Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.01.2017 й. 14-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 январдаги

14-сон қарорига

ИЛОВА



Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция

қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга,

эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой

шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган

фуқароларнинг бошқа тоифаларига

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарори билан тасдиқланган "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) доирасида шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун "Ипотека-банк" АТИБ томонидан буюртмачига кредитлар бериш тартибини, шунингдек кўп квартирали уйлардаги квартираларни устун даражада ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


банк - кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун буюртмачиларга кредитлар бериш, шунингдек кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун қарз олувчиларга ипотека кредитларини расмийлаштириш йўли билан квартираларни сотиш функциялари юкланган ҳолда "Ипотека-банк" АТИБ;


буюртмачи - арзон кўп квартирали уйлар массивларини реконструкция қилиш ва қуриш, намунавий лойиҳалар бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан техник назоратни амалга ошириш, шунингдек маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши функциялари юкланган ҳолда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" МЧЖ республика ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси;


бош пудратчи - коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустриясида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилиш бўйича Идоралараро тендер комиссияси томонидан мазкур объектларни қуришда тажрибага ва тегишли моддий-техника базасига эга бўлган пудрат ташкилотлари иштирокида тендер савдолари ўтказиш якунлари бўйича аниқланадиган бош пудрат ташкилоти;

қурилишларнинг манзилли рўйхати - капитал қўйилмаларнинг ажратилган лимитлари доирасида ҳар йили буюртмачилар томонидан тузиладиган объектлар рўйхатини, шунингдек капитал қўйилмалардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмларини ўз ичига оладиган молиявий ҳужжат;


кўп квартирали уйни реконструкция қилиш - кўп квартирали уйнинг архитектура-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, қисман бузган, маънан эскирган конструкциялар ва муҳандислик асбоб-ускуналарини алмаштирган ҳолда қўшимча устига қуриш, ёнига қуриш (иморатлар қуриш);


махсус мақсадли ҳисоб рақамлари:

кўп квартирали уйдаги квартираларни сотишдан тушадиган ҳамда қарзларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қайтаришга йўналтириладиган тушумлар ҳисобига жамланадиган мақсадли маблағларни ҳисобга олиш учун буюртмачига очиладиган 22626-ҳисоб рақами;

буюртмачидан тушадиган ҳамда сотиб олинадиган асбоб-ускуна ва қурилиш материаллари, бажарилган ишлар учун субпудрат ташкилотларига, кредит ажратилаётган объект қурилишида банд бўлган ишловчиларга иш ҳақи тўлашга (шу жумладан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ушлаб қолиш, ягона ижтимоий тўлов), автотранспорт хизматлари, механизмлардан фойдаланилган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ тўлашга, шунингдек тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш харажатларига (ёқилғи-мойлаш материаллари, табиий газ, электр энергияси, сув ва шу кабилар) ва кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун йўналтириладиган жамланадиган мақсадли маблағларни ҳисобга олиш учун пудратчига очиладиган 22626-ҳисоб рақами;

ҳудудий комиссия - кўп квартирали уйлардаги квартираларни яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия;


яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар - республика шаҳарларида яшайдиган ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётганлар ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифалари;


кўп квартирали уйлар - Дастур доирасида қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган шаҳарлардаги 5, 7 ва 9 қаватли арзон кўп квартирали уйлар;


ҳудудий комиссиянинг протокол қарори - ҳудудий комиссиянинг протокол шаклида расмийлаштирилган ҳамда банк томонидан квартирани сотиш ва ипотека кредити ажратиш учун асос ҳисобланадиган белгиланган тартибда қабул қилинган қарори;


қарз олувчи - яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, кредит шартномасида белгиланган шартларда кўп квартирали уйдан квартира олиш учун ипотека кредити олган, ипотека кредитини қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган жисмоний шахс;


биргаликда қарз олувчи - қарз олувчининг эри (хотини), яқин қариндошлари, ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, болалари) ҳамда ипотека кредити ва унинг юзасидан фоизлар бўйича ҳар ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек ипотека кредити бўйича солидар жавоб берувчи бошқа жисмоний шахслар;


дастлабки бадал - қарз олувчининг банкда очилган мақсадли жамғарма омонат ҳисоб рақамига қўйилган сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги пул маблағлари;


қонун асосидаги ипотека - ипотека шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини таъминлаш учун қўлланиладиган, қонун асосида ипотека ҳосил бўлишига олиб келадиган ва қонун асосида ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланадиган ипотека тури;


тўлов лаёқати - умумий даромадларни таҳлил қилишдан келиб чиқиб аниқланадиган қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш лаёқати.


3. Кўп квартирали уйни қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида амалга оширилади. Кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин буюртмачи белгиланган тартибда мулк ҳуқуқини расмийлаштиради.

4. Қуйидагилар кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

банк томонидан ажратиладиган кредитлар;

ўзининг уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд ходимлари учун кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришда улуш қўшиб қатнашишга тайёрлигини билдирган нодавлат ташкилотларининг ўз маблағлари;

халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг буюртмачига кредит ажратиш учун берилган кредитлари, шу жумладан грантлари ва инвестициялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.


5. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун буюртмачи банкнинг хизмат кўрсатадиган филиалида "талаб қилиб олинадиган" асосий депозит ҳисоб рақамига эга бўлиши керак.


6. Буюртмачининг кредитлари бўйича мажбуриятларни таъминлаш сифатида квартиралар аҳолига сотилгунига қадар кўп квартирали уйлардаги квартираларни келажакда сотишдан тушадиган маблағлар гарови қабул қилинади.

Кредитни таъминлаш суммаси берилган кредит, у бўйича ҳисобланган фоизлар суммасини тўлиқ қоплаши керак.


7. Пудратчиларга банк филиалларида буюртмачи томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш учун махсус мақсадли ҳисоб рақамлари очилади.


8. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилишни молиялаштиришда буюртмачи томонидан пул маблағлари унинг ссуда ҳисоб рақамларидан пудратчиларнинг махсус мақсадли ҳисоб рақамларига ўтказилади.


9. Буюрмтачиларнинг ссуда ва махсус мақсадли ҳисоб рақамлари судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, солиқ органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, шунингдек уларнинг келиб чиқишидан қатъи назар, бошқа талаблар бўйича хатлаб қўйилмайди.



2-БОБ. КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ ҚУРИШ ЁКИ

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА БУЮРТМАЧИГА КРЕДИТ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


1-§. Буюртмачига кредитларни расмийлаштириш ва бериш тартиби


10. Ушбу Низомга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий лойиҳа бўйича келишилган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда "тайёр ҳолда топшириш" шартларида кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун банк қайтариш, тўлаш, таъминлаш, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартларида буюртмачига кредитлар беради.


11. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун банк томонидан буюртмачига ажратиладиган кредит миқдори "тайёр ҳолда топшириш" шартларида қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уй қийматининг 95 фоизигача миқдорда белгиланади.


12. Кредитдан фойдаланиш муддати қурилиш ишларини ёки реконструкция қилишни амалга ошириш муддатидан келиб чиқиб, бироқ икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланади. Бунда қурилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга кредитни ва у бўйича фоизни қайтаришга имтиёзли давр берилади.


13. Кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилиш учун кредит бўйича буюртмачига фоиз ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида кредит шартномаси билан белгиланади.


14. Кредитни олиш учун буюртмачи томонидан банкнинг хизмат кўрсатувчи филиалига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

кредитнинг мақсадлари, таъминлаш, муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда кредит олишга буюртманома;

қурилишларнинг тасдиқланган манзилли рўйхати, қурилишларнинг титул рўйхати ҳамда ишлаб чиқариш ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш жадваллари;

кўп квартирали уй қуриш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасига ёки реконструкция қилинаётган объектга бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжат;

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан берилган давлат экспертизасининг хулосаси нусхаси;

қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатноманинг нусхаси;

пудрат қурилиш ташкилотининг қурилиш таваккалчиликлари суғурта шартномаси ва суғурта полиси;

охирги ҳисобот санасига молиявий ҳисоботлар;

бошқа банклар олдидаги қарздорлик ва бошқа банкларда маблағлар борлиги тўғрисидаги маълумотномалар;

қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйдаги қаватлар сони, ҳар бир квартиранинг умумий ва турар жой майдони ҳажми, квартира умумий майдонининг ҳар 1 кв.м қиймати, шунингдек ҳар бир квартиранинг қиймати кўрсатилган маълумотнома;

буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган пудрат шартномаси нусхаси;

давлат экологик экспертизаси хулосасининг нусхаси.


15. Банк ушбу Низомнинг 14-бандида санаб ўтилган, буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлдирилишининг мувофиқлигини ўрганади ва ажратиладиган кредит миқдорини улар асосида белгилайди.


16. Банк, кредит буюртманомасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, буюртманомани қондириш ёки уни асосли рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Кредит буюртманомасини кўриб чиқиш муддати ушбу буюртманома ва мазкур Низомнинг 14-бандида санаб ўтилган унга илова қилинган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб уч банк кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.


17. Кўп квартирали уйлардаги квартираларни келгусида сотишдан тушган барча маблағлар кўп квартирали уйлар фойдаланишга топширилгандан кейин акцептсиз тартибда дастлаб кредит учун фоизни ундиришга, сўнгра эса асосий қарзни қайтаришга йўналтирилади. Ушбу шарт кредит шартномасида ва гаров шартномасида ҳисобга олиниши керак.


18. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачига кредит бериш ҳар бир кўп квартирали уйнинг номи ва рақами кўрсатилган ҳолда, буюртмачининг номига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш йўли билан амалга оширилади.


19. Буюртмачига кредит ажратиш босқичма-босқич молиялаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадваллари асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

аванс бериш буюртмачининг ссуда ҳисоб рақамидан тўлов топшириғи асосида, пудрат шартномасида назарда тутилган миқдорда амалга оширилади;

буюртмачи томонидан бажарилган ишларнинг тасдиқланган далолатномаси тақдим этилгандан кейин олдин берилган аванслар мутаносиб тарзда ушлаб қолиниши ҳисобга олинган ҳолда тўловнинг навбатдаги суммаси ажратилади.


20. Амалда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотномалар - счёт-фактуралар буюртмачи томонидан банкка бир ойда икки марта, ҳар ойнинг 3 ва 18-кунигача тақдим этилади.


21. Буюртмачи маълумотномаларда - счёт-фактураларда кўрсатилган амалда бажарилган ишлар ҳажмларининг амалда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотларга ва тўлов топшириқномаларига қатъий мувофиқлиги учун жавоб беради.


22. Буюртмачини таъминлашга харажатлар ссуда ҳисоб рақамидан унинг "талаб қилиб олинадиган" асосий депозит ҳисоб рақамига амалга оширилади.


23. Буюртмачига амалда бажарилган ишлар ҳажмларига мувофиқ бўлмаган, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилмаган ишлар ҳажмига ҳужжатларнинг тўлов учун тақдим этилиши тақиқланади.


24. Шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачини молиялаштириш ва унга кредит ажратиш тартиби ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-§. Кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш тартиби


25. Кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачига берилган кредитларни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш буюртмачи томонидан банк филиалларида махсус мақсадли ҳисоб рақамлари очиш йўли билан квартираларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Бунда тушган пул маблағлари биринчи навбатда кредит бўйича ҳисобланган фоизларни қайтаришга, сўнгра эса кредит бўйича асосий қарзни қайтаришга йўналтирилади.


26. Буюртмачи кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотишдан тушадиган маблағларни жамлаш учун ҳар бир объектга алоҳида унинг учун махсус мақсадли ҳисоб рақами очиш тўғрисида банк филиалига аризани тақдим этади.


27. Банк буюртмачининг аризаси асосида ҳар бир объект бўйича алоҳида белгиланган тартибда махсус мақсадли ҳисоб рақами очади.


28. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачига берилган кредитлар бўйича фоизларни ўтказиш ҳар куни амалга оширилади ва банкнинг кредити ҳисобига қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйларнинг квартираларини сотишдан тушаётган маблағлар ҳисобига кредит шартномасида белгиланган муддатларда ундирилади.


29. Буюртмачиларга кредитлар бериш учун банкда очиладиган АТ "Халқ банки"нинг депозит ҳисоб рақами бўйича фоизларни ўтказиш банкнинг кредити ҳисобига қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйларнинг квартираларини сотишдан тушаётган маблағлар ҳисобига кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин ҳақ тўланган ҳолда ҳар куни амалга оширилади.


30. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш даврида айланма маблағларни тўлдириш учун буюртмачига ва пудратчига берилган кредитлар ва ҳисобланган фоизлар буюртмачига ва пудратчига очилган махсус мақсадли ҳисоб рақамларидан тўланади.


31. Кўп квартирали уй қийматининг 5 фоизи миқдоридаги сумма бир қисмининг кафолат муддати (ҳокимнинг кўп квартирали уйни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин 12 ой) тамом бўлгунга қадар 22626 - "Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" молиялаштиришнинг махсус депозит ҳисоб рақамида сақланади.



3-§. Кредитлардан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг ўз

вақтида қайтарилиши мониторингини олиб бориш тартиби


32. Мониторинг давомида берилган кредитдан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда, банк бошқа мақсадларда фойдаланилган кредитларни ва ҳисобланган пеняларни кредит шартномасига мувофиқ муддатидан олдин ундириш чора-тадбирларини кўради.


33. Кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланган буюртмачига нисбатан банк томонидан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари кредит шартномасида белгиланиши керак.


34. Асосий қарз ва у бўйича ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаганда банк кредитни қайтаришни таъминлаш чоралари кўрилишини талаб қилади.


35. Агар кредитни ўз вақтида ундириш юзасидан кўрилган чоралар зарур натижани бермаса ҳамда кредитни буюртмачи томонидан ўз вақтида ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда қайтарилиши хавфи юзага келса, берилган кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муддатидан олдин ундириб олинади.



3-БОБ. УЙ-ЖОЙ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА

МУҲТОЖ БЎЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


36. Кўп квартирали уйдаги квартираларни ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотишда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни аниқлаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.


37. Квартираларни жисмоний шахсларга, устун даражада ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва республика шаҳарларида яшайдиган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига бириктириш протокол қарорини расмийлаштириш йўли билан намунавий таркиби ушбу Низомга 3-иловада келтирилган ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади.


38. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни бириктириш ҳудудий комиссия томонидан қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

а) ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;

б) бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;

в) кўп болали оила;

г) она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;

д) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

е) оила таркибида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс мавжудлиги;

ж) турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;

з) таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.

39. Кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс ҳудудий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

б) қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

в) уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг ушбу Низомнинг 38-банди талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс жавоб беради.


40. Ҳужжатлар ҳудудий комиссия томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсга тилхат билан топширилади.

Аризалар уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида квартира берилишига аризаларнинг алоҳида журналида рўйхатдан ўтказилган ҳолда электрон реестрга киритилади.

Аризалар журналга изчил равишда, улар олинганлигига қараб киритилади.

Аризани уни дастлаб журналда рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Ҳудудий комиссия аризаларни улар тушишига қараб ва журналда рўйхатдан ўтказиш навбатига кўра кўриб чиқиши шарт.

Ҳудудий комиссия уй-жой шароитларини яхшилашга берилган аризаларни ҳафтада камида бир марта кўриб чиқади.

Кўп квартирали уйдаги квартираларни сотишда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни танлаш ҳудудий комиссия томонидан шаффофлик принципи бўйича амалга оширилади.


41. Ҳудудий комиссия ушбу Низомнинг 39-бандига мувофиқ уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда жисмоний шахснинг тўловга лаёқатини (жисмоний шахснинг, унинг оила аъзоларининг ва биргаликда қарз олувчи бошқа жисмоний шахсларнинг даромадлари манбаларини), шунингдек унинг ушбу Низомнинг 38-банди талабларига мувофиқлигини ўрганади ва текширади.

Ўрганиш натижалари бўйича ҳудудий комиссия томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсга кўп квартирали уйдаги квартирани бириктириш ёхуд рад этишнинг аниқ ва асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида протокол қарорини қабул қилади.


42. Ҳудудий комиссиянинг протокол қарорида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг тўловга лаёқати, шунингдек унга бириктирилган квартиранинг реквизитлари (кўп квартирали уйнинг манзили, рақами, квартиранинг рақами ва хоналар сони) акс эттирилиши керак.


43. Ушбу Низомнинг 38-бандида келтирилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда, шунингдек агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 39-банди талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда квартирани бириктириш рад этилиши мумкин.


44. Ушбу Низомнинг 43-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича квартирани бириктиришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.


45. Квартирани бириктириш рад этилиши тўғрисида протокол қарори қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссиянинг котиби икки иш куни мобайнида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсга рад этишнинг аниқ сабаблари ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришномани юборади (топширади), шунингдек ҳудудий комиссия протокол қарорининг нусхасини банкнинг тегишли филиалига юборади.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс квартирани бириктириш рад этилиши сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат, квартирани бириктириш рад этилиши тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


46. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс томонидан берилган ариза рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин кўриб чиқилмайди.


47. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ва квартирани бириктириш рад этилган ҳамда аризаси ушбу Низомнинг 46-банди асосида кўриб чиқилмаган жисмоний шахс кейинги йилда кўп квартирали уйлардаги квартирани бириктириш тўғрисида такрорий ариза беришга ҳақлидир.


48. Ҳудудий комиссия ҳар йили:

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларнинг жорий йил Дастури доирасида қурилаётган кўп квартирали уйлардаги барча квартираларни бириктиришни 1 февралгача бўлган муддатда тугаллайди;

бўлажак йилда қуриладиган кўп квартирали уйдаги барча квартираларга потенциал қарз олувчиларнинг тўлиқ рўйхати билан биргаликда ҳудудий комиссиянинг протокол қарорини 1 апрелгача банкка тақдим этади.


49. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс дастлабки бадал маблағларини унга квартира бириктирилгандан кейин 60 календарь кундан кечикмай 20406-сон алоҳида жамғарма депозит ҳисоб рақамига тўлайди.


50. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс томонидан кўрсатиб ўтилган муддатларда квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тўланмаган тақдирда ҳудудий комиссиянинг квартирани ушбу жисмоний шахсга бириктириш ҳақидаги протокол қарори ўз кучини йўқотади. Бунда ушбу жисмоний шахс кейинги йилда ҳудудий комиссияга квартирани бириктириш бўйича аризани такроран беришга ҳақлидир.



4-БОБ. КВАРТИРАЛАРНИ УЙ-ЖОЙ ШАРОИТЛАРИНИ

ЯХШИЛАШГА МУҲТОЖ БЎЛГАН ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРГА СОТИШ ТАРТИБИ


1-§. Кўп квартирали уйлардаги квартираларни

сотишни расмийлаштириш


51. Кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиш ҳуқуқи буюртмачи томонидан банкка берилади.


52. Буюртмачи кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин барпо этилган уйга кадастр ҳужжатларини расмийлаштиради ва банкка топшириқ шартномаси ва бош ишончнома асосида квартираларни сотиш ҳуқуқини беради. Бунда буюртмачи банкни олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан коммунал тўловлар бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома билан таъминлайди.


53. Кўп квартирали уйлардаги квартиралар жисмоний шахснинг дастлабки бадали маблағлари ва ипотека кредити ҳисобига ёки кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олишга юридик шахс - иш берувчидан олинган маблағлар ҳисобига ҳудудий комиссиянинг протокол қарори асосида квартиралар уларга бириктирилган жисмоний шахсларга сотилади.


54. Квартираларни сотиш кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилишни молиялаштириш бўйича харажатлар ҳисобга олинган ва уларни сотиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда ҳар бир квартиранинг қиймати тўғрисидаги маълумотномалар асосида буюртмачи томонидан тақдим этилган нархлар бўйича амалга оширилади.


55. Квартиранинг олди-сотди шартномаси банк билан қарз олувчи ўртасида расмийлаштирилади ҳамда белгиланган тартибда нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.


56. Квартиранинг нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасида банкнинг кредитларидан фойдаланиб квартирани сотиш шартлари, шунингдек квартира қарз олувчининг квартирага мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб банкнинг гаровида туриши керак.

Квартиралар жисмоний шахснинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобига ёки юридик шахс - иш берувчининг маблағлари ҳисобига сотиб олинганда квартирага мулк ҳуқуқи нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади.


57. Кўп қаватли уйдаги квартирага қарз олувчининг мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси қонун асосида айни бир вақтда ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилишини расмийлаштиради.

58. Қонун асосида ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилиши алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланмасдан амалга оширилади.



2-§. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож

бўлган жисмоний шахсларга ипотека кредитини

расмийлаштириш ва бериш тартиби


59. Кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин берилади.


60. Ушбу Низомга мувофиқ ипотека кредитлари банк томонидан қайтариш, мақсадли фойдаланиш, тўлаш таъминланганлик ва муддатлилик шартларида кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.


61. Банк томонидан бериладиган ипотека кредити миқдори кредит ресурслари манбаидан қатъи назар, (халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг грантлари, инвестициялари бундан мустасно) кўп квартирали уйдаги квартиралар қийматининг кўпи билан 75 фоизни ташкил этади.


62. Кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга, шунингдек таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар учун 25 йил муддатга берилади. Бунда олтинчи йилдан бошлаб фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит олиш учун жисмоний шахс томонидан ариза тақдим этилган санада амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб белгиланади ва кредит шартномасида қайд этилади.

63. Ипотека кредити ҳисобига кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олаётган жисмоний шахс турар жой фойдаланишга топширилгандан кейин банк филиалига ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчи)нинг паспорти;

б) қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчилар)нинг молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.


64. Қуйидагилар қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади:

доимий иш жойига эга бўлган фуқаролар учун - белгиланган шакл бўйича иш берувчи томонидан берилган охирги 12 ойдаги даромадлар (12 ойдан кам ишланган тақдирда - ишлаб берилган давр учун) тўғрисидаги маълумотнома;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган даромадларнинг бошқа манбаларига эга бўлган фуқаролар учун (шу жумладан деҳқон-фермер хўжаликлари бошлиқлари ёки якка тартибдаги тадбиркорлар учун) - улар яшайдиган жой бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ойдаги даромадлар тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари.


65. Ушбу Низомнинг 63 ва 64-бандларига мувофиқ ипотека кредити олиш учун қарз олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш банк томонидан уч иш куни мобайнида кредит сиёсати талабларига мувофиқ амалга оширилади.


66. Қарз олувчи томонидан банкка тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 63 ва 64-бандлари талабларига мувофиқ бўлмаганда банк ипотека кредити беришни рад этиш ҳуқуқига эга.


67. Банк томонидан ипотека кредити бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда банк бундай қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида бу ҳақда рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатиб қарз олувчига ёзма шаклда хабар қилади.


68. Банк томонидан ижобий қарор қабул қилингандан кейин:

банк бир кун муддатда қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчига хабар беради, қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) билан кредит шартномаси тузади ва квартира қиймати келишилганлиги ҳақида далолатнома тузади;

қарз олувчи кўп квартирали уйдаги сотиб олинган квартирани йўқотиш, шикастланиш ва нобуд бўлиш хавфидан тўлиқ қийматда банк фойдасига суғурта қилади;

кўп квартирали уйдаги квартиранинг олди-сотди шартномаси нотариал расмийлаштирилади ва бир вақтнинг ўзида мулк ҳуқуқи расмийлаштирилган ва қонун асосида ипотека давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда унинг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилиши амалга оширилади;

квартирани гаровга қўйиш эр (хотин)нинг розилиги бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади.


69. Қарз олувчи банкнинг филиалига шартномаларни (олди-сотди шартномасини ва суғурта шартномасини) тақдим этиши керак.


70. Қарз олувчининг ёзма топшириғи ва кредит бўлимининг фармойиши асосида дастлабки бадал маблағлари ва ипотека кредити буюртмачининг махсус мақсадли ҳисоб рақамига ўтказилади.


71. Квартиралар жисмоний шахснинг шахсий маблағлари ҳисобига ёки юридик шахс - иш берувчининг маблағлари ҳисобига тўлиқ сотиб олинганда пул маблағлари нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси асосида буюртмачининг махсус мақсадли ҳисоб рақамига ўтказилади.



3-§. Ипотека кредитини ва у бўйича ҳисобланган фоизларни

қайтариш, кредитнинг мониторингини олиб бориш тартиби


72. Берилган ипотека кредитига фоизлар ҳар куни ипотека кредити қолдиғига ҳисобланади ва бир ойда бир марта ундириб олинади.


73. Асосий қарзни қайтариш қарз олувчи томонидан имтиёзли давр тамом бўлгандан кейин ипотека кредитининг бутун муддати мобайнида амалга оширилади.


74. Ипотека кредити бўйича асосий қарзни қайтариш ва у бўйича фоизлар тўлаш тартиби кредит шартномасида белгиланади. Бунда ҳисобланган фоизлар ва ипотека кредити бўйича асосий қарз кредит шартномасига илова қилинадиган тўловлар жадвалига мувофиқ ундирилади.


75. Асосий қарз ва у бўйича ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда банкнинг масъул ходими қарз олувчи билан шахсан учрашиб мажбуриятлар бажарилмаслиги сабабини аниқлайди ва муддати ўтказиб юборилган кредитни қайтаришни таъминлаш чора-тадбирларини кўришни талаб қилади.


76. Агар кредитни ўз вақтида ундириш юзасидан кўрилган чоралар зарур натижаларни бермаса ва кредитни ўз вақтида ва тўлиқ бўлмаган ҳажмда қайтариш хавфи вужудга келса, банк берилган ипотека кредитини ва у бўйича ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундиради. Ушбу шартлар кредит шартномасида алоҳида қайд этилиши керак.


77. Тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам, яъни ўн икки ой мобайнида уч мартадан кўп бузилган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда банк ундирувни қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳуқуқига эга.


78. Ипотека кредити берилгандан кейин бир ой муддатда банк ходими томонидан кредитлардан мақсадли фойдаланиш бўйича далолатнома тузилиб мониторинг амалга оширилади.


79. Банк ипотека кредитидан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида доимий мониторинг олиб боради. Мониторинг олиб бориш жараёнида банк ипотека кредитини ва у бўйича фоизларни қайтаришга, қўйилган мол-мулкдан зарур тарзда фойдаланиш ва сақлаш бўйича мажбуриятларга риоя қилиниши, ипотека предмети ноқонуний ўзгага берилишига йўл қўйилмаслигини назорат қилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


80. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция

қилишни молиялаштириш ва буюртмачига кредит ажратиш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Бажариладиган ишлар турлари


Муддатлар

"Ипотека-банк" АТИБ

            

1. Банк кредит буюртманомасини ва ушбу Низомнинг 14-бандида санаб ўтилган унга илова қилинган барча ҳужжатларни кўриб чиқиб, ҳужжатларни ўрганиб чиқиш асосида бериладиган кредит миқдорини аниқлайди ва кредит буюртманомасини қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



Кредит буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати ушбу буюртманома ва унга илова қилинган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб уч банк кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

2. Кредит шартномаси тузади.


Кредит шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб олинган кредитлар ва кредит шартномасидан келиб чиқувчи барча тўловлар тўлиқ қайтарилгунгача амал қилади.


3. Белгиланган тартибда ҳар бир объект учун алоҳида махсус мақсадли ҳисоб рақами очади.


4. Буюртмачига кредит пул маблағлари ажратади.


5. Кредитлардан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилиши мониторингини олиб боради.


6. Квартираларни жисмоний шахснинг дастлабки бадали маблағлари ва ипотека кредити ҳисобига ёки кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олишга юридик шахс - иш берувчидан олинган маблағлар ҳисобига ҳудудий комиссиянинг протокол қарори асосида квартиралар уларга бириктирилган уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга сотади.



Низомда назарда тутилган тартибда.

7. Ипотека кредити олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.



Уч банк иш куни мобайнида.





Буюртмачи - "Ўз шаҳар қурилиш инвест" МЧЖ республика ихтисослаш-

тирилган инжиниринг компанияси

         

1. Банкнинг хизмат кўрсатувчи филиалида ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун "талаб қилиб олинадиган" асосий депозит ҳисоб рақамини очади.




2. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилишни молиялаштиришда пул маблағларини ссуда ҳисоб рақамларидан пудратчиларнинг махсус ҳисоб рақамларига ўтказади.


3. Кредит олиш учун банкнинг хизмат кўрсатувчи филиалига Низомнинг 14-бандига мувофиқ ҳужжатларни тақдим этади.


4. Кредит шартномаси тузади.


5. Тузилган шартнома асосида пудрат ташкилотини молиялаштиради.



Улар тақдим этилган санадан бошлаб уч кун муддатда





Пудратчи

      

Буюртмачилар томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш учун банк филиалларида махсус мақсадли ҳисоб рақамлари очади.


Амалда бажарилган (сарфланган) харажатлар тўғрисида маълумотномаларни - счёт-фактураларни тақдим этади.

        


Белгиланган тартибда.

     





Низомга

2-ИЛОВА



Кўп квартирали уйдаги квартираларни ёш оилаларга,

эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва фуқароларнинг

бошқа тоифаларига сотишда уй-жой шароитларини

яхшилашга муҳтож жисмоний шахсларни аниқлаш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс

    

Ҳудудий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

б) қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

в) ариза берувчининг ушбу Низомнинг 38-банди талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

        


Қабул қилиш кунида.





Ҳудудий комиссия

     

1. Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига тилхат билан топширилади. Аризалар уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида квартира берилишига аризаларнинг алоҳида журналида рўйхатдан ўтказилган ҳолда электрон реестрга киритилади.




2. Ҳудудий комиссия ушбу Низомнинг 39-бандига мувофиқ уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда жисмоний шахснинг тўловга лаёқатини (жисмоний шахснинг, унинг оила аъзоларининг ва биргаликда қарз олувчи бошқа жисмоний шахсларнинг даромадлари манбаларини), шунингдек унинг ушбу Низомнинг 38-банди талабларига мувофиқлигини ўрганади ва текширади.


3. Ўрганиш натижалари бўйича уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсга кўп квартирали уйдаги квартирани бириктириш ёхуд рад этишнинг аниқ ва асосланган сабабларини кўрсатиб рад этиш тўғрисида протокол қарорини қабул қилади.

           


Ҳафтада камида бир марта.

4. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсга ёзма хабар беради, шунингдек ҳудудий комиссия протокол қарорининг нусхасини банкнинг тегишли филиалига юборади.



Қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида.

5. Бўлажак йилда қурилаётган кўп квартирали уйдаги барча квартираларга потенциал қарз олувчиларнинг тўлиқ рўйхати билан биргаликда ҳудудий комиссиянинг протокол қарорини банкка тақдим этади.


Ҳар йили 1 апрелгача.





"Ипотека-банк" АТИБ

      

Ҳудудий комиссиянинг протокол қарори асосида квартиралар уларга бириктирилган уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга ипотека кредити ажратилган ҳолда кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотади.

        


Белгиланган муддатларда.





Низомга

3-ИЛОВА



Кўп квартирали уйлардаги квартираларни бириктириш

масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳудудий комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Комиссия раиси - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари.


2. Комиссия раисининг ўринбосари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳри туманлари ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари.


3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ёшлар иттифоқи Кенгашлари раислари.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармаларининг бўлим бошлиқлари.


5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳри туманларининг ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари бошлиқлари.


6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳри туманларининг аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари бошлиқлари.

7. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари.

8. "Нуроний" Ўзбекистон фахрийларининг жамоат фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари раислари.


9. "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари.


10. "Ипотека-банк" АТИБ филиалларининг раҳбарлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 январь, 4-сон, 53-модда













































Время: 0.1560
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск