ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2017 й. ПҚ-2754-сон "Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2017 й.

N ПҚ-2754



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МЎЙНОҚ ТУМАНИ АҲОЛИСИНИ СИФАТЛИ

ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳолисига қулай яшаш шароитлари яратиш ва уни марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг ҳисоб-китоб қилинган қиймати 26,4 миллиард сўм бўлган "Сув тақсимлаш узели билан "Қўнғирот-Мўйноқ" сув қувури қурилиши" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин ва ишлар 2017 йилнинг 1 июлига қадар ниҳоясига етказилиши таъминлансин.


2. "Сув тақсимлаш узели билан "Қўнғирот-Мўйноқ" сув қувури қурилиши" лойиҳаси амалга оширилишини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастурида Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги учун назарда тутилган маблағлар доирасида марказлаштирилган инвестициялар - 10,4 миллиард сўм миқдорида;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети маблағлари - 5,0 миллиард сўм;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ўз маблағлари - 5,0 миллиард сўм;

ҳомийларнинг маблағлари - 6,0 миллиард сўм.

Маълумот учун қабул қилинсинки, республикадаги бир қатор корхоналар иловага* мувофиқ, лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун беғараз маблағ ажратиш тўғрисида таклиф билан чиқдилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги учун назарда тутилган маблағлари ҳисобига 2017 йилги марказлаштирилган инвестицияларнинг лимитларини қайта тақсимлаб, уларни лойиҳани амалга оширишга йўналтирсин.


4. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги - буюртмачи;

"Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" МЧЖ - бош лойиҳа ташкилоти;

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг ихтисослаштирилган кўчма механизациялаштирилган станцияси "ИКМС" - бош пудрат ташкилоти этиб белгилансин.


5. Истисно тариқасида, бош пудрат ташкилотига:

лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан юкларни ортиб жўнатишдан олдин албатта инспекция ўтказилган ҳолда энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдоларини ўтказмасдан ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни етказиб бериш шартномаларини тузишга;

2017 йилнинг 1 апрелига қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда лойиҳани амалга ошириб боришга;

лойиҳани амалга ошириш доирасида ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун тендер савдоларини ўтказмаган ҳолда субпудрат ташкилотларини жалб этишга рухсат берилсин.


6. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ушбу лойиҳанинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашсин ҳамда лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.


7. "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда "Ўзкоммунхизмат" агентлиги қурилиш ҳудудидан ўтган мавжуд муҳандислик коммуникациялари мансублигига қараб, белгиланган тартибда кўчирилиши ва уланишини, шунингдек лойиҳа таркибида назарда тутилган муҳандислик коммуникациялари ва сув таъминоти объектлари уланишини ҳамда узлуксиз ишлашини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" МХК буюртмачининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича бош пудрат ва лойиҳа ташкилотларига, истисно тариқасида, лойиҳани амалга ошириш доирасида полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарувчи - "Мега-мебико" МЧЖга (Тошкент ш.) 2017 йилда биржа савдоларига қўйиладиган ҳажмлар ҳисобидан полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ва имтиёзли (декларация қилинган) нархларда РY-342 маркали полиэтилен гранулалари ажратиб берилишини таъминласин.


9. "Сув тақсимлаш узели билан "Қўнғирот-Мўйноқ" сув қувури қурилиши" лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган ташкилотлар:

товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан материаллар, хомашё ва ускуналар учун қўшилган қиймат солиғи тўлашдан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳамда йиғимлар тўлашдан;

республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳа объектларини қуриш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган ускуналар, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар 2018 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари ўртасида беғараз асосда бериладиган ва қабул қилинадиган мулкдан юридик шахслар фойда солиғини тўлашдан озод қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.


11. Лойиҳани амалга оширишда ишларнинг мураккаб дала шароитларида олиб борилишини инобатга олган ҳолда, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятига ўз маблағлари ҳисобидан ходимларнинг уч маҳал бепул овқатланишини таъминлашга рухсат берилсин, кейинчалик тегишли сарф-харажатлар юридик шахсларнинг фойда солиғини, қўшилган қиймат солиғини, ягона ижтимоий тўловни, жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ҳисоблашда ташкилотнинг солиққа тортиладиган базасидан чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ ва "Ўзбекнефтгаз" МХК билан биргаликда иш ҳужжатларининг параметрларини ҳисобга олган ҳолда буюртмачи томонидан тақдим этиладиган асосли ҳисоб-китоблар бўйича лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган цемент ва металл прокати тўғридан-тўғри шартномаларга кўра - тартибга солинадиган нархларда ва ёқилғи-мойлаш материаллари - комиссия шартномалари бўйича ажратилиши ва етказиб берилишини таъминласинлар.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 74-модда


















































Время: 0.2138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск