ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2003 й. 520-сон "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2003 й.

N 520



ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАРНИНГ

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРИГА

МАБЛАҒЛАР    АЖРАТИШ    ВА    УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорларига кўра Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бир қанча вазирликлар ва идораларда бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этилган. Ушбу жамғармалар маблағлари ҳисобига моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ходимларни ижтимоий рағбатлантириш таъминланмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирга қадар вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш учун методологик ёндашув ва таъсирчан механизм яратилмаган, бу эса кўрсатиб ўтилган жамғармалар маблағларининг самарасиз сарфланишига олиб келмоқда.

Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш Республика комиссиясининг 2004 йил 1 январдан бошлаб давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ва молиявий жазолардан вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтириладиган айрим ажратмаларнинг 1-иловага мувофиқ бирхиллаштирилган ва янгиланган миқдорларини белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бюджетдан ташқари жамғармаларга маблағлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни амалга оширсин ва маблағлардан самарасиз фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрган ҳолда самарасиз фойдаланилган суммани Давлат бюджети даромадига олиб қўйсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 19 ноябрдаги

520-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автотранспорт воситаларини харид қилиш, сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида" 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда; 2003 й., 4-сон, 34-модда) 3-банди учинчи хат бошидаги "85 фоизи" ва "15 фоизи" сўзлари тегишли равишда "90 фоизи" ва "10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда; 1999 й., 3-сон, 12-модда; 2000 й., 10-сон, 68-модда; 2002 й., 5-сон, 23-модда, 8-сон, 49-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Жамғарма маблағларидан:

ходимларни моддий рағбатлантиришда;

коммунал-фойдаланиш харажатларини қоплашда;

ахборот технологияларини жорий этиш ва замонавийлаштиришда, Ташқи ишлар вазирлиги муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда;

Ташқи ишлар вазирлиги ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ихтисослаштирилган кутубхоналарини шакллантиришда, маълумотнома адабиётлар ва ҳар хил даврий матбуотни сотиб олишда;

Ташқи ишлар вазирлиги муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда;

Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларда фойдаланилади".

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-бандининг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган махсус жамғарма божхона органлари томонидан мусодара қилинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасидан 10 фоиз ажратма, шунингдек божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар шаклидаги тушумларнинг 65 фоизи ҳисобига шакллантирилади".


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 11-сон, 123-модда.
















































Время: 0.1635
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск