Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/09-26/49-сон, Молия вазирлигининг 8-сон "Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 26.01.2017 й. Қарори (АВ томонидан 07.02.2017 й. 1668-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.02.2017 й.

N 1668-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.01.2017 й.

N 01/09-26/49


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.01.2017 й.

N 8


ҚАРОРИ



"Устав капиталида давлат акциялари пакети

(улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда

ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари

рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби

тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги, "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2007 йил 12 февралдаги 01/12-18/03, 20-сон "Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 1668, 2007 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 128-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

Д. Хидоятов

Молия вазири

Б. Ходжаев

           





Қарорга

ИЛОВА



Устав капиталида давлат акциялари пакети

(улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда

ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари

рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:".


2. Низомда:


а) Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги, 2012 йил 30 декабрдаги 374-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2013 йил 11 июндаги 165-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, аудиторлик ташкилотларини устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритиш тартибини белгилайди.";


б) 1-банддан "очиқ" деган сўз чиқариб ташлансин;


в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Танловда қатнашадиган аудиторлик ташкилотлари ҳар йили 1 февралдан 25 февралгача Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу Низомнинг иловасидаги шаклга мувофиқ аризани тақдим этади.

Белгиланган муддатда тақдим этилмаган ариза кўриб чиқилмайди.";


г) 4 ва 5-бандлардаги "ҳужжатларини" ва "ҳужжатларни" деган сўзлар тегишлича "аризаларини" ва "аризаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 6-банддаги "интернет-сайтларида" деган сўзлар "веб-сайтларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 10-банддаги "ҳужжатларни тақдим этиш" деган сўзлар "ариза бериш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 11-бандда "ахборот воситаларида" деган сўзлардан кейин ", шунингдек, Давлат рақобат қўмитаси, Марказ ва Молия вазирлигининг расмий веб-сайтларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


з) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотига қуйиладиган талаблар:

а) барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;

б) аудиторлик ташкилоти раҳбари ва штатдаги аудиторларда амалда бўлган аудиторлик сертификатларининг (ариза берилган пайтда) мавжудлиги;

в) аудиторлик фаолияти соҳасида камида 2 йиллик тажрибага эга бўлиши;

г) аудиторлик ташкилотида қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга бўлган камида битта мутахассиснинг мавжудлиги (малака мазкур ихтисослик бўйича маълумотга эга бўлиши ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатининг мавжудлиги ёки ушбу соҳада иш тажрибасига эга бўлиши билан тасдиқланади);

д) аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисининг мавжудлиги;

е) 4-сонли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти "Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар"га (рўйхат рақами 1624, 2006 йил 25 сентябрь) мувофиқ ички стандартларнинг мавжудлиги.

13. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

қимматли қоғозлар бозори ихтисослиги бўйича маълумоти тўғрисида диплом нусхаси ёхуд қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга эканлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан кўчирма;

аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисининг нусхаси;

аудиторлик ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ички стандартлар рўйхати.

Ушбу ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Аудиторлик ташкилотидан мазкур Низомда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.";


и) қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. Марказ мазкур Низомнинг 12-банди:

"а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ахборотларни Молия вазирлигидан;

"г" кичик бандида кўрсатилган қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказидан белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади.


к) V боб ўз кучини йўқотган деб топилсин;


л) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Устав капиталида давлат акциялари пакети

(улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда

ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари

рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш

тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Давлат активларини

бошқариш маркази

_________________________

_________________________

_____________________ дан



АРИЗА


Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритишга.

Ариза берувчи: _________________________________________________

                            (аудиторлик ташкилотининг уставига асосан тўлиқ номи кўрсатилади)


Ариза берувчининг почта манзили: _______________________________

____________________________________________________________________

Телефон: ____________, Факс: _____________ Е-mail ________________


Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг рақами ва санаси:

Серия: _________, рақами:__________, "___" ___________ 20__ й.


Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О., малака сертификати рақами, санаси:

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.

Аудиторлик ташкилотининг штатидаги аудиторларнинг Ф.И.О., малака сертификати рақами, санаси:

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й..


Аудиторлик ташкилотининг штатидаги қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг Ф.И.О., малака аттестати рақами, санаси:

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.


Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:


1. Қимматли қоғозлар бозори ихтисослиги бўйича маълумоти тўғрисида диплом нусхаси ёхуд қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга эканлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан кўчирма.


2. Аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисининг нусхаси.


3. Ички стандартлар рўйхати


_____________________



Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О., имзо ва имзоланган сана (муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 81-модда


































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск