Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.11.2003 й. 523-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 20 ноябрдаги

523-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бож олинмайдиган савдо дўкони

фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кодексининг 174, 176 ва 177-моддаларига ва "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Бож олинмайдиган савдо дўкони икки турга бўлинади:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди доирасидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинган хорижий товарларни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) хорижий валютада сотиш, шу жумладан, жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотиш учун мўлжалланган;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотлар ва уларга тенглаштирилган ушбу ташкилотларнинг ваколатхоналарига, хорижий ходимларига, шунингдек улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинган хорижий товарларни Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) хорижий валютага сотишга (шахсий фойдаланишга) мўлжалланган.

Республикага жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормалари жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан ушбу шахс томонидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида акциз остидаги товарларни харид қилишнинг чекланган нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

3. Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони халқаро алоқа учун очилган аэропортларда, портларда ва жисмоний шахслар томонидан чегарани кесиб ўтишга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтказишнинг бошқа манзилларида очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконини очиш Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш манзилларида режим белгиланиши тартибига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари Тошкент шаҳрида ва давлат божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин.

4. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш бож олинмайдиган савдо божхона режими шартлари ва талабларига мувофиқ божхона назорати остида амалга оширилади.

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилиши мумкин эмас.

5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши чекланган товарлар бож олинмайдиган савдо режимида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Бунда Назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

касса чеки рақами;

рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами (ҳавода ташишда);

харид қилинган вақт ва сана;

сотиладиган товарнинг номи, нархи ва миқдори;

сотувчи томонидан олинган миллий ва (ёки) хорижий валюта суммаси;

касса аппарати рақами;

бож олинмайдиган савдо дўконининг номи;

солиқ тўловчининг - бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг солиқ тўловчининг индивидуал рақами.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилганидан кейин амалга оширилади. Бунда Назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

касса чеки рақами;

бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси - юридик шахснинг номи, унинг юридик манзили;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилиши керак;

харид қилинган вақт ва сана;

товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;

касса аппарати рақами;

солиқ тўловчининг - бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг солиқ тўловчининг индивидуал рақами.

5-1. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин.

Буюртманоманинг бир нусхаси бож олинмайдиган савдо дўконида сақланади, иккинчи нусхаси харидорга қайтарилади.

Буюртманомада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи;

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек аккредитация карточкаси рақами;

товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;

буюртманома тузилган сана;

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси;

товарларни сотиб олиш мақсади.

6. Бож олинмайдиган савдо дўконида:

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келиш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар, шу жумладан олиб чиқилишига лицензия талаб этиладиган товарлар, рангли ва қора металлардан тайёрланган юксак даражада қайта ишланган тайёр буюмлар бундан мустанно;

чакана сотиш учун ўралган дори-дармон воситалари (шу жумладан провитаминлар, витаминлар, гормонлар ва антибиотиклар), агар улар врачнинг рецептисиз (тайинлашувисиз) сотилиши мумкин бўлмаса;

давлат асллик тамғасига эга бўлмаган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарлар;

бошқа давлат органларининг назоратидан ўтиши керак бўлган товарлар, ушбу органларнинг рухсатномаси мавжуд бўлмаган тақдирда;

жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиш ёки истъемол қилиши учун мўлжалланмаган товарлар;

вазни оғир товарлар (20 килограммдан ортиқ оғирликда) ва ўлчами катта товарлар (узунлиги, кенглиги ва баландлиги ўлчамлари жами 200 сантимердан ортиқ бўлганда) сотилишига рухсат берилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган хорижий шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар сотишга (сотиб олишга) рухсат берилмайди.

7. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга оширишга лицензия, кейинги ўринларда "лицензия" деб юритилади, (мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан) эгалигида бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш мўлжалланган ва мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган савдо заллари, ёрдамчи бинолар ва омбор бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда "лицензияловчи орган" деб юритилади) томонидан беш йилга берилади.

8. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга оширишга намунавий (оддий) лицензия берилади.


9. Лицензияни ёки у бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.



II. БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИ

ЖОЙЛАШГАН ЖОЙГА, УНИНГ ЖИҲОЗЛАНИШИГА

ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


10. Бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини ўз ичига олади ҳамда божхона назорати зонаси ҳисобланади.


11. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омбори:

товарлар фақат бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида сотилишини ҳамда уларга нисбатан божхона назорати ўтказиш имкониятини таъминлайдиган тарзда жиҳозланиши;

мазкур Низомда назарда тутилган талаблар ҳисобга олгинган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлган майдонга эга бўлиши;

бир-бирига бевосита яқин жойга жойлаштирилиши (божхона назорати зонасида) керак.

12. Агар бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омбори мазкур Низомнинг 11-банди талабларига риоя қилинганда бир-биридан йироқда (500 метрдан ортиқ) жойлашган бўлса, товарларни омбордан савдо заллари ва ёрдамчи биноларга олиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 222-моддаси 2-қисмида белгиланган ҳолларда божхона кузатувида амалга оширилиши мумкин. Божхона кузатуви учун божхона йиғимлари белгиланган миқдорда ундирилади.

Товарларнинг бир бож олинмайдиган савдо дўконидан бошқа бож олинмайдиган савдо дўконига кўчирилиши фақат товарларнинг бир божхона омборидан бошқа божхона омборига кўчирилиши учун назарда тутилган тартибда давлат божхона хизмати органининг рухсати билан амалга оширилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш манзилларидан ташқарида жойлашган бож олинмайдиган савдо дўкони омбори қонун ҳужжатларида божхона омборлари учун назарда тутилган тартибга татбиқан жиҳозланиши керак


14. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари товарлар сақланиши таъминланадиган ва қуйидагиларни:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида қолдирилишини, шу жумладан ушбу ҳудудда қолаётган жисмоний шахсларга бериш йўли билан қолдирилишини;

товарларнинг божхона назоратидан ташқари тушиши ва олиб қўйилишини;

товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган тарзда жойлаштирилиши ва жиҳозланиши керак.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари божхона назорати зонасида жойлаштирилиши керак (паспорт назорати линияси ташқарисида божхона назорати линиясигача алоҳида - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келадиган жисмоний шахслар учун, шунингдек паспорт назорати линияси ташқарисида - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун).

Кўрсатиб ўтилган бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларнинг ушбу залларга киришини истисно этадиган тарзда жойлаштирилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органи фаолияти зонасида бўлиши керак.

16. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали биноси, ёрдамчи биноси ва омбори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган техник, санитария, ёнғинга қарши талабларга ва бошқа талабларга жавоб бериши керак.



III. БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИНИНГ

ЭГАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


17. Бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси қуйидагиларга мажбурдир:

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

берилган лицензия шартларига ҳамда мазкур Низомнинг II бўлимида белгиланган бож олинмайдиган савдо дўконини жиҳозлаш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига риоя қилиш;

бож олинмайдиган савдо дўконига сотиш учун тушувчи товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш;

бож олинмайдиган савдо дўконига жойлаштирилган товарларни фақат ёрдамчи биноларда ва бож олинмайдиган савдо дўконининг омборларда сақлаш;

бож олинмайдиган савдо дўконига тушувчи ва бож олинмайдиган савдо дўконидан олиб чиқиладиган товарлар ҳисобини юритиш, шу жумладан автоматлаштирилган ҳисобини юритиш ва ушбу товарлар тўғрисида лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда божхона органларига ҳисобот тақдим этиш;

божхона органининг талаби бўйича божхона омборидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш;

божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари ходимларига ёрдам бериш;

санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, мазкур Низомда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг савдо соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш;

нақд хорижий (миллий) валюта ва хорижий (миллий) валютадаги тўлов ҳужжатлари, хорижий (миллий) валютадаги банк пластик ва кредит карточкалари ёки банк ўтказмалари билан ишлашга татбиқан касса операциялари юритишнинг амалдаги тартиби талабларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган валюта операцияларини амалга оширишнинг бошқа қоидаларига риоя қилиш;

фаолиятнинг тегишли турига рўйхатдан ўтказиш ёки рухсат бериш ҳужжатларига эга бўлиш, башарти уларни олиш мажбурийлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган бўлса;

бож олинмайдиган савдо дўкони омборида товарларни махсус маркалаш ва бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида товарларни фақат улар мана шу тарзда маркаланган тақдирда сотиш;

мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳолларда божхона божлари, солиқлар ва йиғимлар тўлаш;

бож олинмайдиган савдо дўкони ёпилган тақдирда бу ҳақда лицензияловчи органни хабардор қилиш;

таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, божхона омборига кириш ҳуқуқига эга бўлган ўз ходимлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш:

божхона органларининг қонуний талабларини бажариш.


18. Бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси божхона органини бож олинмайдиган савдо дўконини очиш санаси тўғрисида олдиндан хабардор қилади. Бож олинмайдиган савдо божхона режимига мувофиқ товарларнинг божхона расмийлаштирувига мана шундай билдиришнома олингандан кейин йўл қўйилади.

19. Бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси:

бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилган товарлар йўқотилган тақдирда ёхуд улардан бож олинмайдиган савдо дўконида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган хорижий шахсларга чаканалаб сотилгандан бошқа мақсадларда фойдаланилганда бундай товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шаклларга мувофиқ божхона божлари тўланиши учун;

бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилмаган товарлар сотилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.

20. Бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси, агар товарлар енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли йўқ қилинган ёки қайтариб бўлмайдиган тарзда қўлдан кетган тақдирдагина божхона божлари, солиқлар тўланиши учун жавоб бермайди.


21. Божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун, зарурат бўлганда, бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси божхона органининг мансабдор шахсларига бож олинмайдиган савдо дўконида бино ва алоқа воситалари беради.



IV. БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИ

ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


22. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисида аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;

ариза берувчининг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолар ва омборларлар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, асбоб-ускуналар билан таъминланиши ва моддий-техник жиҳозланиши тўғрисидаги маълумотлар;

бож олинмайдиган савдо дўконига кириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати (фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими кўрсатилган ҳолда);

бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омборининг тарҳи ва чизмаси;

давлат ёнғин назорати органларининг бож олинмайдиган савдо дўкони савдо зали, ёрдамчи биноси ва омборининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

давлат санитария назорати органларининг бож олинмайдиган савдо дўкони савдо зали, ёрдамчи биноси ва омборининг товарларни сақлаш учун зарур шарт-шароитларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

бож олинмайдиган савдо дўконида сотиш мўлжалланаётган товарлар рўйхати ва бож олинмайдиган савдо дўконида унинг ёрдамчи бинолари ва омборида туриши мумкин бўлган барча товарларнинг максимал қиймати;

бож олинмайдиган савдо дўконида унинг ёрдамчи бинолари ва омборларида эркин айланишга чиқариш режимида турган барча товарлар бир вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказилганда тўланиши мумкин бўлган божхона тўловлари суммасига божхона тўловлари тўланишини таъминлашни тасдиқлайдиган ҳужжат.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 338-моддаси тўртинчи хатбошига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланишини тасдиқлайдиган ҳужжат.

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

23. Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисида аризада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг ахборот тизими орқали электрон шаклдаги аризаси бўйича қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани олишга розилигини англатади.

24. Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


25. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



V. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


26. Лицензия бериш мазкур Низомга 2-иловадаги схемага биноан амалга оширилади.

27. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

28. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


29. Лицензия бериш, лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва у тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.


30. Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

Эксперт комиссияси йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.


31. Лицензияловчи орган беш кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).

32. Лицензия махсус бланкада расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва жойлашган жойи кўрсатилиши керак;

бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омборига эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотлар;

божхона тўловлари миқдорлари ва уларни тўлашни таъминлаш шакли тўғрисидаги маълумотлар;

бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омбори жойлашган жой;

божхона назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган бошқа маълумотлар.


33. Лицензиялар бланкалари намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари лицензияловчи органнинг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.


34. Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.


35. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


36. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан лицензия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


37. Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


38. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

39. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун улар қабул қилган кунда киритилади.

Эксперт комиссияси олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган тўрт кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


40. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди;

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


41. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

42. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


43. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Қайта расмийлаштирилган лицензиянинг асл нусхаси лицензияловчи орган томонидан лицензиатга олдинги лицензиянинг асл нусхаси олиб қўйилган ҳолда берилади. Эски нусха лицензия бериш тўғрисидаги аризага тикиб қўйилади ва лицензияловчи органда сақланади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди.

44. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


45. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини беришда йиғим ундирилмайди.


VII. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


46. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан назорат қилинади.


47. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.

48. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


49. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.


50. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.


51. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг бекор қилиниши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



IX. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


52. Лицензияловчи орган берилган лицензиялар реестрини юритади.


53. Лицензиялар реестрида лицензиатлар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.


54. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


Х. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


55. Лицензия берилганлиги ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.





Низомга

1-ИЛОВА



Бож олинмайдиган савдо дўконларида

товарларни сотиб олишга

БУЮРТМАНОМА

              

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро

        

ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи)

          


ваколатини бераман

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек аккредитация карточкаси рақами)


Қуйидаги товарларни


сотиб олиш учун:


(товарларни сотиб олишнинг мақсади)


Т/р

Товарнинг номи


Миқдори


Биттасининг

қиймати


Умумий

қиймати


1.




2.




3.




4.







(буюртманома тузилган сана)


хорижий давлатнинг дипломатик ёки

консуллик муассасаси, халқаро ташкилот

ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган

ваколатхона бошлиғининг фамилияси,

исми, отасининг исми, имзоси).

             





Низомга

2-ИЛОВА


Бож олинмайдиган савдо дўкони

фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар




Тадбирлар


Бажариш муддатлари








1-босқич

Лицензия талабгори



         

1. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2.Давлат божхона қўмитасига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

        

Лицензия талабгори хоҳишига кўра



































2-босқич

Давлат божхона қўмитаси


        

1. Давлат божхона қўмитасининг масъул шахси (эксперт комиссия котиби) ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун ДБҚ эксперт комиссиясига киритади.

3. Қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссияга киритилади.

          

Ҳужжатлар қабул қилинган кунда
































3-босқич



ДБҚ эксперт комиссияси


         

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва бож олинмайдиган савдо дўкони таъсис этиш учун лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди. 

2. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта кўриб чиқади.

         

1) ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

2) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 6 кун мобайнида



































4-босқич

Давлат божхона қўмитаси


          

1. ДБҚ эксперт комиссияси хулосаси асосида   лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

        

1) тегишли қарор қабул қилингандан кейин 5 кун (ҳужжатлар қайта тақдим этилганда 4 кун) мобайнида;

2,3,4) тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида




















































Лицензиат


            

ДБҚга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда ДБҚ   лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

         

-лицензия талабгорига лицензия бериш  тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай








































5-босқич



















Лицензия талабгори


             

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

         

лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда







































6-босқич

Давлат божхона қўмитаси


      

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда ДБҚ тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. ДБҚ расмийлаштирилган лицензияни лицензиатга  беради.

          

- давлат божи тўлангандан кейин уч кун муддатда

























                           





































































Время: 0.1452
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск