ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2017 й. 34-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 14 октябрдаги 287-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2017 й.

N 34



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2014 ЙИЛ

14 ОКТЯБРДАГИ 287-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Стоматология соҳасида тиббиёт кадрлари тайёрлашни

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2016 йил 21 ноябрдаги ПҚ-2659-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Стоматология соҳасида тиббиёт кадрлари тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 21 ноябрдаги ПҚ-2659-сон қарорига мувофиқ, стоматология юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бўлажак стоматолог-мутахассисларнинг назарий тайёргарлик ва улар томонидан амалий кўникмаларни эгаллаш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 14 октябрдаги 287-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 42-сон, 522-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - соғлиқни сақлаш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 январдаги

34-сон қарорига

ИЛОВА



"Тошкент давлат стоматология институти

фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника

базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 октябрдаги 287-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Номланишида "шакллантириш" сўзидан кейин "шунингдек тиббиёт олий таълим муассасалари стоматология факультетларининг клиник базаларини белгилаш" сўзлари қўшилсин.


2. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят ва шаҳар стоматология поликлиникаларини 2-иловага мувофиқ Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали стоматология факультетларининг клиник базалари сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Белгилансинки, Тошкент давлат стоматология институтининг клиникаси Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасининг ихтисосли бўлинмалари, талабалар поликлиникаси ва стоматология поликлиникалари негизида ташкил этилади".


3. 4-банднинг иккинчи хатбошидан, 6-банднинг биринчи хатбошидан, 9-банднинг учинчи хатбошидан "ва унинг филиаллари" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари

ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали

стоматология факультетларига клиник базалар сифатида

белгиланаётган стоматологик поликлиникалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Факультет номи


Факультетларга

клиник базалар сифатида

белгиланаётган стоматология

поликлиникалари номи


Поликлиникалар

манзили



1.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали стоматология факультети


Республика болалар стоматология поликлиникаси


Нукус шаҳри,

Шамуратов кўчаси, 88-уй



Республика стоматология поликлиникаси


Нукус шаҳри,

К. Айымбетов кўчаси, 33-уй



2.

Андижон тиббиёт институти стоматология факультети


Вилоят стоматология поликлиникаси


Андижон шаҳри,

Бобур шоҳ кўчаси, 87-уй



Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси


Андижон шаҳри, Байналминал кўчаси, 1-уй



3.

Бухоро тиббиёт институти стоматология факультети

Бухоро тиббиёт институти ҳузуридаги стоматология илмий-амалий ўқув маркази


Бухоро шаҳри, Кўксарой кўчаси, 7-уй



2-сон вилоят стоматология поликлиникаси


Бухоро шаҳри,

Пиридастгир кўчаси, 18-уй



Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси


Бухоро шаҳри,

Мустақиллик кўчаси, 17/1-уй



4.

Самарқанд тиббиёт институти стоматология факультети

Вилоят стоматология поликлиникаси


Самарқанд шаҳри,

Озод Шарқ кўчаси, 10-уй



Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси


Самарқанд шаҳри,

Нодирабегим кўчаси, 5/4-уй"


".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 январь, 4-сон, 54-модда



































Время: 0.2328
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск