Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.11.2003 й. 523-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 20 ноябрдаги

523-сон қарорига

1-ИЛОВА



Божхона омбори фаолиятини

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кодексининг 173, 176 ва 177-моддаларига ва "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Божхона омбори - махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олади ҳамда товарларни вақтинча сақлаш ва (ёки) божхона омбори режимларида божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган.


3. Божхона омборида:

Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланган товарларни сақлашга рухсат берилмайди, божхона органлари томонидан олиб қўйилган ва божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборига жойлаштирилган товарлар бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарларни сақлашга рухсат берилмайди.


4. Божхона омборининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва ҳоказолар) божхона режими остида жойлаштирилмайди.


5. Божхона омборида ва унга туташиб кетган ҳудудда товарлар билан ишлаб чиқариш операциялари ва бошқа тижорат операциялари амалга оширилишига йўл қўйилмайди, тегишли божхона режимида назарда тутилган операциялар бундан мустасно.


6. Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин.

Очиқ турдаги божхона омбори - ҳар қандай шахслар фойдаланиши мумкин бўлган божхона омбори.

Ёпиқ турдаги божхона омбори - муайян шахсларнинг, қоидага кўра, омбор эгасининг товарларини сақлашга ёки муайян товарларни, шу жумладан айланиши чекланган товарларни сақлаш учун мўлжалланган божхона омбори. Бундай шахслар ва товарлар божхона омборини таъсис этишда божхона органи билан келишув бўйича божхона омбори эгаси томонидан белгиланиши мумкин.

Очиқ ва ёпиқ турдаги божхона омборларидан сақлашнинг алоҳида шарт-шароитларини талаб этувчи ёки бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган товарларнинг айрим турларини сақлаш учун фойдаланилиши мумкин (ихтисослаштирилган божхона омборлари).

Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади.


7. Божхона омборида сақланаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви ариза берилган божхона режимларига мувофиқ тегишли божхона режимлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Божхона омборида сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режими остида ариза берилган товарларни божхона омборидан амалда олиб чиқиш танланган божхона режимига мувофиқ бундай товарлар чиқарилиши пайтдан бошлаб уч кундан кечикмай амалга оширилиши керак.


8. Божхона омбори фаолиятини амалга оширишга лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) омбор ҳудуди, шунингдек, божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланаётган омбор ва қўшимча хоналар эгалигида бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахсига эгаси, божхона омбори ҳудуди ва хонаси ушбу Низом талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиши шарти билан берилади.

9. Агар божхона омбори божхона органи томонидан таъсис этилса, лицензия олиш талаб қилинмайди. Бундай божхона омборини таъсис этиш ва унда товарларни сақлаш тартиби мазкур Низомда белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.


10. Божхона омбори фаолиятини амалга оширишга намунавий (оддий) лицензия берилади.


11. Лицензияни ёки у бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.



II. БОЖХОНА ОМБОРИ ЖОЙЛАШГАН ЖОЙГА, УНИНГ

ЖИҲОЗЛАНИШИГА ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


12. Божхона омбори ҳудуди божхона назорати зонаси ҳисобланади.

Божхона омбори ҳудудига мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган тартибда қўриқланадиган ва белгиланган товарларни божхона назорати остида етказиб беришни тугаллаш учун зарур бўлган вақтда товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташиб кетиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд шунингдек божхона назорати зонаси ҳам ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари божхона назоратининг кўрсатиб ўтилган зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.

Божхона омборлари имкони борича транспорт узеллари ва транспорт магистралларининг яқинида жойлаштирилиши керак.


13. Божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:

божхона омбори ҳудудига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлмаган шахсларнинг) яқинлашиши,

товарларнинг божхона назоратидан ташқарига туширилиши ва олиб қўйилиши.

Божхона омбори биноси эшиги иккита қулф билан қулфланиши, улардан бири божхона органи ихтиёрида бўлиши керак.

Агар бинонинг ёки иншоотнинг бир қисми божхона омбори ҳисобланса, унга бориш йўлларидаги асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ҳамда туташиб кетадиган тушириш майдончалари божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этиши керак.


14. Божхона омбори ҳудуди ва бинолари майдони мазкур Низомда назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда божхона омборининг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлиши керак.


15. Божхона омбори бинолари:

ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган техник, санитария, ёнғинга қарши ва бошқа талабларга жавоб бериши;

қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари билан жиҳозланган бўлиши;

ёнғинни ўчиришнинг ёнғин хавфсизлигининг тегишли талабларига мувофиқ бўлган тизими ва воситаларига эга бўлиши керак.


16. Тез бузиладиган товарлар божхона омборида бундай товарлардан ўз вазифасига кўра фойдаланиш имконини берувчи уларнинг сифати сақланиб қолиши муддати доирасида, бироқ танланган божхона режимига мувофиқ белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши мумкин.


17. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шарт-шароитларда сақланиши талаб этиладиган товарлар омборларда ёки божхона омборининг бир қисми ҳисобланган ва бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган алоҳида биноларда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда сақланиши керак.


18. Божхона омборининг эгаси:

божхона омборининг умумий майдонини, яъни фақат вақтинча сақлаш божхона режими ва божхона омборининг божхона режими остида жойлаштирилган товарларни ва уларга нисбатан божхона омбори ва вақтинча сақлашнинг божхона режими бошқа режимга ўзгартирилган товарларни сақлаш учун бевосита мўлжалланган ва фойдаланиладиган майдонни;

товарларни ташувчи транспорт воситаларига товарлар ортиладиган ва тушириладиган участкада божхона омборига туташиб кетадиган божхона омбори ва/ёки туташиб кетадиган божхона омбори атрофида жойлашган ҳудудни (кейинги ўринларда "божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд" деб юритилади);

божхона омборида товарни сақлаш мўлжалланган товарлар номенклатурасини белгилайди.


19. Битта юк божхона декларацияси бўйича божхона омборига жойлаштирилган товарларни ёки битта юк божхона декларацияси бўйича бошқача божхона режими остида жойлаштиришга ариза берилган товарларни (божхона омборидан товарларни чиқаришда) сақлаш учун божхона омбори эгаси томонидан божхона омбори майдонининг бир қисми махсус ажратилади ва белгиланади (кейинги ўринларда "омбор ўрни" деб юритилади).


20. Божхона омбори ҳудуди ва биноси мазкур Низомнинг 22-бандига мувофиқ:

вақтинча сақлашнинг божхона режими остида жойлаштирилган товарларни;

божхона омборининг божхона режими остида жойлаштирилган товарларни;

уларга нисбатан вақтинча сақлаш ва божхона омборининг божхона режими тугалланган ва божхона омборидан олиб чиқиш мўлжалланган товарларни;

экспортнинг божхона режимига мувофиқ олиб чиқиш мўлжалланган товарларни сақлаш учун махсус ажратилган, тўсиб қўйилган ва тегишли равишда белгиланган майдонларга (зоналарга) эга бўлиши керак.

Зоналар товарни бир зонадан бошқа зонага ўтказишга тўсқинлик қилувчи яхлит ёки тўрсимон тўсиқлар билан ажратилиши, бундай зоналарга кириш эса (эшиклар, дарвоза) мустақил (алоҳида) бўлиши мумкин. Божхона омборини зоналарга ажратиш усули ва ушбу зоналарга кириш алоҳидалиги мустақиллиги тўғрисидаги қарорни лицензияловчи орган божхона омборида сақлашга мўлжалланган товарлар номенклатурасидан келиб чиқиб қабул қилади.


21. Божхона омборига бевосита туташиб кетган ва божхона назорати зонаси ҳисобланган ҳудуд қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

божхона омборига туташиб кетган бутун ҳудуд периметри бўйича махсус белгиланган (тўсилган);

ичкарисида божхона омборининг бир қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги;

кўп юк кўтарадиган транспортнинг манёвр қилиши имкониятини таъминлаши;

эшик ўрни томонидан божхона омбори иморатига бевосита туташиб кетган бўлиши;

ўзбек, рус ва инглиз тилларида "божхона назорати зонаси" деган белги қўйилган бўлиши керак.


22. Божхона омбори ва божхона назорати зонаси ҳисобланган, божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд:

умумий периметр бўйича бир-биридан ажратилмаган;

яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча чиқиш (кириш) ва/ёки чиқиш (кириш)нинг жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "божхона омбори" белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши керак.


23. Божхона омбори доимий равишда соз, ишлаш ҳолатида ва унинг нормал фаолият кўрсатиш учун етарлича бўлган ва қуйидагиларни ўз ичига олувчи жиҳозларга:

ортиш-тушириш ва транспорт воситаларига;

омбор асбоб-ускуналарига;

аниқлиги ва ўлчаш чегаралари божхона омборида сақлаш мўлжалланаётган товарларнинг хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини тортиш воситаларига;

алоқа воситаларига (шу жумладан телефон, факс);

ташкилий техникага;

мебелга;

агар бу унинг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур бўлса, асбоб-ускуналарнинг бошқа турларига эга бўлиши керак.


24. Божхона омборига жойлаштирилган товарлар устидан божхона назоратини таъминлаш учун лицензияловчи орган сақлашга мўлжалланаётган товарларнинг хусусиятини, шунингдек божхона омборини таъсис этиш учун мўлжалланаётган бинонинг (биноларнинг ёки бошқа жойнинг) жойлашишини ҳисобга олган ҳолда божхона омбори ва унга бевосита туташиб кетган ҳудуднинг жойлашиши, ажратилиши ёки жиҳозланишига аниқ талаблар қўйишга ҳақлидир.

Лицензияловчи органнинг қарорига кўра корхоналар ҳудудидаги ва эгаси ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи шахслар бўлган ёпиқ турдаги божхона омборларини жиҳозлаш ва уларни асбоб-ускуналар билан таъминлашга нисбатан мазкур Низомда назарда тутилган айрим талаблар қўлланилмаслиги мумкин.


25. Божхона омборида ва божхона назорати зоналари ҳисобланган божхона омборига бевосита туташиб кетувчи ҳудудда ҳар қандай турдаги чиқиндилар ёки бошқа маиший ахлат тўпланиши мумкин эмас.


26. Божхона органи ходимлари учун божхона назоратини ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозланган бинолар, алоқа воситалари ажратилиши керак.


27. Божхона омборини таъсис этиш ва унинг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикасининг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.


28. Божхона омборини асбоб-ускуналар билан қўшимча равишда таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибни сақлаш ҳамда қўриқлаш ва ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда божхона омборининг эгаси томонидан ва унинг ҳисобига амалга оширилади.


29. Мазкур Низомнинг 22-24-бандларида белгиланган талаблар божхона омборини таъсис этиш учун берилган аризани кўриб чиқиш босқичида божхона органи томонидан белгиланиши ва божхона омборидан фойдаланиш тартиб-қоидасида акс эттирилиши керак.



III. БОЖХОНА ОМБОРИНИНГ

ЭГАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


30. Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси ёки Ўзбекистон Республикасининг божхона органи божхона омборининг эгаси бўлиши мумкин.


31. Божхона омборининг эгаси қуйидагиларга мажбурдир:

вақтинча сақлашнинг божхона режими ва божхона омборининг божхона режими шартларига мувофиқ божхона назорати остида товарлар сақланишини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

берилган лицензия шартларига, шу жумладан унинг божхона омборини жиҳозлаш ва уни асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш;

божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши ёки хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ва ижарага олган бўлиши). Агар хоналарга ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик қилиш ижара шартномаси асосида амалга оширилса, у ҳолда бундай шартноманинг амал қилиш муддати лицензия бериш тўғрисида ариза берилган санадан бошлаб бир йилдан кам бўлмаслиги керак;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 338-моддасига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш;

мазкур Низомнинг II бўлимида белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлаш;

божхона омборига жойлаштирилган товарларни фақат божхона омбори ҳудудида ва омбор биноларида сақлаш;

божхона омборига жойлаштириладиган товарлардан сақлашдан бошқа мақсадларда фойдаланилиши имкониятини истисно этиш ва кўрсатиб ўтилган товарлар билан ариза берилган божхона режимига мувофиқ операциялар содир этилишини таъминлаш;

божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари ходимларига ёрдам бериш;

божхона омборига тушувчи ва божхона омборидан олиб чиқиладиган товарлар ҳисобини юритиш (шу жумладан автоматлаштирилган ҳисобини юритиш) ва ушбу товарлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланган тартибда божхона органларига ҳисобот тақдим этиш;

божхона органининг талаби бўйича божхона омборидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш;

санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш;

вақтинча сақлашнинг божхона режими ва божхона омборининг божхона режими амал қилиши тугаллангандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган божхона омборида сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкони борича қисқа муддатларда маълум қилиш;

божхона омборида сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш ва божхона органининг ёзма рухсатномасисиз бундай операциялар содир этилишига йўл қўймаслик;

божхона омборида сақланаётган истеъмол товарларига махсус марка ёпиштириш учун шарт-шароитлар яратиш ва кўрсатиб ўтилган товарларни омбордан фақат уларга мана шундай марка ёпиштирилган тақдирда чиқариш;

мазкур Низомнинг 77-бандида белгиланган ҳолларда божхона тўловлари тўлаш;

божхона омбори ҳудудини ва биноларини ҳамда божхона омборига бевосита туташиб кетувчи ҳудудни ижарага олиш муддати тамом бўлишидан икки ой олдин лицензияловчи органни, агар бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик қилиш унинг асосида амалга оширилса, ижара шартномаси узайтирилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, хабардор қилиш;

божхона органини таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, божхона омборига киришга рухсати бўлган ўз ходимлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;

лицензия бекор қилинган ёки унинг амал қилиши тўхтатилган тақдирда, ёхуд божхона омбори тугатилган тақдирда бу ҳақда лицензияловчи органни хабардор қилиш, товарларнинг сақланишини таъминлаш, божхона омбори тугатилиши тартиб-қоидасини бажариш ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 177-моддасида белгиланган муддатларда омборда сақланаётган товарлар чиқарилиши чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан божхона органлари мансабдор шахсларининг товарлар сақланаётган божхона омборига киришини таъминлаш;

божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун божхона омборидаги жиҳозланган бинолар ва алоқа воситаларини божхона органлари ходимларига бепул тақдим этиш.


32. Божхона омборининг эгаси божхона органини божхона омбори очилиши муддати тўғрисида олдиндан хабардор қилади. Товарларнинг божхона расмийлаштируви ва уларнинг кейинчалик божхона омборига жойлаштирилишига бундай билдиришнома олингандан кейин йўл қўйилади.


33. Вақтинчалик сақлаш омбори эгасининг товарларни сақлаш учун жойлаштирувчи шахслар билан муносабатлари шартнома асосида қурилади.


34. Давлат божхона қўмитасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан божхона омбори эгасининг таркибий бўлинма фаолиятини амалга оширишига қўйиладиган талаблар ва унинг тартиби назарда тутилиши мумкин, лицензия талаблари ва шартлари таркибий бўлинмага ҳам татбиқ этилади.



IV. БОЖХОНА ОМБОРИ ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ

УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


35. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисида аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;

божхона омборининг тури тўғрисидаги маълумотлар (ёпиқ турдаги омбор учун шунингдек бундай турдаги омбор танланишининг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асосланиши керак);

ариза берувчининг эгалигида бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, асбоб-ускуналар билан таъминланиши ва моддий-техник жиҳозланиши тўғрисидаги маълумотлар;

автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд ва биноларнинг тарҳи ва чизмаси;

талабгорнинг божхона омборига киришга рухсат берилган ходимларидан бўлган шахсларнинг рўйхати (фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими кўрсатилган ҳолда);

давлат ёнғин назорати органларининг божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

давлат санитария назорати органларининг божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини - лицензиат бундай товарларни сақлаш ниятида бўлса - сақлаш учун зарур шарт-шароитларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

божхона омборида сақлаш мўлжалланаётган товарлар рўйхати;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 338-моддасига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат. таҳриридаги хатбоши)

Божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланган ҳар бир ҳудудий алоҳида бинога ва (ёки) ҳар бир ҳудудий алоҳида очиқ майдончага алоҳида ариза тақдим этилади.

Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

36. Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисида аризада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг ахборот тизими орқали электрон шаклдаги аризаси бўйича қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани олишга розилигини англатади.

37. Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


38. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



V. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


39. Лицензия бериш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.


40. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

41. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


42. Лицензия бериш, лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва у тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.


43. Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

Эксперт комиссияси йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.


44. Лицензияловчи орган беш кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).

45. Лицензия махсус бланкада расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

божхона омбори эгасининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва жойлашган жойи кўрсатилиши керак;

божхона омбори сифатида фойдаланиладиган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотлар;

божхона тўловлари миқдорлари ва уларни тўлашни таъминлаш шакли тўғрисидаги маълумотлар;

божхона омборининг тури;

божхона омбори жойлашган жой;

божхона назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланадиган бошқа маълумотлар.

Бланкалар намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари лицензияловчи органнинг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.


46. Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.


47. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


48. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан лицензия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


49. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

50. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун улар қабул қилган кунда киритилади.

Эксперт комиссияси олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган тўрт кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


51. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди;

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


52. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида божхона омбори фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

53. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


54. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Қайта расмийлаштирилган лицензиянинг асл нусхаси лицензияловчи орган томонидан лицензиатга олдинги лицензиянинг асл нусхаси олиб қўйилган ҳолда берилади. Эски нусха лицензия бериш тўғрисидаги аризага тикиб қўйилади ва лицензияловчи органда сақланади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди.

55. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


56. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини беришда йиғим ундирилмайди.


VII. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


57. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан назорат қилинади.


58. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.

59. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг мансабдор шахслари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатда қолади.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


60. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.


61. Лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатиб турилиши ёки божхона омборининг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб божхона омборига товарларнинг янги туркумларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.


62. Божхона омборини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб божхона омборининг божхона режими остида жойлаштирилган ва бундай омборда сақланаётган товарлар вақтинча сақланаётган товарлар сифатида қаралади.

Тугатилаётган божхона омборида товарлар ва транспорт воситаларининг вақтинча сақлаш режимида бўлишининг умумий муддати икки ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


63. Божхона омборининг эгаси лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарори олинган санадан бошлаб уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензиянинг бекор қилиниши ёки амал қилишининг тўхтатилиши кунида тугатилаётган божхона омборида сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади.


64. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай тугатилаётган божхона омборида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади.


65. Божхона омбори тугатилган тақдирда божхона омборининг божхона режими остида жойлаштирилган ва божхона омборидаги товарлар товарни божхона омборига жойлаштирган шахс, ёхуд унинг ваколатли шахси томонидан танланган божхона режимига мувофиқ:

лицензия бекор қилинганда - товарлар омборларга жойлаштирилган санадан бошлаб;

бошқа ҳолларда - тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб такроран божхона расмийлаштирувидан ўтиши керак.


66. Лицензия бекор қилинганлиги муносабати билан божхона омбори тугатилган тақдирда унинг эгаси товарлар сақлаш учун жойлаштирилган санадан бошлаб товарлар тугатилаётган божхона омборида бўлган бутун давр учун Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этилган омборлар учун белгиланган миқдорларда товарлар сақланганлиги учун йиғим тўлайди.


67. Товарларни вақтинча сақлаш Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Вақтинча сақланаётган товарлар ҳисоби товарлар уларга мувофиқ божхона омборининг божхона режими остида жойлаштирилган божхона юк декларацияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.


68. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши, тўхтатилиши ва лицензиянинг бекор қилиниши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



IX. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


69. Лицензияловчи орган божхона омборлари эгалари реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида лицензиатлар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:

номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.

Эгаси божхона органлари ҳисобланган божхона омборлари Божхона омборлари эгалари реестрига киритилмайди.


70. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси олти ойда камида бир марта божхона органларининг расмий нашрларида Божхона омборлари эгалари реестри, эгаси божхона органлари ҳисобланган божхона омборлари рўйхати, шунингдек Реестрга ва рўйхатга киритилаётган ўзгартиришлар эълон қилинишини таъминлайди.


71. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


Х. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


73. Лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади ва у давлат бюджетига ўтказилади.


XI. БОЖХОНА ОМБОРИ ЭГАСИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ ТЎЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ


75. Божхона омборида товарлар сақланиши талаблари ва шартларига риоя этилиши учун божхона омборининг эгаси товар божхона омборида сақлаш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб жавоб беради, бу омборхона ҳужжати (омбор гувоҳномаси, товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳокозолар) расмийлаштирилиши билан тасдиқланади.


76. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 28-моддасига мувофиқ божхона омборида сақланаётган товарларга нисбатан божхона божлари, солиқлар ва бошқа божхона тўловлари тўланиши учун божхона омборининг эгаси жавоб беради.

77. Божхона омбори эгаси томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши ва қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини назарда тутиши керак:

божхона органининг рухсатисиз бериш ёки божхона омборида сақланаётган товарларнинг йўқолиши;

лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин, эгасининг хоҳишига кўра ёхуд лицензия бекор қилингач ёки лицензиянинг амал қилиши тўхтатилгач божхона омборининг тугатилиши;

божхона тўловлари тўланиши учун божхона омбори эгаси жавоб берадиган, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган бошқа ҳолларда.


78. Агар божхона омбори сифатида очиқ майдонча ёки божхона омбори сифатида ариза бериладиган бинонинг ҳажми (бошқа жой) ҳақида ариза берилса, божхона омборини таъсис этиш пайтида божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси майдончадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади ва 1 кв м майдон учун 5 энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ёки 1 куб м бино ҳажми учун 1 энг кам иш ҳақи миқдорида тегишлича, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлмаган миқдор ҳисобида ҳисоблаб чиқилади.

79. Божхона омборининг эгаси, агар товарлар енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли йўқ қилинган ёки қайтариб бўлмайдиган тарзда қўлдан кетган тақдирдагина божхона божлари, солиқлар тўланиши учун жавоб бермайди.





Низомга

ИЛОВА



Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар




Тадбирлар


Бажариш муддатлари








1-босқич

Лицензия талабгори



      

1. Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2.Лицензияловчи органга ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

     

Лицензия талабгори хоҳишига кўра



































2-босқич

Лицензияловчи орган



         

1. Лицензияловчи органнинг масъул шахси (эксперт комиссия котиби) ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун лицензияловчи органнинг эксперт комиссиясига киритади.

3. Қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

         

Ҳужжатлар қабул қилинган кунда
































3-босқич



Лицензияловчи орган эксперт комиссияси


      

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, лицензия бериш ёхуд лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги эксперт хулосаси тайёрлайди.

2. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда уларни кўриб чиқади.

          

1) ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

2) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин  6 кун мобайнида 




































4-босқич

Лицензияловчи орган


         

1. Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия талабгорига  этиш учун лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3.Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

         

1) тегишли қарор қабул қилингандан кейин 5 кун (ҳужжатлар қайта тақдим этилганда 4 кун) мобайнида;

2,3,4) тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида



















































Лицензиат


        

Лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Лицензияловчи орган  лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

       

-лицензия талабгорига лицензия бериш  тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай








































5-босқич



















Лицензия талабгори


          

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда лицензия талабгори ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

          

лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда









































6-босқич

Лицензияловчи орган


      

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Расмийлаштирилган лицензияни лицензиатга Лицензияловчи орган  беради.

         

- давлат божи тўлангандан кейин уч кун муддатда










































































Время: 0.1453
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск