ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2017 й. ПҚ-2759-сон "Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган ҳолда Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2017 й.

N ПҚ-2759



ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ

САНОАТ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДА КОРЕЯ

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ

КЎМАГИНИ ЖАЛБ ЭТГАН ҲОЛДА ЎҚУВ-АМАЛИЙ

ТЎҚИМАЧИЛИК ТЕХНОПАРКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тўқимачилик ва енгил саноат учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш, унинг жаҳон стандартлари даражасида замонавий ривожланиш талабларига мос келишини таъминлаш, тармоқ муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштириш, шунингдек, Корея Республикаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисида имзоланган меморандумга мувофиқ Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида (кейинги ўринларда - ТТЕСИ) Ўзбекистон-Корея Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки (кейинги ўринларда - технопарк) барпо этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда;

технопаркни барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукуматининг эквиваленти 15,0 миллион АҚШ долларига тенг техник кўмаги маблағлари (гранти) жалб этилмоқда;

технопарк Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 30-уйда жойлаштирилади;

Корея томонининг тавсияномасини эътиборга олган ҳолда технопарк қурилишини ҳамда уни зарур илмий-лаборатория ускуналари, приборлар, мебель ва ташкилий техника билан жиҳозлашни ниҳоясига етказиш 2018 йилга белгиланган.


2. Қуйидагилар технопарк фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

талабалар ва ёш олимларни Корея технологияларни ривожлантириш институти, Корея саноат технологиялари институти ва бошқа институтлар ўқитувчилари ҳамда тадқиқотчи олимларининг иштирокида маърузалар, семинарлар ва амалий машғулотлар ўтказиш йўли билан тўқимачилик, тикув-трикотаж, бўяш-пардозлаш ва дизайнерлик соҳаларида амалий илмий- тадқиқотлар олиб бориш методикаси ва амалиётига ўргатишни ташкиллаштириш;

давлат ва халқаро ўқув ҳамда тадқиқот дастурлари асосида, республика ёш олимларини жалб этган ҳолда, мамлакатимиз ва хорижий ташкилотларнинг, шу жумладан илмий ва таълим муассасаларининг буюртманомалари асосида Технопарк фаолиятининг тегишли йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;

материалшунослик, бўяш-пардозлаш ишлаб чиқариши, газламалар ва кийим-кечакларнинг янги дизайнини яратиш, шу жумладан илғор ахборот-коммуникация технологиялари, энергия ва ресурсларни тежайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда тадқиқот ишлари олиб бориш;

хорижий профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

юқори технологияли буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда инновацион хизматлар кўрсатиш учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш;

енгил ва тўқимачилик саноати йўналишлари бўйича маҳаллий ва чет эл ташкилотлари муҳандис-техник ходимлари ҳамда мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашда кўмаклашиш;

илғор корейс ҳамда бошқа хорижий инвесторларни жалб этиш ва рағбатлантириш.


3. Белгилаб қўйилсинки, технопарк давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомида ташкил этилади, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги унинг муассиси ҳисобланади.


4. Қуйидагилар:

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Ўзбекистон-Корея Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркининг ходимлари умумий сони 22 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Ўзбекистон-Корея Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки Васийлик кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Васийлик кенгашига, зарур ҳолларда, технопарк тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Технопарк зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун унга шартнома асосида мамлакатимиз ҳамда чет эллик етакчи мутахассислар ва экспертларни, илмий ҳамда таълим муассасалари олимлари ва ўқитувчиларини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


5. Қуйидагилар белгилансин:

технопаркда ишлаш учун жалб этиладиган хорижий педагог ва илмий ходимларни Корея томони белгилайди;

технопаркнинг фаолият кўрсатиши учун чет элдан жалб этиладиган педагог ва илмий ходимларнинг иш ҳақи миқдорлари Васийлик кенгаши томонидан Корея университетлари ставкалари даражасида тасдиқланади ҳамда уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўланади;

маҳаллий педагог ва илмий ходимларнинг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион ишларнинг давлат илмий-техникавий дастурларини амалга оширишда қатнашаётган илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий маошлари миқдорларига тенглаштирилади;

технопаркни барпо этиш лойиҳасининг амалга оширилиши учун Корея томонидан Корея технологияларни ривожлантириш институти ҳамда Корея саноат технологиялари институти, Ўзбекистон томонидан эса - "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ижрочи орган ҳисобланади;

технопаркни жорий таъминлаш, уни асбоб-ускуналар, ташкилий техника ва мебель билан жиҳозлаш, шу жумладан Корея томони жалб этадиган бўлимлар ва лабораторияларнинг раҳбарлари, ўқитувчилар ва тадқиқотчи олимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Корея Республикаси Ҳукуматининг 2019 йилгача беғараз техник кўмаги маблағлари, технопаркнинг тузиладиган шартномаларга мувофиқ тадқиқотлар ўтказишдан олинадиган даромадлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 10 кун муддатда қурилиш майдончасини тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилишини ҳисобга олган ҳолда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси билан таъминласин, шунингдек технопарк ҳудудидан бошқа объектларга тегишли муҳандислик коммуникациялари демонтаж қилиниб олиб кетилгандан сўнг туташ ҳудудларни ободонлаштирсин ва кўкаламзорлаштирсин.


7. Қуйидагилар:

технопаркни қуриш, объектни технологик ускуналар билан жиҳозлаш, ўқитиш ҳамда бошқа сарф-харажатлар - Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз техник кўмаги маблағлари ҳисобидан;

лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва технопарк объектларига тортиб келинаётган муҳандислик тармоқлари устидан техник назорат ўрнатиш бўйича сарф-харажатлар - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда технопарк устави тасдиқланишини ва белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатига олинишини таъминласин.


9. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз техник кўмаги маблағларини жалб этиш учун белгиланган тартибда барча зарур тартиб-таомиллар бажарилишини таъминласин;

икки ҳафта муддатда мазкур лойиҳани амалга ошириш режасини ишлаб чиқсин, унинг амалда бажарилиш ҳолатини, шу жумладан қурилиш, асбоб-ускуналар етказиб бериш ва ўрнатиш, ходимларни ўқитиш борасидаги ҳолатни ҳар чоракда кўриб чиқсин;

Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз кўмаги маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминласин.


10. Технопарк қурилиши бўйича:

Корея томонидан Корея саноат технологиялари институти, Ўзбекистон томонидан - Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси" ДУК - буюртмачи этиб;

Кореянинг "KIOНEON ARCНITECTURE" (Корея Республикаси) лойиҳа компанияси "URBAN ARCНITECTURE" (Тошкент шаҳри) лойиҳа ташкилоти билан ҳамкорликда - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

"IL KWANG Engineering & Construction Co.Ltd" (Корея Республикаси) компанияси - бош пудрат ташкилоти этиб белгилансин.


11. Қуйидагилар 2023 йилнинг 1 январигача:

технопарк - барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;

лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи корейс норезидент компаниялари - юридик шахсларнинг фойда солиғи тўлашдан;

лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий норезидент мутахассислар - технопарк фаолияти доирасида олинган даромадлар бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин.


12. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонун ҳужжатларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш доирасида беғараз техник кўмак маблағлари ҳисобига олиб келинадиган ҳамда сотиб олинадиган ускуналар, материаллар, адабиётлар, ишлар ва хизматлар божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари), шунингдек, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан технопаркдаги ишларга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини расмийлаштиришни таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан технопаркдаги ишларга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек мазкур хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома беришни (узайтиришни) таъминласин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 февралдаги

ПҚ-2759-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

ҳузуридаги Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий

тўқимачилик технопаркининг

ТУЗИЛМАСИ
































Васийлик кенгаши



























































































Технопарк директори

























































































Бухгалтерия

1















Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари



























































Кадрлар бўлими инспектори

1





































Тўқимачилик матолари технологиялари ва уларни тадқиқ қилиш лабораторияси

5


Бўяш-пардозлаш жараёнлари технологиялари ва уларни тадқиқ қилиш лабораторияси

5


Дизайн-студия

7















Юрисконсульт

1























Ходимларнинг умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 22 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 5 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган меъёрларга асосан аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 февралдаги

ПҚ-2759-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

ҳузуридаги Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик

технопарки Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

1. И.У. Хайдаров

-

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси, Васийлик кенгаши раиси

2. Р.С. Касимов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


3. Ли Сунг Ил

(Lee Sung IL)


-

Корея саноат технологиялари институти (KITECН) президенти


4. С.З. Юнусов

-

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори


5. А.А. Султонов

-

"Ўзпахтасаноат" АЖ бошқарув раиси ўринбосари

6. Ж.Т. Мирзамахмудов

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқарув раиси ўринбосари


7. Ш.Ш. Шералиев

-

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари


8. Р.А. Гуляев

-

"Пахтасаноат илмий маркази" АЖ бош директори

       

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 75-модда


















































Время: 0.2274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск