ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Умумий концептуал саволлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2017 й. ПФ-4947-сон "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.02.2017 й.

N ПФ-4947



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА*


Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.

Иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани ва пул-кредит сиёсати пухта ўйлаб олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни таъминлади ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилишига хизмат қилди.

Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.

Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида:


1. Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда - Ҳаракатлар стратегияси) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, "Электрон ҳукумат" тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;

қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;

иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;

ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;

хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.


2. Қуйидагилар:

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия 2-иловага мувофиқ;

Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар 3 - 7-иловаларга мувофиқ тузилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг бирламчи вазифаси ва бош устувор йўналиши ҳисобланади;

Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади.


4. 2017 йил Ўзбекистон Республикасида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилингани маълумот учун қабул қилинсин.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури (кейинги ўринларда - Давлат дастури) 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар зиммасига Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш, шунингдек Ҳаракатлар стратегиясини 2018-2021 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолияти мувофиқлаштириб борилишини, шунингдек унинг жойларда ижро этилиши устидан тизимли назоратни таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар томонидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этиб борилади.


6. Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлар қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратсин:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва усулларини жорий этиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалда татбиқ этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда бюрократик тўсиқ ва ғовлар яратилишига, аҳоли билан мулоқот жараёнини кампаниябозликка айланишига йўл қўймасликка;

Давлат дастури доирасида ўтказилаётган тадбирларнинг очиқлиги, уларда фуқаролар, барча даражадаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, ижодий ва илмий муассасалар вакилларининг кенг иштирок этишига.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат дастурида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишилиши ва киритилиши устидан мониторинг қилиш ҳамда унинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот бериб боришни таъминласин.


8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда:

мазкур Фармоннинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғида кенг шарҳлаб борилишини, унинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга, шунингдек инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолат, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни қарор топтириш мақсадида давлат органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтиришга йўналтирилганини жамоатчиликка тушунтирилишини;

Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисидаги холис, тўлиқ маълумот аҳолига тезлик билан етказилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссияларга ривожланган хорижий мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёт тажрибасини, зарур бўлганда, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда, ўрганишда кўмаклашсин.


10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши

бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга

ошириш бўйича Миллий комиссия

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий комиссия раҳбари


Йўлдошев Н.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси


Исмоилов Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери


Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири


Иноятов Р.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси


Абдуллаев И.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори


Махмудов В.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби


Исмоилов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Султонов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Голишев В.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Ахмедбаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Худайбергенов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Юнусходжаев А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Муродов О.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи.


Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сонли Фармонига

3-ИЛОВА



Давлат ва жамият қурилиши тизимини

такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини

амалга ошириш бўйича Комиссия

ТАРКИБИ

Муродов О.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, Комиссия раҳбари


Давлетов Р.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


Мухамедов Ф.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори


Мадумаров Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари (келишувга асосан)


Ҳакимов Р.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)


Джураев Қ.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)


Ҳусанова М.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)


Истамов М.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони сектор мудири


Рустамбеков Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош инспектори


Ходжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


Қосимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


Иноятов У.И.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


Муратов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи


Парпиев Б.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


Тохирий М.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


Исаков Б.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари


Абдуазимов Ф.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари


Суннатов У.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари


Бекенов С.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Жўраев Н.С.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари


Нишанбаев С.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ниязходжаев С.П.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Туляганов Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Низомов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари

Гафаров С.Х.

-

Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Файзуллаев А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директори


Мансуров К.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари


Юсупов А.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси раиси


Мирзахидов Х.М.

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


Юлдошев Б.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти


Алиев М.Г.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори


Саидов А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори


Нуруллаева Ш.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро таҳлил институти директорининг ўринбосари


Усмонов Р.Ж.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Каньязов Е.С.

-

Тошкент давлат юридик университети ректори


Абдукаримов Г.О.

-

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори


Шайхов А.Э.

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси


Жавлонов Ш.С.

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


Куранбаев К.К.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Каримов А.М.

-

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси


Абдуллаев А.А.

-

Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди директори


Абдуҳолиқов Ф.Ф.

-

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси


Исмоилов Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра профессори


Исмоилов Н.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси Илмий кенгаш илмий котиби.


Изоҳ: комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сонли Фармонига

4-ИЛОВА



Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини

янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини

амалга ошириш бўйича Комиссия

ТАРКИБИ

Абдуллаев И.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Комиссия раҳбари


Газиев Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


Камилов К.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси


Матмуратов Б.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси (келишувга асосан)


Полвонов Ш.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)


Мухторов Н.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)


Мамаджонов Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)


Азизов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири


Икрамов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири


Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи


Тохирий М.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


Мавлонов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори


Қўчқоров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


Маджидов И.У.

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


Низомов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари

Кенжаев Д.М.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари


Гадоев Э.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Камилов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясининг Суд инспекцияси раҳбари


Мирзахидов Х.М.

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


Мансуров К.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари


Мухамедов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати бошлиғининг ўринбосари


Рахимов Д.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқармасининг катта прокурори


Мирзаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими


Джуманов А.А.

-

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори


Гайипназаров Б.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биринчи проректори


Ахмедов Р.Т.

-

Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси


Куранбаев К.К.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Аллаев Д.Х.

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди раисининг биринчи ўринбосари


Икрамов А.М.

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи


Тухташева У.А.

-

Тошкент давлат юридик университетининг кафедра мудири


Миразов Д.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси кафедра бошлиғи.


Изоҳ: комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сонли Фармонига

5-ИЛОВА



Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор

йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия

ТАРКИБИ

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раҳбари


Голишев В.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Мирзаев З.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Муллажонов Ф.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси


Сафоев С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари (келишувга асосан)


Шадманов А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси (келишувга асосан)


Асамов Д.Д.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти


Саидова Г.К.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири


Ғаниев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири

Икрамов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири


Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи


Парпиев Б.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


Тоғаев Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари


Эргашходжаев И.Дж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари


Шарапов А.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси


Абдусаматов Б.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


Хидоятов Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раиси


Арабов С.А.

-

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси


Кўчқоров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


Вахабов Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Хаджибаев А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Акилова К.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари

Раимов Б.Я.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Тўлаганов К.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосари

Исмаилов В.В.

-

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи


Салиев М.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Хаитов А.А.

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори


Пак В.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаменти бошқарма бошлиғининг ўринбосари


Аскарходжаев Ф.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими


Раҳимов С.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси


Мусаев О.М.

-

АТИБ "Ипотека-банк" бошқаруви раиси


Ахмедходжаев А.И.

-

АТБ "Асака-банк" бошқаруви раиси


Мирсоатов А.К.

-

АТБ "Ўзсаноатқурилишбанк" бошқаруви раиси


Тян В.Н.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бош директори


Султанов А.С.

-

"Ўзбекнефтгаз" МХК бошқаруви раиси


лавозими бўйича

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси


Иминов Э.К.

-

"Ўзэлтехсаноат" АК бошқаруви раиси


Хайдаров И.У.

-

"Ўзбекенгилсаноат" АК бошқаруви раиси


Дусмуратов М.М.

-

"Ўзфармсаноат" АК бошқаруви раиси


Саломов Ф.И.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси


Айходжаев И.Р.

-

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ раиси


Мансуров М.Д.

-

"Ўзбекчармпойабзали" ассоциацияси раиси


Юсупов Р.Ф.

-

"Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раисининг ўринбосари

Бегалов Б.А.

-

Тошкент молия институти ректори


Шайхов А.Э.

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси


Абдуллаев А.А.

-

Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди директори


Жавлонов Ш.С.

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


Хафизов Э.Б.

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқув маркази бошлиғи.


Изоҳ: комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сонли Фармонига

6-ИЛОВА



Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор

йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия

ТАРКИБИ

Сафоев С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Комиссия раҳбари (келишувга асосан)


Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - соғлиқни сақлаш вазири, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


Азизов У.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари


Низомхўжаев З.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси (келишувга асосан)


Умаров Ё.Д.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси (келишувга асосан)


Қосимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


Абдухакимов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Иноятов У.И.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


Муратов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

Ходжаев С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари


Хаджибаев А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Мирзаев М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


Турдиев Д.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Туляганов Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Усмонов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари


Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

Салиев М.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Исмаилов В.В.

-

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи


Парпиев О.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати бошлиғи - раис ўринбосари


Тян В.Н.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бош директори


Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзтрансгаз" АК раиси


Абдувалиев А.А.

-

"Ўзавтойўл" АК бошқаруви раиси


Пулатов Ш.А.

-

"Ўзбеккўмир" АЖ бош директори


Раимов Р.О.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари

Куранбаев К.К.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Рафиков К.М.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси


Жавлонов Ш.С.

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


Жалилов Ш.И.

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси раиси


Маруфова Г.М.

-

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Бабаев Ш.Х.

-

Тошкент вилояти ҳокими


Тураев Ж.Т.

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси.


Изоҳ: комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сонли Фармонига

7-ИЛОВА



Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро

тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро

манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор

йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия

ТАРКИБИ

Махмудов В.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Комиссия раҳбари


Қуронбоев Қ.Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


Камилов А.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


Сафоев С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари (келишувга асосан)


Умаров З.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари (келишувга асосан)


Ғаниев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири

Бердиев Қ.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири


Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи


Тохирий М.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


Назармухамедов Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Азимов М.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари


Усмонов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари


Абдусаматов Б.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


Эминжанов Р.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси


Мансуров К.Т.

-

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари


Турсунов Б.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро таҳлил институти директори


Юсупов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси


Гулямов Х.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими


Алимов У.

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси


Мухаммадиев Н.М.

-

Республика байналминал маданият маркази директори.


Изоҳ: комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Халқ сўзи", 2017 йил 8 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 70-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 2-сон, 33-модда











































Время: 0.1567
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск