Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2001 й. 70-сон "Ўзбекистонда сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан берилаётган грантларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2001 й.

N 70



ЎЗБЕКИСТОНДА СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ВА АЁЛЛАРНИНГ РЕПРОДУКТИВ

САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УЧУН

ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАЁТГАН

ГРАНТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан берилаётган грантлардан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш мақсадида ҳамда "Она ва бола" давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида 2000 йил 16 майдаги Ҳукуматлараро битимга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "КfW" банки (Германия) ўртасида 2000 йил 10 майдаги молиялаштириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикасига Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Тошкент вилоятларида "Сил касаллигига қарши курашиш" дастурини амалга ошириш учун 5 млн Германия маркаси миқдорида грант ажратилганлиги;

Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорлик доирасида 2001 молия йили учун Ўзбекистон Республикасига қўшимча равишда жами 10 млн Германия маркаси, шу жумладан "Сил касаллигига қарши курашиш" дастурини амалга ошириш учун  5 млн Германия маркаси ва "Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш" дастурини амалга ошириш учун  5 млн Германия маркаси ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

кўрсатилган грантларни олиш билан боғлиқ барча тартиботларни Германия томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш ҳамда сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун ажратилаётган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига;

хорижий экспертлар ва консультантларни жалб этиш, "КfW" банки билан "Сил касаллигига қарши курашиш" ва "Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш" дастурларини маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги шартномаларни молиявий ҳамкорликнинг белгиланган тартиботларига мувофиқ тайёрлаш ва имзолаш масалаларини ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига;

юқорида кўрсатилган грантларга ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

"КfW" банки билан тузилган шартномалар бўйича барча шартларнинг бажарилишини ҳамда иловага мувофиқ "Сил касаллигига қарши курашиш" ва "Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш" дастурларининг амалга оширилишини таъминласин;

иловага мувофиқ "Сил касаллигига қарши курашиш" ва "Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш" дастурларини амалга ошириш бўйича харид қилинадиган дори-дармонлар, препаратлар ва асбоб-анжомлар таркибини молиявий маблағлар берилиши бўйича расмий тартиботлар тугаллангандан кейин бир ҳафта  муддатда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда пенитенциар тизимда "ДОТС" (бевосита врач кузатуви остида сил касаллигининг қисқа муддатли кимёвий терапияси) халқаро дастурини жорий этиш чора-тадбирларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин.


4. Юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория жиҳозлари ва бошқа товарларни харид қилиш тендер асосида, ўрнатилган молиявий ҳамкорлик тартиботларига мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан берилаётган  грантлар доирасида харид қилинадиган дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория жиҳозлари, сарфланадиган материаллар ва кўрсатиладиган хизматлар божхона божлари тўловидан ва йиғимлардан озод қилинсин.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси:

юқорида кўрсатилган грантлар доирасида олинадиган тиббиёт жиҳозлари ва материалларини юклаш-тушириш ишларини ва аэропортда сақлашнинг бутун даврида уларни тўплашни тўловсиз ташкил этсин;

юкнинг мурувват ёрдами тусидалигини ҳисобга олиб, жиҳозлар ва материалларни авиакомпания самолётлари билан ички ҳаво йўлларида бепул ташишга рухсат этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, "Сил касаллигига қарши курашиш" ва "Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш" дастурларини амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент ва  Хоразм вилоятлари ҳокимликлари:

"Сил касаллигига қарши курашиш" ва "Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш" дастурларини амалга оширишда қатнашувчи тиббиёт муассасаларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича жорий харажатларни молиялашни;

юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар бўйича етказиб бериладиган товарларни қабул қилиб олиш, тўплаш, етказиб беришни ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 7 февралдаги

70 - сон қарорига

ИЛОВА


ГФР Ҳукумати грантлари маблағлари ҳисобига соғлиқни

сақлаш соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳанинг

номи ва тури

Маблағ

билан

таъминлаш

манбаи


Харажатлар

миқдори

(млн

Германия

маркаси)


Лойиҳаларни амалга

оширишда қатнашувчи

маъмурий ҳудудлар


Бажа-

рилиш

муддати


1.

I. Сил касаллигига қарши курашиш (ҳаммаси)

шу жумладан:

КfW банки (Германия) гранти

10,0

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятлари




а) 1-грант бўйича  тендер асосида дори-дармонлар, лаборато-рия жиҳозлари, тибби-ёт транспорти сотиб олиш



5,0

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Хоразм вилоятлари

2000-2004 йиллар


б) 2-грант бўйича  тендер асосида дори-дармонлар, лаборатория жиҳозлари, тиббиёт транспорти сотиб олиш



5,0

Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

2001-2005 йиллар

2.

II. Аёлларнинг репро-дуктив саломатлигини муҳофаза қилиш - замонавий контрацептив воситалар сотиб олиш


КfW банки (Германия) гранти

5,0

Наманган ва Тошкент вилоятлари

2001-2004 йиллар



































Время: 0.1452
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск