Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2003 й. ПФ-3346-сон "Қимматбаҳо металлар харид қилиш, сақлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.10.2003 й.

N ПФ-3346



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ХАРИД

ҚИЛИШ, САҚЛАШ ВА СОТИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ ҳамда қимматбаҳо металлар харид қилиш, сақлаш ва экспорт қилиш жараёнини бошқариш тизими самарадорлигини ошириш ва ортиқча бўғинларни қисқартириш мақсадида:


1. 2004 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги этиб қайта ташкил қилиш, Давлат асллик даражасини белгилаш палатасини унинг ихтиёрида сақлаб қолиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Қимматбаҳо металлар агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сотиб олинадиган ва сотиладиган қимматбаҳо металларни харид қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва ортиб жўнатиш борасидаги ишларни бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки заҳиралари таркибидаги қимматбаҳо металлар, шунингдек сақланаётган бошқа бойликлар ҳисоби юритилиши ҳамда сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Қимматбаҳо металлар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаси мақомига эгадир;

Агентлик фаолиятини молиялаш Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;

Қимматбаҳо металлар агентлиги бош директори мақомига кўра вазир ўринбосари лавозимига тенглаштирилади ва белгиланган тартибда тайинланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасида сақланаётган бойликларни 2004 йилнинг 1 январи ҳолати бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда хатловдан ўтказиб, қабул қилиш ва топшириш ишларини амалга оширсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ҳисоб палатаси олтин-валюта заҳираларининг энг мақбул таркибига эришиш ҳамда таваккалчиликларини бошқариш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда республиканинг қимматбаҳо металларидан самарали фойдаланишни таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

Махфий.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И.Каримов
















































Время: 0.1551
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск