бўйича иш юритишни тугатишни, кассация протестини қисман, кассация шикоятини эса тўла қаноатлантиришни, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 3 000 сўм почта харажатларини "О`ZSTANDART" агентлиги зиммасида қолдиришни, апелляция ва кассация шикоятларини кўриш учун тўланган 12 000 (5 000 + 7 000) сўм почта харажатларини "О`ZSTANDART" агентлигидан "ANDIJONKABEL" АЖ ККга етказилган зарар сифатида қоплашни, тўланган 651 200 сўм давлат божини "ANDIJONKABEL" АЖ ҚКга, ортиқча тўланган 4 500 сўм почта харажатларини "О`ZSTANDART" агентлигига қайтаришни лозим топади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси",

2016 й., 11-сон




























Время: 0.0155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск