ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 19.01.2017 й. ПҚ-2733-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 19 январдаги

ПҚ-2733-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотларининг

юридик хизмати тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига (кейинги ўринларда - юридик хизмат деб аталади) қўйиладиган талабларни, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.


3. Бошқа ташкилотлар учун ушбу Низом талаблари тавсиявий хусусиятга эга.


4. Юридик хизмат - давлат органи ва ташкилоти фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган меъёр ва мезонларга мувофиқ мажбурий тартибда ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий тузилма ёхуд лавозим.

Юридик хизмат бевосита давлат органи ва ташкилотининг раҳбарига бўйсунади.


5. Юридик хизмат юридик департамент, юридик бошқарма, юридик бўлим, юридик бюро шаклида ташкил қилиниши ёхуд битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсультдан иборат бўлиши мумкин.

Юридик хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартиришга ва уларни давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларига қайта тақсимлашга йўл қўйилмайди.


6. Юридик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

7. Юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин.

Юридик хизмат бошлиги лавозимига олий юридик маълумотга эга бўлган ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган, шунингдек, юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.

Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда адлия органларида стажировкадан ўтадилар.

Адлия органларида стажировкадан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


8. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда тайинланадилар ва озод қилинадилар.

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланадилар ва озод қилинадилар.

Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


9. Давлат органи ва ташкилотида юрисконсульт ёрдамчиси лавозими жорий этилиши мумкин.

Юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс, шунингдек, олий таълим муассасасининг "Юриспруденция" мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган бакалавриат босқичининг битирувчи курси талабаси ёки магистранта ишлаши мумкин.

10. Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар юридик хизмат ходими ва юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида ишлаши мумкин эмас.


11. Давлат органи ва ташкилотининг юридик хизмати ходимларига мартаба даражалари берилади ҳамда кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов ва устамалар қонунчиликда белгиланган тартибда тўланади.


12. Давлат органи ва ташкилоти юридик хизматининг ходими сифатидаги меҳнат стажи бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларига ўтганда мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов ва устамаларни тўлаш учун мўлжалланган меҳнат стажи ҳисобига олинади.


13. Давлат органи ва ташкилоти юридик хизматлари ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар уч йилда камида бир марта малакасини оширади ҳамда ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтадилар.


14. Давлат органлари ва ташкилотларида ҳар йили мазкур давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликка риоя этилиши аҳволи тўғрисидаги юридик хизматнинг ҳисоботи эшитилади.



2-БОБ. ЮРИДИК ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


15. Қуйидагилар юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

давлат органи ва ташкилотининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;

давлат органи ва ташкилоти томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;

давлат органи ва ташкилотининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;

давлат органлари ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;

шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.


16. Юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишларини бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш соҳасида:

а) давлат органи ва ташкилотида, шунингдек тегишли тузилмаларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

б) давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

в) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таъсир этадиган давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари юзасидан хулосалар беради;

г) мустақил равишда ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотининг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

д) давлат органи ва ташкилотида, шунингдек тегишли тузилмаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;

е) давлат органи ва ташкилотининг бошқа тузилмалари билан биргаликда давлат органи, тегишли тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этади;

ж) давлат органи ва ташкилотида бошқарув тизимини такомиллаштириш, давлат органи тизимига кирадиган тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

з) давлат органи ва ташкилотида меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;

и) давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига давлат органи ва ташкилоти фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тақдим этади;

к) давлат органи ва ташкилоти ходимларининг касаба уюшмалари ва бошқа вакиллик органларига ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатади;


2) давлат органи ва ташкилоти томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш, шунингдек давлат органи ва ташкилотининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида унинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш соҳасида:

а) давлат органи ва ташкилотининг норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этади;

б) давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этади;

в) давлат органи ва ташкилотининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд уларни ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда иштирок этади;

г) экспертизадан ўтказиш ёки келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;

д) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

е) тизимли равишда давлат органи ва ташкилотининг тегишли соҳа фаолиятидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга қаратилган таҳлилни ўтказади;

ж) давлат органи ва ташкилоти фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

и) давлат органи ва ташкилотининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;

к) давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари тўпламларини нашр этишга тайёрлайди;

л) давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради, келишилган ҳамкорликни таъминлайди;

м) давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;


3) давлат органи ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказиш соҳасида:

а) давлат органи ва ташкилоти раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

б) давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этади;

в) давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;

г) зудлик билан давлат органи ва ташкилоти ахборот хизматига давлат органи ва ташкилоти веб-сайтига жойлаштириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун ва аҳамияти тўғрисида маълумотлар киритади;

д) давлат органи ва ташкилоти ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;

е) қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларга етказади;


4) шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:

а) давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;

б) бошқа тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилоти томонидан шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок этади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

в) шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

г) давлат органи ва ташкилоти томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

д) давлат органи ва ташкилотининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва давлат органи ва ташкилотига нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок этади, давлат органи ва ташкилотида талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

е) тегишли тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади, уларнинг миқдорини камайтириш чораларини кўради;

ж) шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;

з) давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок этади;

и) мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;

к) бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотида мулкнинг талон-торож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш харажатларининг келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўради, мулкнинг талон-торож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштиради;

л) моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек қонун бузилишлари ва суиистеъмоллар аниқланган аудиторлик текширувлари ва хатловдан ўтказиш далолатномалари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради.

Давлат органи ва ташкилотининг юридик хизмати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

17. Юридик хизмат ва унинг ходимларига ушбу Низомда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар юклатилишига йўл қўйилмайди.


3-БОБ. ЮРИДИК ХИЗМАТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


18. Юридик хизмат қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органи ва ташкилотига келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танишиш, хизматда фойдаланиш учун биринчи навбатда олиш;

давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларнинг мансабдор шахсларидан юридик хизматга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

раҳбарият томонидан чақириладиган ҳуқуқий масалаларга тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;

раҳбарият топшириғига кўра ёки тегишли тузилма раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун, ҳуқуқий ишларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш;

қонунчиликка зид бўлган, қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларига пухта ишлаш учун қайтариш, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳуқуқий хулосалар бериш, раҳбарият топшириғига кўра ёки ўз ташаббуси билан бошқа тузилмалар билан биргаликда ушбу лойиҳаларни пухта ишланишида иштирок этиш;

давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларда давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганиш;

давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларнинг қонунчилик ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида раҳбариятга таклифлар киритиш;

давлат органи ва ташкилотида, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларда ёки давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳуқуқий хулосалар бериш;

талабнома-даъво тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофот олиш.

Юридик хизмат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

19. Юридик хизмат:

унга ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган функцияларни зарур даражада ва самарали бажариши;

давлат органи ва ташкилотида, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи органга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши;

белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтиши шарт.

Юридик хизмат ходими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

20. Юридик хизмат ўзи виза қўйган ҳужжатларнинг ва ўзи берган хулосаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб беради.

Юридик хизмат ходими ўз мажбуриятлари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


4-БОБ. УШБУ НИЗОМНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


21. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Адлия органлари ўз ваколатлари доирасида ушбу Низом ва юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларининг юридик хизмат ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан бузилишининг аниқланган ҳолатларини бартараф этишга, шунингдек айбдор шахсларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортишга йўналтирилган чораларни кўради.

Адлия органлари юридик хизмат фаолиятига тегишли ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олиш ҳуқуқига эга.


22. Адлия органлари давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширади, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқади, юридик хизматларга кўрсатмалар беради, шунингдек йўл қўйилган аниқланган тизимли камчиликларни бартараф этиш юзасидан методик ёрдам кўрсатади.


23. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 январь, 4-сон, 50-модда







































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск