ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2016 й. ПҚ-2658-сон "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2016 й.

N ПҚ-2658



"ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ"

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сонли Фармонини бажариш юзасидан ҳамда замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, сотиш ва сервис хизмати кўрсатиш тизимини бошқариш бўйича ягона комплекснинг самарали фаолиятини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш мақсадида:

3. Белгилансинки, "Ўзагротехмаш" АЖ қайта ташкил этилаётган "Ўзагросаноатмашхолдинг" ХКнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис, "Ўзагросервис" АЖ - қайта ташкил этилаётган "Ўзагромашсервис" уюшмасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис, "Ўзагролизинг" АЖ - қайта ташкил этилаётган "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛКнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

4. Хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар, хўжалик юритувчи жамиятларнинг устав капиталидаги акциялар бўйича дивидендлар ва улардаги иштирокидан олинадиган даромадлар, халқаро молия институтларининг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақикланмаган бошқа манбалар "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси белгиланган тартибда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "Ўзагротехмаш" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖ устав жамғармаларининг шакллантирилишини хамда уларнинг таъсис ҳужжатлари тасдиқланишини таъминласин.


6. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "Ўзагротехмаш" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖ эмиссия қилинадиган қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳамда қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳужжатлари кўриб чиқилиши учун йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сонли Фармони билан тузилган Ишчи комиссияси (У.У. Розуқулов) икки ой муддатда:

2017-2021 йилларда қишлоқ хўжалигини асосий техника турлари билан таъминлаш, шу жумладан боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва чорвачилик учун махсус техниканинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни назарда тутувчи чора-тадбирлар Дастурини;

"Ўзагротехмаш" АЖ маҳсулотларини ички бозорда дистрибьютерлик, дилерлик шартномаси ва бошқа шартномалар асосида сотишни ташкил этишнинг амалий механизмини яратиш бўйича таклифларни;

кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда машина-трактор парклари ва "Агротехсервис МТП" ташкилотлари тизими оптималлаштирилган ҳолда "Ўзавтосаноат" АК ташкилотларига тегишли бўлган "Автосаноат Агротехсервис" МЧЖнинг устав жамғармасидаги улушларни номинал қиймати бўйича "Ўзагросервис" АЖнинг устав жамғармасига топширилишини назарда тутувчи ташкилий чора-тадбирлар комплексини;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникаси ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари ишлаб чиқариш, сотиш, фойдаланиш ва сервис хизмати кўрсатиш йўналишлари бўйича бошқарув ходимлари ҳамда муҳандис-техник ходимлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан яхшилаш Дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖга "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг айланма маблағлари тўлдирилишини, уларни модернизация қилиш ва ривожлантиришни таъминлаш учун Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш махсус жамғармасини тузишга рухсат берилсин.

Халқаро молия институтларининг қарз маблағлари ва грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчиларни кўллаб-қувватлаш жамғармасини шакллантириш манбалари этиб белгилансин.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Қишлок хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-кувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда "Ўзагросервис" АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг "Ўзагросервис" АЖ ҳузурида Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, "Ўзагросервис" АЖ таркибига кирувчи худудий ташкилотлар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушадиган соф тушумнинг 5 фоизи миқдоридаги ажратма маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "Ўзагросервис" АЖ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, Жамғарманинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, ҳукуматлараро шартномалар бўйича олинган кредитларни қоплашга, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни модернизациялаш ва реконструкция қилишга йўналтирилиши назарда тутилсин.


14. 2025 йилнинг 1 январига қадар:

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва "Ўзагросервис" АЖ ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва сервис хизматлари кўрсатиш учун олиб келадиган технологик ускуналар, жиҳозлар, асбоблар, бутловчи буюмлар, деталлар, узеллар, материаллар, эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

"Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ва "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ - мол-мулк солиғини тўлашдан;

"Ўзагролизинг" АЖ ва "Ўзмашлизинг" МЧЖ - лизинг операцияларидан олинган даромадлар бўйича, тегишли равишда, фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод қилинсин.

(ЎзР Президентининг 27.06.2019 й. ПФ-5755-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


15. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иктисодиёт вазирлиги, Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Агробанк" АТБнинг 2017-2019 йилларда акциядорлар ва қўшимча инвесторларнинг маблағлари ҳисобига кейинчалик ресурсларни қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашга йўналтирган ҳолда "Агробанк" АТБнинг устав капиталини босқичма-босқич 250 млрд сўмга кўпайтириш тўғрисидаги;

"Ўзавтосаноат" АК ва "Ўзагросаноатмашхолдинг" ХКнинг "Агромашсаноатинвест" МЧЖнинг "Ўзавтосаноат" АК ва унинг ташкилотлари олдидаги мавжуд қарздорлигини қоплаган ҳолда "Ўзавтосаноат" АКнинг "КБ - ЎзАгротех" МЧЖ ва "Агромашсаноатинвест" МЧЖ устав жамғармаларидаги улушларини "Ўзагротехмаш" АЖнинг мулки этиб унга бепул топшириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


16. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "Ўзагротехмаш" АЖ, "Ўзагросервис" АЖ стратегик хом ашё ишлаб чиқариш ва бирламчи қайта ишлаш соҳасида фаолият юритувчи акциядорлик жамиятлари, шунингдек табиий монополиялар субъектлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли қарори билан тасдиқланган бошқариладиган нархлар бўйича сотиладиган ижтимоий аҳамиятли товарлар ва хизматларни етказиб берувчилар Рўйхатига киритилсин.


17. Қуйидагилар:

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Тошкент шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчаси, 434-уйда;

"Ўзагролизинг" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖ Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4а-уйда жойлаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ҳамда бошка манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                              Ш. Мирзиёев



*) Иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 11-сон, 371-модда




























































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск