Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2017 й. ПҚ-2752-сон "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2017 й.

N ПҚ-2752



"КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИНГ ҚОИДАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида:


1. 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури (кейинги ўринларда - Давлат дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар Давлат дастурига киритилган тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин.


2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;

коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш;

коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.


3. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлари барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилсин.


4. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларни тузсин ва уларнинг фаолиятини ташкил этсин.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларга тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари бошчилик қилиши белгилаб қўйилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги Давлат дастурининг амалга оширилиши юзасидан ахборотнинг оммавий ахборот воситаларида ҳар томонлама ва тизимли равишда ёритилишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 2 февралдаги

ПҚ-2752-сон қарорига

2-ИЛОВА



Коррупцияга қарши курашиш бўйича

республика идоралараро комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Абдуллаев И.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, комиссия раиси


2.

Икрамов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, комиссия раиси ўринбосари


3.

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

4.

Азизов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири


5.

Газиев Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси


6.

Камилов К.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси


7.

Абдукадиров Д.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси


8.

Матмуратов Б.Д.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитасининг раиси


10.

Абдукаримов Ғ.О.

-

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори


11.

Мухаммадиев У.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)


12.

Саидов А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори


13.

Жавлонов Ш.С.

-

"Маҳалла" фонди раиси


14.

Куранбаев К.К.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

15.

Каримов А.М.

-

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси


16.

Абдуҳолиқов Ф.Ф.

-

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси


17.

Убайдуллаева Р.А.

-

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори


18.

Маъруфова Г.М.

-

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари

19.

Рафиков К.М.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


20.

Жалилов Ш.И.

-

"Нуроний" жамғармаси раиси


21.

Ахмедов Р.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси


22.

Хакимов С.

-

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси


23.

Шайхов А.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси


24.

Ходжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


25.

Саидова Г.К.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири


26.

Камилов А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири


27.

Абдухакимов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири


28.

Касимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


29.

Иноятов У.И.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


30.

Мирзахидов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


31.

Акмалов Қ.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари


32.

Парпиев Б.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


33.

Тохирий М.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


34.

лавозим бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси


35.

Хидоятов Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

35-1.

Шарипов Н.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси

36.

Хаджибаев А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


37.

Рахимов Д.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б.

38.

Хаджаев А.Д.

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


39.

Ҳазратқулов М.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


40.

Мансуров К.Т.

-

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари


41.

Юлдашев Б.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти


42.

Алиев М.Г.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори


43.

Каньязов Е.С.

-

Тошкент давлат юридик университети ректори.


Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 февраль, 5-сон, 62-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 2-сон, 36-модда


















Время: 0.1449
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск