Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2003 й. 530-сон "Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар билан Давлат чегараси чизиғини белгилаш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2003 й.

N 530



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚЎШНИ ДАВЛАТЛАР БИЛАН ДАВЛАТ

ЧЕГАРАСИ ЧИЗИҒИНИ БЕЛГИЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг қўшни мамлакатлар билан Давлат чегараси чизиғини белгилаш ишларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Давлат чегараси чизиғи халқаро шартномалар билан аниқланади ва жойларда ўз ичига асосий (чегара устуни), қўшимча ва ёрдамчи белгиларни (қоровултепалар, буйлар, ишорат қозиқлари, стволлар ва бошқа белгилар) ўз ичига олувчи чегара белгилари тизими билан белгиланади.


2. Белгилаб қўйилсинки:

асосий чегара белгиси Давлат чегарасининг дахлсизлиги, мамлакатнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги рамзи ҳисобланади ва ўтказиш манзилларида, қуруқликдаги участкалардан дарё (кўл, денгиз) участкаларига Давлат чегарасидан ўтиш жойларида, уч давлат чегараси туташган жойларда ва Давлат чегараси чизиғи ўтишининг бошқа характерли нуқталарида ўрнатилади;

қўшимча чегара белгилари асосий чегара белгилари ўртасида Давлат чегараси ўтиши чизиғини белгилаш учун ўрнатилади;

ёрдамчи чегара белгилари айрим бориш қийин бўлган қуруқликдаги участкаларда ва дарёлар, кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг сув юзасида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғи ўтишини белгилаш учун қўлланилади:

асосий, қўшимча ва ёрдамчи чегара белгилари Ўзбекистон Республикасининг мулки ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгисининг тавсифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, қўшимча, ёрдамчи чегара белгилари, ствол белгилари, буйлар, ишорат қозиқларининг шакллари ва ўлчамлари Демаркация бўйича ҳукуматлараро комиссиялар томонидан тасдиқланади.


4. Белгилансинки,

Ўзбекистон Республикасининг чегара белгилари Давлат чегараси чизиғида, географик координатлари аниқ белгиланган ва Демаркация бўйича ҳукуматлараро комиссия протоколи тузилган ҳолда ўрнатилади. Чегара белгилари аниқ кўриниб туриши, мустаҳкам ва чидамли бўлиши керак;

чегара белгилари ўрнатилгандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларига берилади. Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари чегара белгиларининг қўриқланишини ва уларнинг кейинчалик сақланишини таъминлайди.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 ноябрдаги

530-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

асосий чегара белгисининг

ТАВСИФИ


Қўшни давлатлар билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини демаркация қилишда ўрнатиладиган Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгиси кўндаланг кесими 18х22 см, баландлиги 265 см бўлган ва юқори қисмида тўрт қиррали пирамидал шаклли тўғри бурчакли конструкциядан иборат темирбетондан иборатдир. Чегара белгиси ерга ўрнатилгандан кейин унинг конструкцияси ўзида баландлиги 200 см устунни, пойдеворни ва тўкилган тошни ифодалайди.

Асосий чегара белгиси бутун устун бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангига мос рангга бўялади.

Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгисида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ўрнатилади ва мазкур белгининг тартиб рақами ёзиб қўйилади (араб рақамлари билан).

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири қолиплаш усули билан 22х22 см ўлчамли металл пластинкага туширилади. Давлат герби тўкилган тошдан 165 см баландликда (пластинканинг пастида) асосий чегара белгисининг қўшни давлат томонга қаратилган томонида ўрнатилади.

10 см баландликдаги тартиб рақами ҳаво ранг фонда оқ эмал бўёқ билан бўялади. Рақамлар Давлат герби тасвири туширилган пластинкадан 5 см қуйида ўрнатилади. (Тегишли асосий чегара белгиси рақами шунингдек қўшимча чегара белгиларида ҳам кўрсатилади, уларнинг тартиб рақами каср сон шаклида ёзилади, суратда асосий чегара белгиси рақами ва махражда мазкур қўшимча белгининг ўзининг тартиб рақами кўрсатилади.).

Асосий чегара белгиларида Давлат герби тасвири ва тартиб рақамидан бошқа белгилар назарда тутилмайди.

Чегара белгиси аниқ кўриниб турадиган, мустаҳкам ва чидамли бўлиши керак. Белги чегара белгисининг асоси майдончаси ернинг чўкишини истисно этадиган, узоқ вақт сақланишни ҳамда инсон ёки табиат кучларининг (сув тошқини, ўпирилиш, кўчки) таъсири натижасида емирилишдан ёки йўқ қилинишдан ишончли ҳимояланишни кафолатловчи зичлантириш ва темир-бетонга маҳкамлаш ишлари олиб борилган ҳолда тупроқнинг чўкишини истисно этадиган қаттиқ (зич) ерга камида 65 см чуқурликда ўрнатилиши керак.

Чегара белгиларини чўкадиган ерга ва силжиб турадиган тупроққа ўрнатиш тақиқланади. Чегара белгиларини чўл-қумлоқ жойларда ўрнатиш бўйича технология схемаларини ишлаб чиқишда пойдеворнинг асосини зичлаш ва эрозияга қарши жараёнларни амалга ошириш (шағал ётқизиш, чим босиш ва бошқалар) шарт эканлиги назарда тутилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 126-модда.























Время: 0.1782
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск