Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 02.02.2017 й. ПҚ-2752-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 2 февралдаги

ПҚ-2752-сон қарорига

3-ИЛОВА



Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика

идоралараро комиссияси тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.

Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорларга барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


3. Комиссия ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;

коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш;

коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан Комиссия ваколатига тааллуқли бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

тегишли давлат органларига коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини ва маърузаларини эшитиш;

Комиссия фаолиятининг муҳим масалалари юзасидан ўрганишлар ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлари тузиш, шунингдек ушбу комиссиялар ва гуруҳлар ишига мутахассисларни жалб этиш.

Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


6. Комиссия қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг коррупцияга қарши курашишга доир ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича қарорларини ижро этиш;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ва мониторингни амалга ошириш.

Комиссиянинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



IV. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


8. Комиссия фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз мажлисларини заруратга қараб, аммо чоракда камида бир марта ўтказади.

Комиссиянинг қарорлари мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган, Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Протоколни имзолашда Комиссия аъзолари алоҳида фикр билдириш ҳуқуқига эга.


9. Комиссия мажлисларига давлат органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.


10. Комиссиянинг ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бажаради.

Ишчи орган қуйидагиларни амалга оширади:

Комиссия фаолиятини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш;

Комиссия иш режасини ишлаб чиқиш, унинг ижросини назорат қилиш, шунингдек Комиссиянинг кундалик фаолиятини тасдиқланган режага мувофиқ ташкил этиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда Комиссиянинг қабул қилинган қарорлари ижросини назорат ва мониторинг қилиш, Комиссия раисига тегишли ахборот ва таклифларни киритиш;

келиб тушаётган хат ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ва Комиссия ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига коррупцияга қарши курашишга имкон берадиган чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланишини ва киритилишини ташкил этиш.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 февраль, 5-сон, 62-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 2-сон, 36-модда































Время: 0.1488
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск