язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари/ Осиё/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2001 й. 31-сон "Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон-Япония марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2001 й.

N 31


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЎЗБЕКИСТОН-ЯПОНИЯ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, икки мамлакат ўртасидаги маданий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон-Япония марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Япония Ҳукумати томонидан лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, материаллар ва техник воситалар сотиб олиш бўйича, шунингдек Япония мутахассислари ва ўқитувчиларининг бўлиш харажатларини қоплаш учун беғараз ёрдам асосида молиявий маблағлар берилиши;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон-Япония марказининг Ўзбекистон томонидан муассис бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасида Япониянинг иқтисодий ривожланиш тажрибасига асосланган махсус ўқув дастурларини ўтказиш;

Японияда танлов асосида Ўзбекистон мутахассисларининг иқтисодий ўқувини ташкил этиш;

Япония ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон-Япония марказини Халқаро савдо-кўргазма комплексининг "Халқаро ҳамкорлик маркази" акциядорлик жамияти биносига жойлаштирсин ва текин тегишли жойлар берсин.


5. Қуйидагилар Ўзбекистон-Япония марказининг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланиши белгилаб қўйилсин:

Япония Ҳукуматининг нолойиҳа туридаги грантлари тегишли шартларида берилган маблағлар ҳажмида махсус банк ҳисобида жамланадиган сўмлардаги маблағлар;

устав мақсадларига мувофиқ шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар учун марказнинг хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар;

вазирликлар ва идоралар, компаниялар, банклар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий равишдаги ҳомийлик бадаллари.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон-Япония марказини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон-Япония маркази лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик йиғимлари ундирмасдан кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон-Япония маркази лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга олишни, кириш визалари ва вақтинчалик рўйхатда туриш муддатларини узайтиришни давлат божи ундирмасдан амалга оширсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов