ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 15.03.2016 й. 20-1507/18251-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

15.03.2016 й.

N 20-1507/18251


(КЎЧИРМА)



Қонунда ҳокимнинг ўзи томонидан қабул қилинган қарорлари устидан судга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланмаган


Ғиждувон туман ҳокимлиги (бундан буён матнда туман ҳокими деб юритилади) "Ба??оллик Усмон Вохидов" фермер хўжалигига (бундан буён матнда фермер хўжалиги деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, туман ҳокимининг 2009 йил 26 ноябрдаги 745-сонли, 2011 йил 28 мартдаги 363-сонли ва 2014 йил 24 январдаги 284-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Ҳокимлик арз қилган талабларини ўзгартириб, туман ҳокимининг 2009 йил 26 ноябрдаги 745-сонли ва 2014 йил 24 январдаги 284-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, туман ҳокимининг 2009 йил 26 ноябрдаги 745-сонли ва 2014 йил 24 январдаги 284-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳокимлик қонунчилик талабларини бузган ҳолда ўзи қабул қилган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга асоссиз мурожаат қилганлиги, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунга кўра, ҳокимлик ўзи қабул қилган қарорларни ўзи бекор қилиш ваколатига эга эканлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ёки иш юритишни тугатиш сўралган.

Кассация шикояти юзасидан билдирилган ёзма фикрда эса, суд қарорлари асосли қабул қилинганлиги сабабли, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида асоссиз хулосага келган. Чунки, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 25-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисига мувофиқ вилоят, туман ва шаҳар ҳокими қуйи турувчи ҳокимларнинг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ва халқ депутатлари Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашларининг хужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади.

Ушбу Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатлар устидан фуқаролар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар судга шикоят қилишлари мумкин. Қонунда ҳокимнинг ўзи томонидан қабул қилинган қарорлари устидан судга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланмаган.

Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ ҳокимнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларига зид, прокурор протест билдирган қарорлари шу ҳокимнинг ўзи томонидан ёки юқори турувчи ҳоким ёинки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, заруратига қараб эса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайта кўриб чиқилади.

Хўжалик процессуал кодекси 24-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига мувофиқ давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш, мансабдор шахсларнинг шундай ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги низолар хўжалик судларига тааллуқлидир.

Мазкур ҳолатда эса ҳоким ўзи қабул қилган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга асоссиз равишда даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Бундан ташқари, ҳокимлик ишни кўриш жараёнида судга ариза билан мурожаат қилиб, даъво талабларини ўзгартириб, туман ҳокимининг 2009 йил 26 ноябрдаги 745-сонли ва 2014 йил 24 январдаги 284-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди туман ҳокимининг ушбу аризасини иш юритишга қабул қилган, бироқ ҳокимнинг 2011 йил 28 мартдаги 363-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талаби бўйича қандай хулосага келганлигини ҳал қилув қарорида кўрсатмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъвогар даъвосидан воз кечган ва хўжалик суди уни қабул қилган бўлса, иш юритиш тугатилади.

Судлов ҳайъати туман ҳокими 2011 йил 28 мартдаги 363-сонли қарорни ҳақиқий эмас деб топиш талаби бўйича даъводан воз кечганлигини инобатга олиб, ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандига кўра, қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.

Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва туман ҳокимининг 2009 йил 26 ноябрдаги 745-сонли ва 2014 йил 24 январдаги 284-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабларни қаноатлантиришни рад этишни, туман ҳокимининг 2011 йил 28 мартдаги 363-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 2500 сўм почта харажатларини ҳокимлик зиммасида қолдиришни, ҳокимликдан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 3907200 сўм ва кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1953600 сўм, жами 5860800 сўм давлат божини республика бюджетига ҳамда судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига, тўланган 7000 сўм почта харажатларини фермер хўжалиги фойдасига, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30000 сўм суд харажатларини Олий хўжалик судига ундиришни лозим топади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси",

2016 й., 10-сон
























Время: 0.0312
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск