язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби/ Молия вазирлигининг 6-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 124-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-08-сон "Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 25.01.2017 й. Қарори (АВ томонидан 06.02.2017 й. 2203-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.02.2017 й.

N 2203-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.01.2017 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.01.2017 й.

N 124


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.01.2017 й.

N 2017-08


ҚАРОРИ



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарори (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

         





Қарорга

ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:


ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2, бу ерда:


ЭКМяст - ЯСТнинг энг кам миқдори;

С - ер солиғи. Ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган ставкалар қўлланилади. Бунда, Тошкент шаҳрида - 5-зона учун белгиланган ер солиғи ставкалари қўлланилади.

Ер солиғи бир чорак ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади ((ер участкаси (ижарага олинган хона) майдони х белгиланган ставка) / 4).

Агар ушбу Низом 2-бандининг "г" кичик бандида кўрсатилган юридик шахс ҳисобот чораги мобайнида ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашни бошлаган бўлса, ер солиғи ушбу юридик шахсга ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилган ҳисобот чорагидаги ойларни инобатга олиб ҳисоблаб чиқилади (ер участкаси ва (ёки) ижарага олинган хона майдони) х белгиланган ставка) / 12 х ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган ҳисобот чорагидаги ойлар сони).

К1 - амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб қўлланиладиган ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициент;

К2 - юридик шахснинг жойлашган жойидан келиб чиқиб қўлланиладиган ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициент.".


2. 2-илова "М.Ў." деган қисқартмадан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 80-модда