Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.11.2003 й. 518-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 18 ноябрдаги

518-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ёқилғи-энергетика ресурсларини

тежаш комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиcсияси (кейинги ўринларда "Комиссия" деб юритилади) давлат бошқаруви органлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларнинг ёқилғи, энергия ва энергия манбаларини қазиб олиш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сарфлаш (кейинги ўринларда "ҳосил қилиш ва сарфлаш деб юритилади) соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

Комиссиянинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

"Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сўзсиз амалга оширилишини таъминловчи чора-тадбирларни рўёбга чиқариш;

иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишини доимий мониторинг қилиш, энергия ресурсларидан самарасиз ва ноқонуний фойдаланиш ҳолларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш юзасидан тезкор ва қатъий чора-тадбирлар кўриш;

иқтисодиёт тармоқларида энергияни тежайдиган технологиялар ва механизмлар жорий этилишини таъминловчи дастурлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, энергияни тежайдиган лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар ва халқаро ташкилотлар иштирокида амалга ошириш;

энергетикада қувватлар ҳосил қилувчи ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва реконструкция қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани энергетика ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланишни таъминлайдиган замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларга босқичма-босқич ўтказиш дастурлари амалга оширилишини назорат қилиш;

ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш истиқболларидан келиб чиқиб республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини шакллантиришда қатнашиш;

ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишни назорат қилувчи органлар, шунингдек ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ҳудудий комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ёқилғи ва энергияни ҳосил қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив база шакллантирилишида фаол иштирок этиш.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


5. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

норматив-техник ҳужжатларни, энергия сарфи ҳамда ёқилғи ва электр энергиясининг техник нобудгарчилиги нормативлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, ишлаб чиқилган норматив ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва келишиш;

вазирликларда, идораларда, уларнинг таркибий бўлинмаларида, муассасалар, ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларда ёқилғи ва энергиядан оқилона фойдаланиш масалалари ўрганиб чиқилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;

энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш масалаларида "Ўздавнефтгазинспекция" ва "Ўздавэнергоназорат" агентлигининг, шунингдек ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ўз мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларининг ёқилғи ва энергиядан оқилона фойдаланиш, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга энергия сарфини камайтириш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш, ресурслардан самарасиз фойдаланиш ҳолларини бартараф этишга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилиш;

ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ёқилғи ва энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келган раҳбарлар ва мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш тўғрисида тавсиялар бериш;

давлат бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборот олиш.

Комиссиянинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан хорижий корхоналар ва ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг бажариши учун мажбурийдир.

Энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш соҳасида норматив ҳужжатлар қабул қилиш зарур бўлганда Комиссия тегишли давлат органларига таклифлар киритади.



IV. КОМИССИЯНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

энергия тежаш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишни, шунингдек унинг бажарилиши мониторингини ташкил этади;

энергияни тежаш тадбирларини, иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада энергиядан оқилона фойдаланишга кўмаклашувчи энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлашнинг энергетика жиҳатидан самарадорлиги, илғор илмий тадқиқотлар ютуқларини жорий этиш бўйича тармоқ дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан вазирликлар, идоралар, муассасалар, ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

энергетика фаолиятининг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш чора-тадбирлари ташкил этилиши ва амалга оширилишига, энергиядан самарали фойдаланувчи ва экологик соф технологиялар, маҳсулотлар ва материаллар жорий этилиши, иккиламчи энергия ресурслари, шу жумладан хорижий инвестициялар ва халқаро ташкилотлар иштирокида ишлатилиши бўйича лойиҳалар амалга оширилишига, халқаро битимларда назарда тутилган чора-тадбирлар рўёбга чиқарилишига кўмаклашади;

энергетика жиҳатидан самарадорлик масалаларини ўрганиш учун вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг мутахассисларини уларнинг раҳбарлари розилиги билан, шунингдек мустақил экспертларни жалб этади, Комиссия ваколатига кирувчи масалаларни чуқур таҳлилий ишлаб чиқиш учун улардан эксперт гуруҳлар ташкил этади;

қайта тикланадиган ва анъанавий бўлмаган энергия манбаларидан фойдаланилган технологиялар жорий этилишига кўмаклашади, энергиядан, шу жумладан қайта тикланадиган, анъанавий бўлмаган, экологик хавфсиз энергия манбаларидан фойдаланиладиган технологиялардан оқилона фойдаланишга доир чет эл тажрибасини ўрганади, уларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар тайёрлайди;

энергияни ҳисобга олиш, назорат қилиш ва бошқариш приборлари, энергетика жиҳатидан самарали ва экологик хавфсиз энергетика қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича саноат базасини ривожлантиришга кўмаклашади;

давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлашда энергиядан оқилона фойдаланиш, энергетика тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

вазирликлар, идоралар, уларнинг таркибий бўлинмалари, муассасалар, ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ёқилғи ва энергиядан оқилона фойдаланиш масалаларини белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ишларини ташкил этади;

юридик шахсларнинг ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бузилганлиги учун назорат органлари томонидан уларга нисбатан иқтисодий жазолар қўлланилганлиги ҳолатлари бўйича аризаларини кўриб чиқади;

энергетика жиҳатидан самарали ва экологик хавфсиз технологияларни жорий этиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш, ушбу соҳада илмий тадқиқотларни фаоллаштириш, энергиянинг қайта тикланадиган ва анъанавий бўлмаган манбаларини қўллаш, энергиядан самарасиз фойдаланилганлиги учун иқтисодий жазолар қўллашдан тушган маблағлар ҳисобига ташкил этилган республика тармоқлараро энергияни тежаш ҳисоб рақамидаги маблағлардан мақсадли фойдаланишга доир қарорлар қабул қилади.



V. КОМИССИЯ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Комиссия ўз ишларини Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган йиллик режа асосида ташкил қилади.

Комиссия мажлислари йил чорагида камида бир марта ўтказилади.


8. Комиссиянинг иш режасига мувофиқ энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлашнинг энергетика жиҳатидан самарадорлигини ва энергиядан оқилона фойдаланишни, энергия таъминотининг ёқилғи ва энергия ишлаб чиқарувчи, ҳосил қилувчи ва сарфлаш асбоб-ускуналари, тизимлари ва тармоқларининг техник ҳолатини ўрганиш масалалари, шунингдек Комиссия функцияларига мувофиқ бошқа масалалар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Масалаларни ўрганиб чиқиш Комиссия аъзоларидан бири бошчилик қиладиган ишчи гуруҳ томонидан ташкил этилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Ишчи гуруҳлар энергетика жиҳатидан самарадорлик масаласини жойларга бориб ўрганиб чиқади ва унинг натижалари бўйича Комиссияга ушбу масала юзасидан Комиссиянинг келишилган қарори лойиҳаси билан биргаликда умумлаштирилган маълумотнома лойиҳасини тақдим этади.


9. Масалалар Комиссия мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уларнинг таркибий бўлинмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари таклиф этилган ҳолда кўриб чиқилади.


10. Қабул қилинган қарорлар Комиссия мажлиси протоколи билан расмийлаштирилади ва тегишли ижрочиларга етказилади.


11. Энергияни тежайдиган тадбирлар, дастурлар ва лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш учун махсус республика энергияни тежайдиган тармоқлараро ҳисоб рақамидан маблағ ажратиладиган вазирликлар, идоралар, муассасалар, ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳар йили маблағлардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида Комиссияга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этадилар.


12. Комиссия котиби:

Комиссиянинг иш режаси ишлаб чиқилишини, унинг бажарилиши назорат қилинишини, шунингдек тасдиқланган режага мувофиқ Комиссиянинг жорий ишлари ташкил этилишини;

жойларда энергетика жиҳатидан самарадорлик тўғрисидаги масалани ўрганувчи ишчи гуруҳлар билан биргаликда Комиссия мажлисига материаллар тайёрланишини;

вазирликлар, идоралар, жойлардаги ҳокимият органлари билан биргаликда Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши назорат қилинишини, Комиссия раисига тегишли ахборот ва таклифлар киритилишини;

тушадиган хат-хабарлар кўриб чиқилишини ва Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар тайёрланишини;

энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди.

Комиссия котиби ўз функцияларини амалга ошириш учун:

вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан Комиссия фаолияти билан боғлиқ энергетика самадорлиги масалалари юзасидан ахборотни сўраб олиш;

вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ҳокимликларда Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича материаллар билан танишиш, шунингдек улардан Комиссия фаолиятини амалга ошириш, энергетика самарадорлиги бўйича кўриб чиқилаётган масалалар учун зарур бўлган ахборот ва материалларни олиш ҳуқуқига эгадир.









































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск