ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Умумий қоидалар /

Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш Қоидалари (АВ томонидан 03.02.2017 й. 2856-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 16.01.2017 й. 01-02/8-1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 3 февралда 2856-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2017 йил 16 январдаги

01-02/8-1-сон қарорига

ИЛОВА



Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитасининг деб юритилади) Божхона кирим ордери автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда - дастур деб юритилади) - божхона кирим ордерини электрон тарзда шакллантириш ва ушбу ҳужжат асосида ундирилган божхона тўловларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган ахборот тизими.

Божхона кирим ордери (бундан буён матнда БКО деб юритилади) - божхона тўловларини тўловчи шахс томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида божхона ходими томонидан дастурда расмийлаштириладиган электрон ҳамда дастур орқали чоп этиладиган қоғоз шаклдаги ҳужжат.


2. БКО қуйидаги ҳолларда тўлдирилади:

жисмоний шахслар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида олиб ўтилаётган товарларнинг, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган шундай товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёридан ошганда, ортиқча қисмига ягона божхона тўлови ундирилишида;

товарлар жисмоний шахснинг манзилига келиб тушганда (халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари бундан мустасно) божхона тўловлари олиб кирилаётган товарларнинг бутун суммасидан, товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёри қўлланилмаган ҳолда ундирилишида;

юридик шахсларнинг манзилига халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун божхона тўловлари ундирилишида;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексиниг 260-моддаси "г" кичик бандида назарда тутилган ҳолларда божхона тўловлари ундирилишида;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган божхона йиғимлари ва бошқа йиғимларнинг ундирилишида.


2-1. БКО Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 291-моддасида келтирилган ҳатти-ҳаракат ёки тартиб-таомилларни бажарган божхона органи томонидан расмийлаштирилади.


2-БОБ. БКОни РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ

УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


3. Бир турдаги товарни декларациялашда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги БКОнинг асосий варағидан, икки ёки ундан ортиқ турдаги товарларни декларациялашда БКОнинг асосий варағидан ҳамда мазкур Қоидаларнинг 2-иловага мувофиқ шаклдаги БКОнинг қўшимча варағидан фойдаланилади.

Божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган божхона йиғимлари ва божхона органлари томонидан ундирилиши назарда тутилган бошқа йиғимларни ундиришда мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ соддалаштирилган шаклдаги БКО шаклидан фойдаланилади.

4. Дастур техник сабабларга кўра вақтинча ишламаган ҳолларда божхона ходими томонидан БКО қоғоз шаклида расмийлаштирилади ва кейинчалик дастурга киритилади.


5. БКОнинг асосий варағида битта товар тўғрисида, қўшимча варағида эса кўпи билан учта товар тўғрисида маълумотлар кўрсатилиши мумкин (бир вақтнинг ўзида асосий вараққа кўпи билан 33 та қўшимча варақ илова қилиниши мумкин).


6. БКОнинг қўшимча варағида учтадан кам товар декларацияланаётган бўлса, тўлдирилмаган қисмидаги "товарнинг номи" графасида диагонал чизиқ тортилади.


7. БКО божхона тўловларини тўловчи шахс тақдим қилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосида божхона ходими томонидан электрон тарзда рўйхатга олиниб расмийлаштирилади ва икки нусхада чоп этилади ҳамда божхона ходимининг шахсий муҳри ва имзоси билан тасдиқланади. БКОнинг биринчи нусхаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга БКО расмийлаштирилган божхона органида сақланади, иккинчи нусхаси божхона тўловларини тўлаган шахсга топширилади (юборилади).

Божхона ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган БКОларга ҳамда соддалаштирилган шалдаги БКОларга божхона ходими томонидан муҳр ва имзо қўйилиши талаб этилмайди.

БКО божхона тўловларини тўловчи шахс, яъни декларант ҳамда божхона брокери (шу жумладан, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис) томонидан Божхона қўмитасининг расмий сайтида шахсий кабинет орқали электрон тарзда шакллантирилган ҳолда божхона органларига тақдим этилиши мумкин.

8. БКО асосида товарларнинг божхона расмийлаштируви божхона органларининг ахборот тизимидаги тўловчининг шахсий ҳисобварағи бўйича божхона тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначиликлар) томонидан тақдим этиладиган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Божхона тўловлари божхона постидаги банк кассасига тўланган тақдирда божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат божхона ходимига тақдим қилингандан сўнг БКОни расмийлаштириш амалга оширилади.

9. БКО расмийлаштирилган пайтдан бошлаб юридик аҳамиятга молик фактлардан далолат берувчи ҳужжатга айланади.



3-БОБ. БКОни ТЎЛДИРИШ


1-§. БКОнинг асосий варағини тўлдириш


10. Божхона ходими томонидан графаларнинг тўлдирилиши:


1) 1-графа. "БКО тури".

Графанинг биринчи бўлмасида агар божхона тўловларини тўловчи шахс:

жисмоний шахс (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) бўлса - "Ж";

юридик шахс, шу жумладан доимий муассаса бўлса - "Ю" кўрсатилади.

Графанинг иккинчи бўлмасида:

божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан - "ИМ";

божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган товарларга нисбатан - "ЭК";

божхона ҳудуди орқали транзит олиб ўтилаётган товарларга нисбатан - "ТР";

Графанинг учинчи бўлмасида:

қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажларда олиб ўтилаётган товарларга нисбатан - "КБ";

халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларга нисбатан - "ХП";

жисмоний шахсларнинг манзилига келиб тушган нотижорат мақсадлардаги товарларга нисбатан - "МТ" кўрсатилади.

2) 2-графа. "Қўшимча варақлар".

Графанинг биринчи бўлмасида варақнинг тартиб рақами, иккинчи бўлмасида тақдим этилаётган БКО варақларининг умумий сони (асосий ва қўшимча варақлари йиғиндиси) кўрсатилади.

Масалан, агар БКО иккита қўшимча варақларга эга бўлса БКОнинг асосий варағида "1/3"; биринчи қўшимча варағида "2/3"; иккинчи қўшимча варағида эса "3/3" кўрсатилади. Агар БКО қўшимча варақларга эга бўлмаса "1/1" кўрсатилади.


3) 3-графа. "БКО рўйхат рақами".

БКО рўйхат рақами қуйидаги бўлмаларда кўрсатилади:

биринчи бўлмада Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) 4-иловасига мувофиқ БКОни расмийлаштиришни амалга оширадиган божхона постининг бешта рақамли коди;

иккинчи бўлмада БКО расмийлаштирилган кун, ой, йил;

учинчи бўлмада дастур томонидан автоматик тарзда бериладиган тартиб рақам кўрсатилади.

Масалан: 27001/01.01.2016/0000001.


4) 4-графа. "Тўловчи/молия ва банк маълумотлари".

Графанинг биринчи қисмида божхона тўловларини тўловчи шахс тўғрисидаги маълумот кўрсатилади.

Агарда тўловчи жисмоний шахс бўлса, у ҳолда графада унинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий рўйхатдан ўтган манзили, шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Агарда тўловчи юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган жойи (юридик манзили) кўрсатилади.

Графанинг иккинчи қисмида:

а) тўловчининг СТИРи кўрсатилади. Агар тўловчининг СТИРи бўлмаса 999999991 рақами кўрсатилади, бундан юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар мустасно;

б) тўловни қабул қилиб олган банкнинг МФОси/банкнинг тўлиқ номи;

в) тўловчининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварағи рақами кўрсатилади. Бунда божхона тўловлари тўловчи жисмоний шахс бўлса, ушбу устун тўлдирилмайди.


5) 5-графа. "Товарнинг умумий божхона қиймати (АҚШ долл.)".

Декларацияланаётган товарларнинг АҚШ долларидаги умумий божхона қиймати кўрсатилади. Бунда товарларнинг умумий божхона қиймати бир нечта товарларнинг божхона қийматлари йиғиндисидан ташкил топади.


6) 6-графа. "АҚШ доллари курси".

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БКО расмийлаштирилган кундаги АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан курси кўрсатилади.


7) 7-графа. "Товар коди".

Графада декларацияланаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатурасига (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) мувофиқ тўлиқ коди кўрсатилади. Ушбу код бўш жойсиз (пробелсиз) ва бошқа ажратувчи белгиларсиз ёзилади.


8) 8-графа. "Брутто оғирлик (кг)".

Графада декларацияланаётган товарнинг килограммдаги брутто оғирлиги кўрсатилади. Бунда товарнинг брутто оғирлигига унинг барча турдаги ўрамлари билан биргаликдаги оғирлиги киради.

Агар товарнинг умумий оғирлиги бир килограммдан кам бўлса, брутто оғирлиги вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда кўрсатилади.


9) 9-графа. "Миқдори".

Графада декларацияланаётган товарнинг ТИФ ТНда келтирилган Ўлчов бирликлари жадвалига мувофиқ товарнинг миқдори кўрсатилади.


10) 10-графа. "Нетто оғирлик (кг)".

Графада декларацияланаётган товарнинг килограммдаги нетто оғирлиги кўрсатилади. Бунда товарнинг нетто оғирлигига унинг фақат бирламчи қадоғини ҳисобга олган ҳолдаги оғирлиги, яъни товарнинг истеъмол хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда шундай қадоқда чакана савдога чиқарилган ва (ёки) товарни сотишда унинг сақланишини таъминлайдиган бирламчи қадоқни товарнинг истеъмол хусусиятларини бузмаган ҳолда, товарни истеъмол қилгунга қадар ундан ажратиб бўлмайдиган қисми билан биргаликдаги оғирлиги киради.

Агар товарнинг умумий оғирлиги бир килограммдан кам бўлса, нетто оғирлиги вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда кўрсатилади.


11) 11-графа. "Товар номи".

Графада декларацияланаётган товар ҳақида маълумотлар, яъни товарнинг номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), товар белгилари, маркалари, моделлари, бошқа техник ва тижорат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Агарда БКО товарларни божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда қўлланилса, ушбу графада ҳолат акс эттирилади.

Масалан, автотранспорт воситасини божхона кузатувига олганлик учун божхона йиғимларини ундириш мақсадида БКО тўлдирилса, унда автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумот ва унинг сони кўрсатилади.


12) 12-графа. "Товар N".

Графада декларацияланаётган товарнинг тартиб рақами кўрсатилади. Битта турдаги товар декларацияланаётган бўлса, графада "1" рақами кўрсатилади. Биттадан ортиқ турдаги товарлар декларацияланган бўлса рақамлар кетма-кетликда кўрсатилади, яъни 1,2,3...100.


13) 13-графа. "Божхона қиймати (АҚШ долл.)".

Графада декларацияланаётган товарнинг АҚШ долларидаги божхона қиймати кўрсатилади. Бунда товарнинг божхона қиймати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 164-моддаси ва 169-моддасининг бешинчи қисми талабларига мувофиқ божхона ходими томонидан аниқланади.


14) 14-графа. "Жўнатувчи мамлакат номи".

Графада Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ товарлар жўнатилган мамлакатнинг қисқа номи кўрсатилади.


15) 15-графа. "Жўнатувчи мамлакат коди".

Графада Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ товарлар жўнатилган мамлакатнинг рақамли коди кўрсатилади.


16) 16-графа. "Келиб чиқиш мамлакати номи".

Графада Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ товар келиб чиқиш мамлакатининг қисқа номи кўрсатилади.

Агарда БКОни тўлдиришда товарнинг келиб чиқиш мамлакати номаълум бўлса, графада "номаълум" деб кўрсатилади.


17) 17-графа "Келиб чиқиш мамлакати коди".

Графада Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ келиб чиқиш мамлакатининг рақамли коди кўрсатилади.

Агарда БКОни тўлдиришда товарнинг келиб чиқиш мамлакати номаълум бўлса, "000" коди қўйилади.

Агар товарни келиб чиқиш сертификатида Европа иттифоқининг аниқ мамлакати кўрсатилмаган бўлиб, товарнинг келиб чиқиш мамлакати сифатида Европа иттифоқи кўрсатилган бўлса, лотин ҳарфлари билан икки ҳарфдан иборат "EU" коди қўйилади.


18) 18-графа. "Тақдим этиладиган ҳужжатлар/қўшимча маълумотлар".

Графада БКО тўлдиришга асос бўладиган ҳужжатлар:

а) чеклар, квитанциялар, ҳисобварақ-фактура (инвойс) Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар ва бошқа тижорат ҳужжатлари (масалан, ИНВ N 005 05.01.2016 й.);

б) товарларни божхона ҳудудига олиб кириладиган жойгача етказиб бериш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар;

в) бошқа ҳужжатлар (товарнинг келиб чиқиш сертификати рақами ва санаси, шахс томонидан маълум қилинган товарларнинг қиймати бўйича маълумоти);

г) декларацияланаётган товарга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолатларда, бошқа ваколатли органлар томонидан тақдим этиладиган рухсатномалар, хулосалар ва бошқа ҳужжатларнинг рўйхат рақами ва берилган санаси (масалан, ССТ N UZ.SMT.01.065.1783700, 15.10.2015 й., ФТСС N 431771, 04.11.2015 й.).


19) 19-графа. "Божхона тўловларининг ҳисоби".

Графада божхона тўловлари суммасини ҳисоблаш БКО асосий варағи ва қўшимча варақларининг 11-графаларида кўрсатилган ҳар бир товар бўйича алоҳида амалга оширилади, бундан БКОнинг асосий варағида кўрсатиладиган божхона расмийлаштируви учун ундириладиган йиғимлар мустасно.

Графанинг:

"Тўлов тури" устунида Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ божхона тўлов турининг коди кўрсатилади;

"Ҳисоблаш асоси" устунида божхона тўловини ҳисоблашнинг асоси кўрсатилади. Бунда ҳисоблаш асоси Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида кўрсатилади;

"Ставка" устунида божхона тўлови суммасини ҳисоблашда қўлланиладиган божхона тўловлари ставкасининг белгиланган миқдори кўрсатилади;

"Сумма" устунида божхона тўловининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси сўмда ҳисобланган суммаси кўрсатилади;

"Тўлов усули" устунида тўланган божхона тўловлари қай тарзда тўланганлиги кўрсатилган ҳолда икки белгили ҳарфли код билан кўрсатилади:

"БН" - банк орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб;

"КТ" - божхона тўловлари суммасини нақд пул билан тўлаш.

"Ҳисоб-китоб тафсилоти" устунида БКОнинг асосий ва қўшимча варақлари бўйича тўлов коди ва ундириладиган умумий божхона тўловлари суммаси тури бўйича ҳамда уларнинг йиғиндиси, яъни тўланадиган божхона тўловлари умумий суммаси "Жами" деган ёзувдан кейин кўрсатилади.


20) 20-графа. "Божхона органи белгиси".

Қоғоз шаклдаги БКО божхона ходими томонидан унинг имзоси, шахсий рақамли муҳри, электрон шаклдаги БКО эса, божхона ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


11. Тўлов қабул қилувчи ва тўловчи томонидан графаларнинг тасдиқланиши:


1) 21-графа. "Тўлов қабул қилувчи имзоси ва муҳри".

Божхона тўловлари божхона постидаги банк кассасига тўланган тақдирда графада банк кассаси масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади ва унинг имзоси ҳамда банк кассаси муҳри билан тасдиқланади.

Божхона тўловлари божхона постидаги банк кассасига тўланмаган тақдирда графа тўлдирилмайди.

2) 22-графа. "Тўловчининг имзоси".

Графа божхона тўловларини тўловчи жисмоний шахснинг ҳамда юридик шахс вакилининг имзоси билан тасдиқланади.


2-§. БКОнинг қўшимча варағини тўлдириш


13. Божхона ходими томонидан графаларнинг тўлдирилиши:


1) 2-графа. "Қўшимча варақлар".

Графада БКОнинг қўшимча варағи тартиб рақами кўрсатилади.

Масалан, БКОга иккита қўшимча варақ тўлдирилса, биринчи қўшимча варақда "2/3"; иккинчи қўшимча варақда эса "3/3" кўрсатилади.


2) 3-графа. "БКО рўйхат рақами".

БКО асосий варағининг 3-графасида кўрсатилган рўйхат рақами кўрсатилади.


14. Божхона ходими томонидан БКО қўшимча варағи 7 - 13, 17 ҳамда 19-графасининг "Тўлов тури", "Ҳисоблаш асоси", "Ставка", "Сумма", "Тўлов усули" устунлари БКО асосий варағи 7 - 13, 17 ҳамда 19-графасининг "Тўлов тури", "Ҳисоблаш асоси", "Ставка", "Сумма", "Тўлов усули" устунларини тўлдириш тартибига мувофиқ тўлдирилади.



3-1-БОБ. СОДДАЛАШТИРИЛГАН ШАЛДАГИ БКОНИ ТЎЛДИРИШ

14-1. Божхона ходими томонидан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда соддалаштирилган шаклдаги БКО тўлдирилади.


14-2. Соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 2-графаси БКО асосий варағи 4-графасига, соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 4 ва 5-графалари БКО асосий варағи 19 ва 20-графаларига мувофиқ тўлдирилади. Божхона тўловларини тўловчи шахс томонидан соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 6-графаси БКО асосий варағи 22-графасига мувофиқ тўлдирилади.

Божхона йиғимлари Божхона қўмитасининг расмий сайтида шахсий кабинет орқали электрон тарзда шакллантирилган БКО асосида ундирилганда соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 6-графаси электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

14-3. Божхона ходими томонидан графаларнинг тўлдирилиши:


1) 1-графа. "БКО рўйхат рақами".

БКО рўйхат рақами қуйидаги бўлмаларда кўрсатилади:

биринчи бўлмада:

а) божхона пости томонидан БКО расмийлаштирилишида Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ божхона постининг коди;

б) божхона постидан бошқа таркибий тузилмалар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар бўйича дастур томонидан автоматик тарзда қўйиладиган код;

иккинчи бўлмада БКО расмийлаштирилган кун, ой, йил;

учинчи бўлмада дастур томонидан автоматик тарзда бериладиган тартиб рақам кўрсатилади.

Масалан: Божхона пости томонидан расмийлаштирилган ҳолларда - 27001/01.01.2022/0000001.

Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг масъул таркибий тузилмалари томонидан расмийлаштирилган ҳолларда - 1727/01.01.2022/0000001.

2) 3-графа. "Тақдим этиладиган ҳужжатлар/қўшимча маълумотлар".

Графада БКО тўлдиришга асос бўладиган ҳужжатлар:

а) дастлабки қарорни олиш учун тақдим этилган ариза рақами ва санаси;

б) эгаси божхона органи бўлган божхона омборида ёки чегара божхона постида вақтинча товарларни сақлаш учун асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси;

в) транспорт воситасини божхона кузатувини амалга ошириш ёки божхона назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳолатда транзит декларацияси рақами ва санаси (масалан, ТР № 27001/01.01.2022/0000105);

г) автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганликда транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш мажбуриятномаси рақами ва санаси;

д) қонунчиликда назарда тутилган бошқа йиғимларни ундириш учун асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Расмийлаштирилган БКОнинг бир нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шу жумладан унинг дастурдаги электрон шакли товарлар божхона назорати остида турган товар мақомини йўқотган ёки божхона органи томонидан мазкур Қоидаларда белгиланган ҳатти-ҳаракат ва тартиб-таомиллар амалга оширилган йилдан кейинги йилдан эътиборан бевосита БКО расмийлаштирилган божхона органида уч йил давомида сақланади.

16. Мазкур Қоидалар талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



БОЖХОНА КИРИМ ОРДЕРИ

АСОСИЙ ВАРАҚ



1. БКО тури

2. Қўшимча варақлар

3. БКО рўйхат рақами






       



4. Тўловчи / Молия ва банк маълумотлари

5. Товарнинг умумий божхона қиймати (АҚШ долл.)


6. АҚШ доллари курси


7. Товар коди

8. Брутто оғирлик (кг)


9. Миқдори

10. Нетто оғирлик (кг)


11. Товар номи

12. Товар N


13. Божхона қиймати (АҚШ долл.)


14. Жўнатувчи мамлакат номи



15. Жўнатувчи мамлакат коди

16. Келиб чиқиш мамлакати номи


17. Келиб чиқиш мамлакати коди


18. Тақдим этиладиган ҳужжатлар / қўшимча маълумотлар

19.

Б

о

ж

х

о

н

а


т

ў

л

о

в

л

а

р

и

н

и

н

г


ҳ

и

с

о

б

и


Тўлов

тури


Ҳисоблаш

асоси


Ставка


Сумма


Тўлов усули


Ҳисобот-китоб

тафсилоти








20. Божхона органи белгиси





М.Ў.


21. Тўлов қабул қилувчи имзоси ва муҳри




М.Ў.


22. Тўловчининг имзоси

       





Қоидаларга

2-ИЛОВА


БОЖХОНА КИРИМ ОРДЕРИ

ҚЎШИМЧА ВАРАҚ



2. Қўшимча варақлар

3. БКО рўйхат рақами



          



11. Товар номи

12. Товар N


7. Товар коди


8. Брутто оғирлик (кг)



9. Миқдори


10. Нетто оғирлик (кг)


13. Божхона қиймати (АҚШ долл.)


17. Келиб чиқиш мамлакати коди


19.

Б

о

ж

х

о

н

а

т

ў

л

о

в

л

а

р

и

н

и

н

г

ҳ

и

с

о

б

и


Тўлов

тури


Ҳисоблаш асоси


Ставка


Сумма


Тўлов усули







11. Товар номи

12. Товар N


7. Товар коди


8. Брутто оғирлик (кг)



9. Миқдори


10. Нетто оғирлик (кг)


13. Божхона қиймати (АҚШ долл.)


17. Келиб чиқиш мамлакати коди


19.

Б

о

ж

х

о

н

а

т

ў

л

о

в

л

а

р

и

н

и

н

г

ҳ

и

с

о

б

и


Тўлов

тури


Ҳисоблаш асоси


Ставка


Сумма


Тўлов усули







11. Товар номи

12. Товар N


7. Товар коди


8. Брутто оғирлик (кг)



9. Миқдори


10. Нетто оғирлик (кг)


13. Божхона қиймати (АҚШ долл.)


17. Келиб чиқиш мамлакати коди


19.

Б

о

ж

х

о

н

а

т

ў

л

о

в

л

а

р

и

н

и

н

г

ҳ

и

с

о

б

и


Тўлов

тури


Ҳисоблаш асоси

Ставка

Сумма

Тўлов усули









Қоидаларга

3-ИЛОВА


СОДДАЛАШТИРИЛГАН БОЖХОНА КИРИМ ОРДЕРИ

1. БКО рўйхат рақами

       

         

        

2. Тўловчи/Молия ва банк маълумотлари


3. Тақдим этиладиган ҳужжатлар/қўшимча маълумотлар


4. Божхона тўловлари ҳисоби


Тўлов тури


Ҳисоблаш

асоси


Ставка


Сумма


Тўлов усули


Ҳисоб-китоб

тафсилоти















5. Божхона органининг белгиси

6. Тўловчининг имзоси

QR-код (матрик


штрихли код)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 февраль, 5-сон, 65-модда



























Время: 0.1832
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск