ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2017 й. ПҚ-2731-сон "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2017 й.

N ПҚ-2731



2017-2021 ЙИЛЛАРДА ОРОЛБЎЙИ

МИНТАҚАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга, Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқаришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида:


1. Оролбўйи минтақаси аҳолисининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилашга йўналтирилган 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унда қуйидагилар назарда тутилади:

янги иш жойларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш борасидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражасини ошириш, канализация, санитария ва маиший чиқиндилардан фойдаланиш тизимларини яхшилаш;

минтақада соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш ва аҳоли генофондини асраш тадбирларини амалга ошириш;

минтақада яшовчи аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш, кўп квартирали уйларда уй ичи муҳандислик коммуникациялари ва умумфойдаланадиган жойларни таъмирлаш, шунингдек болалар ва спорт майдончаларини барпо этган ҳолда уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш;

минтақа аҳоли пунктларининг транспорт, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, суғориш ва ташқи ёритиш тармоқларини такомиллаштириш, Нукус ва Урганч шаҳарларининг замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этган ҳолда иссиқлик таъминоти тизимларини яхшилаш.


2. 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда тизимли назорат қилишни таъминлаш учун 2-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.

Давлат дастурининг минтақа даражасида амалга оширилишини самарали ташкил этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикасида - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси раҳбарлигида ва Хоразм вилоятида - вилоят ҳокими раҳбарлигида худди шундай комиссиялар ташкил этсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, шунингдек тармоқ идоралари ва хўжалик бирлашмалари Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастурини амалга ошириш бўйича вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари бошчилигида доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳларни ташкил қилсинлар.

4. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой туманларида, Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Қўшкўпир туманларида жойлашган саноат соҳасида (автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станцияларидан ташқари) янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар - 2027 йилнинг 1 январига қадар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туманларида - 2022 йилнинг 1 январига қадар муддатга ягона солиқ тўловидан;

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу қарор доирасида божхона тўловлари бўйича имтиёз қўлланилган ҳолда олиб кириладиган товарлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.

Белгилансинки, юқорида кўрсатиб ўтилган товарлардан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда (сотиш, бепул бериб юбориш ёки ўзгага беришнинг бошқа шакли), божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.

5. 2017 йилнинг 1 февралидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган болаларнинг мактабгача таълим муассасаларидаги, айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги таъминоти учун, "Баркамол авлод" марказларидаги, мусиқа ва санъат мактабларидаги машғулотлар учун ота-оналарнинг ҳар ойлик тўлови миқдорлари, шунингдек маданият марказлари тўлов миқдорлари республика бўйича белгиланганидан 2 баравар кам даражада ўрнатилсин.

6. 2017 йилнинг 1 февралидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга, биринчи навбатда, ёлғиз фуқаролар, пенсионерларга, боқувчиси ногирон оилаларга ҳамда бошқа кам таъминланган тоифадаги аҳоли ва оилаларга қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинларининг комиссиялари қарорига биноан тайинланадиган, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан белгиланадиган миқдорда бир марта бериладиган моддий ёрдам шаклидаги ижтимоий нафақанинг янги тури жорий этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда муҳтож оилаларга ижтимоий нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. 2017 йилнинг 1 февралидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотиш махсус имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан биргаликда бир ой муддатда йўловчиларнинг тегишли тоифалари учун махсус имтиёзли тарифларни тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Ташқи ишлар вазирлиги Оролбўйи минтақаси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, янги иш жойлари яратиш, экологик ҳолатни яхшилаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий донорларнинг техникавий кўмак маблағлари (грантлари)ни жалб этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрсинлар.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 январдаги

ПҚ-2731-сон қарорига

2-ИЛОВА



Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастурининг

амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда назорат

қилиш бўйича республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссиясининг раиси


2. А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси, Республика комиссияси раисининг ўринбосари


3. К.Р. Сариев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Республика комиссияси раисининг ўринбосари


4. П.Р. Бобожонов

-

Хоразм вилояти ҳокими, Республика комиссияси раисининг ўринбосари


5. Р.С. Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


6. З.Т. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

7. А.И. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - соғлиқни сақлаш вазири


8. Г.К. Саидова

-

иқтисодиёт вазири


8-1. Б.Т. Юсупов

-

қишлоқ хўжалиги вазири

8-2. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири

9. У.И. Иноятов

-

халқ таълими вазири


9-1. М.М. Муратов

-

маданият вазири

10. Б.Т. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

11. М.Х. Солиев

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

12. К.Н. Тўлаганов

-

қурилиш вазири ўринбосари

13. А.А. Абдувалиев

-

"Ўзавтойул" ДАК раиси


15. И.У. Ҳайдаров

-

"Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси раиси

16. С.У. Умурзоқов

-

"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси

17. М.М. Дўстмуратов

-

"Ўзфармсаноат" ДАК раиси


18. Б.К. Зарипов

-

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ раиси


19. Ф.Х. Бакиев

-

Вазирлар Маҳкамасининг йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири


20. лавозими бўйича

-

АТДнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бош мутахассиси, комиссия котиби


21. лавозими бўйича

-

АТДнинг Хоразм вилояти бўйича етакчи мутахассиси, комиссия котиби


          

Изоҳ.

Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 январь, 4-сон, 49-модда












































Время: 0.1585
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск