Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар Дастури (ЎзР Президентининг 03.02.2017 й. ПФ-4944-сонли Фармонига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 февралдаги

ПФ-4944-сонли Фармонига

7-ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

фаолиятини янада такомиллаштиришга

доир комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати

Масъул ижрочилар


I. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИГА

ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш ва тегишли қонун ҳужжатларига Фармондан келиб чиқадиган, шу жумладан уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, ушбу йўналишдаги тузилмаларнинг вазифа ва жавобгарлигини аниқ белгилашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2017 йил

1 апрель

М. Икрамов (Адлия вазирлиги),

Ш. Жавлонов ("Маҳалла" фонди),

Ж. Қўчқоров (Молия вазирлиги)

2.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари томонидан судларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни давлат божи тўламасдан тақдим этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Қонун лойиҳаси

2017 йил

1 апрель

Қ. Тоғаев (Олий суд),

Ж. Қўчқоров (Молия вазирлиги), Э. Гадоев (Давлат солиқ қўмитаси)

3.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг:

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июль


- аҳоли, биринчи навбатда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари билан;

Б. Низомов (Меҳнат вазирлиги),

Д. Аллаев ("Маҳалла" фонди)

- тегишли ҳудудда жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан;

М. Азимов (Бош прокуратура), С. Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),

Д. Кенжаев (Халқ таълими вазирлиги),

У. Салимов (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази),

З. Рузиев ("Маҳалла" фонди)

- ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлардаги ўқувчиларнинг тўлиқ давоматини таъминлаш, таълим-тарбия сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича таълим муассасалари билан;

Д. Кенжаев (Халқ таълими вазирлиги),

У. Салимов (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази),

Д. Аллаев ("Маҳалла" фонди)

- ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича молия ва соғлиқни сақлаш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини назарда тутадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Ж. Қўчқоров (Молия вазирлиги), А. Хаджибаев (Соғлиқни сақлаш вазирлиги), Д. Усмонов ("Маҳалла" фонди)

4.

Эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июль

Ё. Турсунов (Молия вазирлиги),

А. Хаджибаев (Соғлиқни сақлаш вазирлиги),

Д. Усмонов ("Маҳалла" фонди)

5.

"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2017 йил

15 март

Д. Аллаев ("Маҳалла" фонди),

Н. Қосимов (Маънавият тарғибот маркази)


6.

Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ва электр энергияси ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлашга кўмаклашгани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини рағбатлантиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2017 йил

1 апрель


Ё. Турсунов (Молия вазирлиги),

И. Махкамов ("Ўзкоммунхизмат" агентлиги),

Ф. Саломов ("Ўзбекэнерго" АК),

Э. Шаисматов ("Ўзтрансгаз" АК)


7.

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2017 йил

1 октябрь

С. Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),

М. Азимов (Бош прокуратура),

Ж. Қўчқоров (Молия вазирлиги)


8.

Олий таълим муассасаларида ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши доирасида таълим дастурларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ўрганиш бўйича махсус курсни киритиш масаласини ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича таклиф киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2017 йил

1 сентябрь

И. Маджидов (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги),

М. Алиев (Давлат бошқаруви академияси),

З. Рузиев ("Маҳалла" фонди)


9.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2017 йил

1 октябрь

Б. Низомов (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги),

Қ. Рафиков (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси),

Ш. Жавлонов ("Маҳалла" фонди)

10.

Шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинлари ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси разрядларини маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг разрядларига тенглаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

1 апрель

Б. Низомов (Меҳнат вазирлиги),

Ж. Қўчқоров (Молия вазирлиги),

Ш. Исмоилов (Иқтисодиёт вазирлиги),

Д. Усмонов ("Маҳалла" фонди)


11.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июль

М. Икрамов (Адлия вазирлиги),

У. Суннатов (Бош прокуратура), Ш. Жавлонов ("Маҳалла" фонди)


12.

Жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини оптималлаштириш, уларда зарур штат бирликларини жорий этиш ҳамда тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил

1 ноябрь

Ж. Қўчқоров (Молия вазирлиги),

Д. Аллаев ("Маҳалла" фонди), Б. Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


13.

Ҳудудида 2000 ва ундан ортиқ оилалар мавжуд бўлган маҳалла фуқаролар йиғинларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими бўйича қўшимча штат бирликларини жорий этиш ҳамда тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2017 йил

1 ноябрь

Ж. Қўчқоров (Молия вазирлиги),

Д. Мирзажанова ("Маҳалла" фонди),

Б. Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


14.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун дам олиш масканини ташкил этиш юзасидан таклиф тайёрлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июнь

Ш. Бабаев (Тошкент вилояти ҳокимлиги),

Д. Хидоятов (Давлат рақобат қўмитаси),

Қ. Рафиков (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси),

Д.Усмонов ("Маҳалла" фонди)


15.

Шаҳарчалар, қишлоқ ва овулларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва номини ўзгартириш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил

1 октябрь

С. Арабов (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси),

Д. Аллаев ("Маҳалла" фонди),

Ё. Турсунов (Молия вазирлиги),

Б. Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


II. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

16.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг ташкилий йиғилишларини ҳамда Республика Конференциясини ўтказиш. Бунда Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар коллегиал органлари таркибига тегишинча давлат ҳокимияти вакиллик органлари аъзолари, Молия, Ички ишлар, Меҳнат, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Нуроний" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбар ходимларини жамоатчилик асосида киритишни назарда тутиш.

Республика кенгаши устави ва ҳудудий кенгашларнинг низомларини белгиланган тартибда тасдиқлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2017 йил

1 май

Ш. Жавлонов ("Маҳалла" фонди), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Н. Жўраев (Адлия вазирлиги)


17.

"Маҳалла зиёси" республика ўқув-услубий маркази ҳамда "Маҳалла" газетаси таҳририятини белгиланган тартибда "Маҳалла" фондидан Республика кенгаши тасарруфига ўтказиш ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақлашни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июнь


Ш. Жавлонов ("Маҳалла" фонди)


18.

"Маҳалла зиёси" республика ўқув-услубий маркази фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил 1 апрель

Д. Аллаев ("Махалла" фонди)

19.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди таъсис ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, уларни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирган ҳолда Фонд ва унинг ҳудудий тузилмаларини адлия органларида қайта рўйхатдан ўтказиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2017 йил

1 май

Д. Усмонов ("Маҳалла" фонди),

Н. Жўраев (Адлия вазирлиги)

20.

Мавжуд фуқаролар йиғинларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказган ҳолда, таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари,

Ж. Қўчқоров (Молия вазирлиги), Д. Аллаев ("Маҳалла" фонди), Б. Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси)


21.

Таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғинларининг қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимлар штат бирликларини ушбу ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ш. Норматов (Мудофаа вазирлиги),

Ё. Турсунов (Молия вазирлиги),

Д. Аллаев ("Маҳалла" фонди)


22.

Шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини қайта ташкил этиш муносабати билан ишдан бўшатилган ходимларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июль

Б. Низомов (Меҳнат вазирлиги),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


23.

Янги ташкил этиладиган маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июнь

С. Артикова (Олий Мажлис Сенати Кенгаши), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари,

Ш. Жавлонов ("Маҳалла" фонди)


24.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳафталик, ойлик, чораклик иш фаолиятлари бўйича намунавий иш режаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 апрель

Ш. Жавлонов ("Маҳалла" фонди)

25.

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозими жорий этилмаган чегара ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларида ушбу штат бирликларини жорий этиш ҳамда малакали ходимлар билан тўлдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 ноябрь

Ж. Қўчқоров (Молия вазирлиги),

С. Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),

Ш. Жавлонов ("Маҳалла" фонди),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


26.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини ҳар томонлама муносиб шахслар билан тўлдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июнь

З. Рузиев ("Маҳалла" фонди)

27.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ташкил этиш мезонларини танқидий ўрганиб чиқиб, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлаш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 декабрь

Ш. Жавлонов ("Маҳалла" фонди),

Н. Бакиров (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси), Ж. Қўчқоров (Молия вазирлиги),

Б. Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


28.

Фуқаролар йиғини Кенгаши таркибига фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини), ҳудуддаги профилактика инспекторларини, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларини киритиш ва улар томонидан ўз фаолияти юзасидан йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот тақдим қилиш амалиётини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июнь

Ш. Жавлонов ("Маҳалла" фонди),

С. Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),

Д. Кенжаев (Халқ таълими вазирлиги),

У. Салимов (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази),

А. Хаджибаев (Соғлиқни сақлаш вазирлиги)

29.

Аҳолини янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, бўш иш ўринлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида фуқаролар йиғинлари биноларида ахборотлар пешлавҳалари яратиш ва маълумотларни мунтазам янгилаб бориш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июль

Д. Аллаев ("Маҳалла" фонди),

Б. Низомов (Меҳнат вазирлиги),

Н. Жўраев (Адлия вазирлиги),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


30.

"Маҳалла кўзгуси" илмий-оммабоп журналини таъсис этиш ва йилнинг ҳар чорагида бир марта нашр этилишини таъминлаш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 сентябрь

З. Рузиев ("Маҳалла" фонди),

К. Мансуров (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги)


31.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тегишли дастурий маҳсулотни ўрнатиш ва унда "Ишга жойлаштириш инспекторининг чақируви", "Ишга жойлаштириш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш учун талабнома" интерактив хизматлари ҳамда бўш иш ўринлари банки "ish.mehnat.uz" билан ишлаш дастуридан фойдаланиш тизимини босқичма-босқич шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 декабрь

Б. Низомов (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги),

Ш. Шерматов (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги),

Д. Усмонов ("Маҳалла" фонди)

32.

Маъмурий-ҳудудий бирликларда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг чегараларини аниқлаш ва хариталарини тузиш ишларини амалга ошириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 декабрь

С. Арабов (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси), Ё. Турсунов (Молия вазирлиги),

Д. Аллаев ("Маҳалла" фонди),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


33.

"Ўзбекистон маҳаллалари" номли энциклопедия тайёрлаш ва чоп этиш.


Чора-тадбирлар

2018 йил

1 сентябрь

З. Рузиев ("Маҳалла" фонди), К. Мансуров (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги), Ф. Джалалов (Маданият ва спорт ишлари вазирлиги),

Б. Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси), А. Қодиров (Республика Маънавият ва маърифат маркази)


34.

Фуқаролар йиғинлари идоралари бинолари ҳамда "Маҳалла маркази" мажмуаларининг намунавий лойиҳаларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш.

"Маҳалла маркази" мажмуалари биноларини лойиҳалаштиришда ҳудудий кенгашлар ҳамда "Маҳалла" фондининг ҳудудий бўлим ва бўлинмаларини жойлаштириш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказлари, кутубхона учун алоҳида хоналар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун зал бўлишини назарда тутиш.


Чора-тадбирлар

2017 йил

1 апрель

А. Тохтаев (Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси),

Д. Усмонов ("Маҳалла" фонди)


35.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар марказларида "Маҳалла маркази" мажмуалари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш, шунингдек уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлаш чораларини амалга ошириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил 1 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Д. Усмонов ("Маҳалла" фонди)

36.

2017 - 2021 йиллар мобайнида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болалар спорт майдончалари, маиший хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш.


Ҳудудий дастурлар

2017 йил

1 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Д. Усмонов ("Маҳалла" фонди)

37.

Ҳудудий дастурларга мувофиқ фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2021 йил

1 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Д. Усмонов ("Маҳалла" фонди)


             

Изоҳ: масъул ижрочилар бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган (сайланган) шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар белгиланган чора-тадбирларнинг ижросига масъул ҳисобланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 69-модда








































Время: 0.1592
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск