Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2017 й. ПФ-4944-сон "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.02.2017 й.

N ПФ-4944



МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш;

жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш;

ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва фуқаролар йиғинларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) юридик шахс мақомини берган ҳолда уни фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларни (кейинги ўринларда ҳудудий кенгашлар деб аталади) Республика кенгашининг таркибий тузилмалари сифатида ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилиш вазифасини юклаш;

Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг (кейинги ўринларда "Маҳалла" фонди деб аталади) тегишинча республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларига раислик қилишлари;

Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини жорий этиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини киритиш.


3. Қуйидагилар:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратларининг намунавий тузилмалари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратлари ходимларининг чекланган сонига нисбатан тоифаланган ҳудудлар, туманлар ва шаҳарлар рўйхатлари 5 ва 6-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига юклансин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари, Республика кенгаши, "Маҳалла" фонди ва маҳаллалар фаолларининг таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

"Маҳалла" фонди ва фуқаролар йиғинларининг таклифига биноан Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар ижро аппаратлари "Маҳалла" фондининг тегишинча республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмалари, шунингдек шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларининг қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшайдиган штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади;

Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар ижро аппаратларининг штатдаги ходимларини таъминлаш ва моддий рағбатлантириш "Маҳалла" фонди ҳисобидан амалга оширилади, ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағларнинг етмаган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида"ги 1997 йил 13 майдаги ПФ-1778-сонли Фармонининг меҳнат ҳақи бўйича Ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ рағбатлантириш коэффициенти сифатида маошларга 20 фоизли устама ҳақ ўрнатилишини назарда тутадиган 1-бандининг амал қилиши Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар ижро аппаратлари ходимларига нисбатан қўлланилади;

Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш борасидаги шарт-шароитларига кўра - вазирга, Республика кенгаши раисининг ўринбосари - вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


7. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тегишли вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшган ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларига тақдим этиладиган "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони таъсис этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика кенгаши, "Маҳалла" фонди:

2018 йилнинг 1 декабригача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар марказларида "Маҳалла маркази" мажмуалари биноларини, 2021 йилнинг 1 декабригача фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлаш;

"Маҳалла маркази" мажмуаларида ҳудудий кенгашлар ҳамда "Маҳалла" фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларини жойлаштириш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Маҳалла" фонди, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмоилов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 4 февраль



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 2-сон, 32-модда





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 февралдаги

ПФ-4944-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ














 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Конференцияси

 


























































Тафтиш комиссияси

















































 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши

 


Ижро этувчи аппарат

32






























































 

Ҳудудий кенгаш Конференцияси

 


 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар

 


Ижро этувчи аппарат

11 - 13



Тафтиш комиссияси








































Туманлар ва шаҳарлар кенгаш

Конференцияси


  

Туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар

 


Ижро этувчи аппарат

5 - 10




















































Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари



































       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 февралдаги

ПФ-4944-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари фаолиятини мувофиқлаштириш

бўйича республика кенгаши ижро аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ
















Бош вазир - Республика кенгаши раиси

(жамоатчилик асосида)





























































Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари маслаҳатчиси































Маҳалла хайрия жамоат фонди


Республика кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари
















Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари ёрдамчиси



























































































































Раиснинг ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича ўринбосари


Раиснинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари


Раиснинг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари


Раиснинг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари


Кадрлар бўлими

2



Маҳалла ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот маркази


































Ахборот хизмати

2





























Ташкилий-услубий бўлим

3


Фуқаролар йиғинларида ёшлар билан ишлашни мувофиқ-

лаштириш, ҳуқуқ-тартибот ва оммавий спортни ривожлантириш бўлими

3


Фуқаролар йиғинларида диний-маърифий ишларни мувофиқ-

лаштириш бўлими

3


Фуқаролар йиғинларида кексалар ва фахрийлар билан ишларни мувофиқ-

лаштириш бўлими

2



































Халқаро алоқалар гуруҳи

1



Маҳалла газетаси таҳририяти


















Ахборот-таҳлил ва статистика бўлими

3




































































Юрисконсульт

1


































































Кенгаш ижро аппарати бошқаруви ходимларининг чекланган сони - 32 нафар.

(техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)









Ахборот-

коммуникация

технологиялари-

ни жорий этиш ва

ривожлантириш

бўлими

2

















Девонхона

2









































































Бухгалтер

1





































































































         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 февралдаги

ПФ-4944-сонли Фармонига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ




Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари -

ҳудудий кенгаш раиси

(жамоатчилик асосида)





















































Маҳалла фондининг ҳудудий бўлими





























Ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари






































































Раиснинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари

Раиснинг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари

Раиснинг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари

Ташкилий-услубий шуъба

Шуъба мудири - 1

Етакчи мутахассис - 0-1

Ахборот-таҳлил ва статистика гуруҳи

Бош мутахассис - 1































Бош мутахассис - 1

Етакчи

мутахассис - 0-1

Бош мутахассис - 1

Бош мутахассис - 1

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш гуруҳи

Бош мутахассис - 1

Бухгалтерия

1

Ҳудудий кенгаш ижро аппарати бошқаруви ходимларининг чекланган сони 11 - 13 нафар, жами 173 нафар.

(техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 февралдаги

ПФ-4944-сонли Фармонига

4-ИЛОВА



Туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш

бўйича кенгашлар ижро аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ



Туман (шаҳар) ҳокими - ҳудудий кенгаш раиси

(жамоатчилик асосида)





























































Маҳалла фондининг туман (шаҳар) бўлинмаси



Ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари

























































Раиснинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари

Раиснинг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари

Раиснинг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари

Ташкилий-услубий гуруҳ

Бош мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 0-1

























Бош мутахассис - 0-1

Бош мутахассис - 0-1

Бош мутахассис - 0-1

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

ва ривожлантириш бўйича

1-тоифали мутахассис - 0-1

Туман (шаҳар) кенгаш ижро аппарати бошқаруви ходимларининг чекланган сони 5 - 10 нафар, жами 1489 нафар.

(техник ва хизмат кўрсатиш ходимларидан ташқари)






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 февралдаги

ПФ-4944-сонли Фармонига

5-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар

ижро аппаратлари ходимларининг чекланган сонига

нисбатан тоифаланган ҳудудлар

РЎЙХАТИ

Ҳудудлар


1-тоифа


2-тоифа


3-тоифа


Қорақалпоғистон Республикаси


Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Андижон вилояти


Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Қашқадарё вилояти


Наманган вилояти


Самарқанд вилояти


Сурхондарё вилояти


Тошкент вилояти


Хоразм вилояти


Фарғона вилояти




Тошкент шаҳри




7


5

2

1-тоифа - ижро аппарати учун 13 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари - 1, раис ўринбосари - 3, шуъба мудири - 1, бош мутахассис - 5, етакчи мутахассис - 2, бухгалтер - 1);


2-тоифа - ижро аппарати учун 12 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари - 1, раис ўринбосари - 3, шуъба мудири - 1, бош мутахассис - 5, етакчи мутахассис - 1, бухгалтер - 1);


3-тоифа - ижро аппарати учун 11 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари - 1, раис ўринбосари - 3, шуъба мудири - 1, бош мутахассис - 5, бухгалтер - 1).






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 февралдаги

ПФ-4944-сонли Фармонига

6-ИЛОВА



Туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш

бўйича кенгашлар ижро аппаратлари ходимларининг

чекланган сонига нисбатан тоифаланган

туманлар ва шаҳарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар

Туманлар ва шаҳарлар


1-тоифа


2-тоифа


3-тоифа


4-тоифа


5-тоифа


1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Амударё тумани

Беруний тумани

Қўнғирот тумани

Тўрткўл тумани

Хўжайли тумани

Элликқальа тумани


Қораўзак тумани

Кегейли тумани

Чимбой тумани


Қонликўл тумани

Муйноқ тумани

Нукус тумани

Тахтакўпир тумани

Шуманай тумани


2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри

Асака тумани

Андижон тумани


Избоскан тумани Қўрғонтепа тумани

Шахриҳон тумани

Олтинкўл тумани

Балиқчи тумани

Булоқбоши тумани

Жалақудуқ тумани

Марҳамат тумани

Пахтаобод тумани

Хўжаобод тумани


Бўз тумани

Улуғнор тумани


Хонобод шаҳри


3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Ғиждувон тумани

Олот тумани

Бухоро тумани

Вобкент тумани

Қоракўл тумани

Пешку тумани

Ромитан тумани

Жондор тумани

Шофиркор тумани


Когон тумани

Когон шаҳри

Қоровулбозор

тумани

4.

Жиззах вилояти



Жиззах шаҳри

Бахмал тумани

Ғаллаорол тумани

Жиззах тумани

Зомин тумани


Пахтакор тумани

Фориш тумани

Дўстлик тумани

Зарбдор тумани


Арнасой тумани

Мирзачўл тумани

Зафаробод тумани

Янгиобод тумани


5.

Қашқадарё вилояти


Қарши шаҳри

Чироқчи тумани

Шахрисабз тумани

Ғузор тумани

Қамаши тумани

Қарши тумани

Косон тумани

Китоб тумани

Нишон тумани

Касби тумани

Яккабоғ тумани


Деҳқонобод тумани

Миришкор тумани

Муборак тумани



6.

Навоий вилояти



Навоий шаҳри

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани

Кармана тумани


Навбаҳор тумани


Зарафшон шаҳри

Конимех тумани

Нурота тумани

Томди тумани

Учқудуқ тумани


7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

Чуст тумани

Косонсой тумани

Наманган тумани

Норин тумани

Поп тумани

Тўрақўрғон тумани

Уйчи тумани

Учқўрғон тумани

Чортоқ тумани

Янгиқўрғон тумани


Мингбулоқ тумани


8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

Пастдарғом тумани

Ургут тумани


Булунғур тумани

Иштихон тумани

Каттақўрғон тумани

Пайариқ тумани

Самарқанд тумани


Жомбой тумани

Нарпай тумани

Тайлоқ тумани

Оқдарё тумани

Қўшработ тумани

Пахтачи тумани

Нуробод тумани


Каттақўрғон шаҳри


9.

Сирдарё вилояти



Гулистон шаҳри

Боёвут тумани

Сайхунобод тумани

Мирзаобод тумани

Сирдарё тумани

Ховос тумани


Ширин шаҳри

Янгиер шаҳри

Оқолтин тумани

Гулистон тумани

Сардоба тумани


10.

Сурхондарё вилояти

Денов шаҳри


Термиз шаҳри

Олтинсой тумани

Жарқўрғон тумани

Қумқўрғон тумани

Қизириқ тумани

Сариосиё тумани

Узун тумани

Шеробод тумани

Шўрчи тумани


Ангор тумани

Бойсун тумани

Музработ тумани

Термиз тумани



11.

Тошкент вилояти

Зангиота тумани

Ўртачирчиқ тумани

Қибрай тумани

Янгийўл тумани

Ангрен шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бекобод тумани

Бўстонлиқ тумани

Юқоричирчиқ тумани

Паркент тумани

Чиноз тумани


Олмалиқ шаҳри

Бекобод шаҳри

Оққўрғон тумани

Охангарон тумани

Бўка тумани

Қуйичирчиқ тумани

Пискент тумани



12.

Фарғона вилояти


Фарғона шаҳри

Қўқон шаҳри

Марғилон шаҳри

Бувайда тумани

Бешариқ тумани

Қува тумани

Учкўприк тумани

Ўзбекистон тумани


Олтиариқ тумани

Қўштепа тумани

Бағдод тумани

Риштон тумани

Тошлоқ тумани

Фарғона тумани

Данғара тумани


Қувасой шаҳри

Сўх тумани

Фурқат тумани

Ёзёвон тумани



13.

Хоразм вилояти


Хазорасп тумани

Хива тумани

Урганч шаҳри

Боғот тумани

Гурлан тумани

Қўшкўпир тумани

Урганч тумани

Хонқа тумани

Шовот тумани


Янгиариқ тумани

Янгибозор тумани


14.

Тошкент шаҳри

Юнусобод тумани

Шайхонтоҳур тумани

Олмазор тумани


М.Улуғбек тумани

Учтепа тумани


Миробод тумани

Сергели тумани

Яшнобод тумани

Чилонзор тумани


Яккасарой тумани


Бектемир тумани


Жами


14

29

84

43

23

1-тоифа - ижро аппарати учун 10 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари - 1, раис ўринбосари - 3, бош мутахассис - 4, 1-тоифали мутахассис - 2);


2-тоифа - ижро аппарати учун 9 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари - 1, раис ўринбосари - 3, бош мутахассис - 4, 1-тоифали мутахассис - 1);


3-тоифа - ижро аппарати учун 8 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари - 1, раис ўринбосари - 3, бош мутахассис - 4);


4-тоифа - ижро аппарати учун 7 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари - 1, раис ўринбосари - 3, бош мутахассис - 3);


5-тоифа - ижро аппарати учун 5 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари - 1, раис ўринбосари - 3, бош мутахассис - 1).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 69-модда




























Время: 0.2599
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск