ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.01.2017 й. ПҚ-2740-сон "Ўзагроэкспортбанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2017 й.

N ПҚ-2740



"ЎЗАГРОЭКСПОРТБАНК" АКЦИЯДОРЛИК

ТИЖОРАТ БАНКИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Экспорт қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт имкониятларини самарали ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, агросаноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга кенг кўламдаги банк-молия хизмат турларини кўрсатиш мақсадида:


1. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Ўзагросуғурта" АЖ, "Ўзбекинвест" миллий экспорт-импорт суғурта компанияси, "Кафолат СК" АЖ, "Ўзагроэкспорт" АЖ ва Ўзбекистон Фермерлар кенгашининг "Ўзагроэкспортбанк" акциядорлик тижорат банкини (кейинги ўринларда - "Ўзагроэкспортбанк" АТБ) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Иловага* мувофиқ, "Ўзагроэкспортбанк" АТБ муассислари таркиби ва эквиваленти 10,0 миллион евродан иборат бошланғич устав капитали миқдори маъқуллансин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари, шу жумладан халқаро молия институтлари белгиланган тартибда "Ўзагроэкспортбанк" АТБ акциядорлари бўлишлари мумкин.


3. "Ўзагроэкспортбанк" АТБга 2020 йилнинг 1 январига қадар муддатда 15 фоиздан кам бўлмаган улуш билан стратегик хорижий инвесторни устав капиталига жалб этиш тавсия қилинсин.


4. Қуйидагилар "Ўзагроэкспортбанк" АТБнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

агросаноат маҳсулотлари, энг аввало мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишни ҳамда тегишли инфратузилмани ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини устувор даражада молиялаштириш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини жалб этиш;

агросаноат тармоқлари ташкилотларига ва унинг инфратузилмасига комплекс равишда кредит-ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиш;

агросаноат тармоғи ташкилотларини молиялаштириш учун хорижий инвесторлар, халқаро молия институтлари, чет эл банкларининг маблағларини жалб этиш, хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш;

комплекс тарзда маркетинг таҳлилини ташкил этиш ҳамда халқаро бозорларнинг ҳолати ва уларнинг ривожланиш истиқболлари, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг экспорт имкониятлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот банкини шакллантириш;

Ўзбекистоннинг экспорт имкониятларини ахборот ёрдамида фаол ёритиш, жумладан, хорижий банклар, халқаро ташкилотлар, дипломатик ва савдо ваколатхоналари билан фаол ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек халқаро реклама-савдо ахборот тармоқларига тизимли кириб бориш йўли билан;

агросаноат маҳсулотлари, энг аввало мева-сабзавот маҳсулотини халқаро бозорларга олиб чиқиш бўйича стратегиялар ишлаб чиқишда банк мизожларига кўмаклашиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги белгиланган тартибда:

"Ўзагроэкспортбанк" АТБнинг акциядорлари сифатида жаҳонга машҳур соҳа компаниялари ва банкларини, шунингдек халқаро молия институтларини жалб этишда;

агросаноат тармоғи инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга халқаро молия институтлари ва чет эл тижорат банкларининг маблағларини жалб этиш бўйича ишларни тизимли ташкил қилишга кўмаклашсин.


6. "Ўзагроэкспортбанк" АТБ муассисларига икки ой муддатда ташкилий масалаларни ҳал этиш, шу жумладан банк уставини, унинг ташкилий тузилмасини, акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳамда акцияларни муассислар ўртасида жойлаштириш муддатларини белгилаш юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тавсия қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:

"Ўзагроэкспортбанк" АТБни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

Ўзбекистон Банклари уюшмаси билан биргаликда "Ўзагроэкспортбанк" АТБни малакали мутахассислар билан тўлдиришда ёрдам бериш тавсия этилсин.


8. "Ўзагроэкспортбанк" АТБ ва унинг филиаллари давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб 5 йил муддатга барча турдаги солиқлар ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин, бўшаётган маблағлар банкнинг ресурс ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирилсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 январь, 4-сон, 52-модда












































Время: 0.1379
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск