Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.01.2017 й. ПҚ-2746-сон "Кичик ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада кенгайтириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2017 й.

N ПҚ-2746



КИЧИК ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

МИКРОКРЕДИТЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

КЕНГАЙТИРИШ ВА СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Меҳнат бозорига янги кириб келаётган ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган жисмоний шахслар, меҳнат органларида рўйхатга олинган банд бўлмаган фуқаролар ҳамда ишга жойлашишга эҳтиёжманд бўлган аҳоли бошқа қатламларининг микромолиялаш хизматларидан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, янги иш жойлари ташкил этилишини таъминлайдиган оилавий, хусусий тадбиркорликни ва бошқа фаолият турларини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки ва тижорат банкларининг тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун микрокредитлашнинг янги схемасини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, қуйидагилар микрокредитлаш учун қамраб олинадиган шахслар орасида устувор контингентлар ҳисоблансин:

ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари;

муддатли ҳарбий хизматдан қайтган жисмоний шахслар;

меҳнат органларида рўйхатга олинган банд бўлмаган фуқаролар;

оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳоли, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тавсияномалари бўйича ишга жойлашишга эҳтиёжманд бўлган бошқа шахслар.


2. Қуйидагилар имтиёзли микрокредитлашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кичик тадбиркорлик, энг аввало оилавий ва хусусий тадбиркорлик соҳасида янги иш ўринлари ташкил этиш;

имтиёзли кредитлар бериш орқали юқорида қайд этилган шахслар контингентлари учун уларни тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб этиш мақсадида микромолиявий хизматлардан осон фойдаланишларини максимал даражада таъминлаш;

аҳолининг кам таъминланган ва ҳожатманд қатламлари даромадларини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини кучайтириш.


3. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли микрокредитлар берилишининг прогноз параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

тадбиркорликни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар бериладиган асосий фаолият турлари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, имтиёзли микрокредитлар қуйидаги шартларда берилади:

микрокредит суммаси - энг кам иш ҳақи миқдорининг 200 баробаригача;

асосий қарзни тўлашга олти ой муддатли имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда уч йилгача муддатга;

йиллик фоиз ставкаси миқдорлари: битта иш жойи яратилганда - 9 фоиз, иккита иш жойи - 8 фоиз, учтадан тўрттагача иш жойлари - 7 фоиз, бешта ва ундан ортиқ иш жойлари яратилганда - 6 фоиз миқдорда.

Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мурожаат этувчиларга микрокредитларни расмийлаштириш ва бизнес-режаларни тайёрлашда ҳар томонлама ташкилий кўмак ва амалий ёрдам берсин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ агарда мурожаат этувчи томонидан, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бериладиган микрокредит бўйича қайтаришни таъминлай олмаслик ҳолати вужудга келганда тижорат банклари томонидан микрокредитни таъминлаш сифатида:

энг кам иш ҳақининг юз баробаригача миқдорда микрокредитлашда - харид қилинадиган мулкни ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари кафиллигини;

энг кам иш ҳақининг юз баробаридан ортиқ миқдорда микрокредитлашда - учинчи шахснинг кафиллигини, суғурта ташкилотларининг суғурта полисларини ва қонун ҳужжатлари доирасида бошқа таъминлаш турларини қабул қилиб олишларига йўл қўйилади.

Қарз олувчиларга микрокредитлар беришда тижорат банклари кредитнинг умумий суммасида қарздорнинг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ сарф-харажатларни ҳисобга олишга ҳақлидир.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалдаги тижорат банкларини жалб қилган ҳолда 2017 йил якунлари бўйича тажриба натижаларини умумлаштирсин ва шу асосда ушбу микрокредитлаш тажрибасини республиканинг барча ҳудудларига ёйиш таклифларини киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 71-модда

















































Время: 0.2242
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск