ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.02.2017 й. ПҚ-2761-сон "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.2017 й.

N ПҚ-2761



ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАРҚАТИШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Қабул қилинган қонун ҳужжатларининг сўзсиз ва ўз вақтида бажарилишида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида тарқатиш, ижрочиларга ва аҳолига уларнинг моҳияти ва мазмунини тушунтиришнинг самарали механизмларини яратиш муҳим аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамай, қонун ҳужжатларини тарқатишнинг яхлит тизими шаклланмаган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан расмий тарқатмаларни ижрочиларга етказишнинг, тушунтириш ишларини олиб боришнинг тартиби ва муддатлари ҳамда бу соҳадаги назорат ўрнатилмаган.

Фуқароларни ҳуқуқий хабардор қилиш асосан анъанавий оммавий ахборот воситалари орқали қоғоз кўринишида амалга оширилмоқда, бу эса ҳуқуқий ахборотнинг тўлиқлиги ва эркин фойдаланилишига, унинг ўз вақтида тарқатилишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунда аҳолининг ижтимоий фаол қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёж ва сўровлари инобатга олинмаяпти.

Мавжуд камчиликлар мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятда қонун устуворлиги ва қонунийлик тамойиллари самарадорлигига салбий таъсир қилмоқда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ижрочилар ва аҳолини қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги ҳуқуқий ахборот билан таъминлашнинг сифатини ошириш, ушбу соҳадаги ишларни ташкил этишга принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш мақсадида:


1. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ижрочиларга ўз вақтида етказишни таъминлаш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, шунингдек тегишли қонун ҳужжатлари матнидан монеликсиз фойдаланиш имконини яратиш ва ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хилда қўлланилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг муҳим вазифалари этиб белгилансин.


2. 2017 йилнинг февралидан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари матнларида тегишли қонунлар қабул қилингандан кейин унинг ижросини ташкил этиш, ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришни ташкил этишга масъул бўлган аниқ давлат органлари, шу жумладан давлат бошқаруви органлари кўрсатилиши шарт;

ҳужжат назоратни амалга ошириш юклатилган масъул давлат органи ёки ташкилоти, шунингдек мансабдор шахслар томонидан имзолангандан кейин, уни ижро этиш, ижрочиларга етказиш ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланган куни ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати, ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтирилган ҳолдаги таққослаш жадвали) қоғоз ва электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир кунлик муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказилишини таъминлайди;

давлат органлари ва ташкилотлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ахборот-таҳлилий материаллари асосида, қабул қилинган қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси негизида:

бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 7 штат бирлик бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида ҳар йили тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотининг эшитилиши амалиётга жорий қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (кейинги ўринларда - Миллий база)га 2017 йилнинг 25 сентябридан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилиши муносабати билан:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасасига (кейинги ўринларда - Марказ) қонун ҳужжатларининг Миллий базада расмий нашр этилишини таъминлаш масъулияти юклатилсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида қонун ҳужжатларини тезкор тарқатиш мақсадида ҳимояланган алоқа каналлари (VPN) орқали идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий судига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Олий суд Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш тўғрисидаги қарорларини улар имзоланган кундан эътиборан бир кун ичида электрон шаклда Миллий базага жойлаштириш учун Марказга юбориш тавсия этилсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг электрон версияларини улар кучга кирган кундан эътиборан бир кун ичида Миллий базага жойлаштириш учун Марказга юборсин;

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Миллий база доирасида энг кўп талаб қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг инглиз тилидаги маълумотлар банкини яратиш, Миллий базани такомиллаштириш ва Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни молиялаштириш учун белгиланган тартибда техник кўмак (грантлар)ни жалб қилиш масаласини ишлаб чиқсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш ва ҳуқуқий тарғибот тизимини такомиллаштириш мақсадида адлия органлари ва Марказнинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга кўра олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, компьютер ва сервер техникаси, техник воситалар, дастурий маҳсулотлар ва бошқа моддий-техника ресурслари учун 3 йил муддатга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатишнинг таъсирчан механизмларини, уларни аҳоли ўртасида кенг тушунтириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги қонун, шунингдек янгиланган Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Электрон оммавий-ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича ролини янада кучайтиришни, қонун ҳужжатларига мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ва муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоулар, мунозаралар, баҳслар ҳамда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини кенг муҳокама қилишнинг бошқа замонавий шаклларини жорий қилишни назарда тутувчи Комплекс дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг эксперт тадқиқотларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ҳудудий бўлинмаларининг сонини кўпайтиришга доир таклифлар киритсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                      Ш. Мирзиёев



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Халқ сўзи", 2017 йил 9 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 76-модда










































Время: 0.2176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск