ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий техника тараққиётини мувофиқлаштириш кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар марказининг 10-сон, Молия вазирлигининг 115-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-75-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-45-сон "Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар юзасидан хулосалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 05.11.2003 й. Қарори (АВ томонидан 21.11.2003 й. 438-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.11.2003 й.

N 438-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИЛМИЙ ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ КЕНГАШИ

ҚОШИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

МАРКАЗИНИНГ

05.11.2003 й.

N 10


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2003 й.

N 115

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.11.2003 й.

N 2003-75

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

05.11.2003 й.

N 01-02/8-45

ҚАРОРИ



Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг

грантлари ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича

халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган

пул маблағлари ва асбоб-ускуналар юзасидан хулосалар

бериш Тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



"Давлат солиқ хизмати тўғрисидаги" Қонуннинг 7 банди, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сонли "Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фондлар (жамғармалар) грантлари бўйича халқаро илмий-техника алоқалар, илмий дастурлар ва лойиҳаларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги" қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар юзасидан хулосалар бериш Тартиби"га (1998 йил 18 май қайд сони 438) Илова бўйича ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан 10 кун ўтгандан сўнг кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий

техника тараққиётини Мувофиқлаштириш

Кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар

маркази директори                                                     П.К. Ҳабибуллаев



Ўзбекистон Республикаси Молия вазири                  М.Б. Нурмуратов



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси Раиси                                    Ж.Б. Сайфиддинов



Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси Раиси                                 Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг

грантлари ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича

халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган

пул маблағлари ва асбоб-ускуналар юзасидан

хулосалар бериш тартибига киритилган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 1.2 банд қуйидаги тахрирда ўзгартирилсин:

1.2. "Хулосалар бериш объекти бўлиб халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фондлар грантлари бўйича, шунингдек илмий-техника ҳамкорлиги соҳасида халқаро битимлар доирасида беғараз, гуманитар ва техник ёрдам тариқасида юридик ва жисмоний шахсларга берилган илмий-тадқиқот, илмий-техник ва инновация дастур ва лойиҳаларини бажаришга қаратилган пул маблағлари ва моддий-техника воситалари ҳисобланади".


2. 1.3 банд қуйидати таҳрирда ўзгартирилсин:

1.3. "Марказ хулосаси Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фондлар грантлари бўйича шунингдек илмий-техника ҳамкорлиги бўйича халқаро битимлар доирасида беғараз, гуманитар ва техник ёрдам тариқасида берилган, илмий-тадқиқот, илмий-техник ва инновация дастур ва лойиҳаларини бажаришга қаратилган пул маблағлари ва моддий-техника воситаларини олувчи Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларига берилади".


3. 3.1 банд қуйидаги тахрирда ўзгартирилсин:

3.1. "Жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадига солиқ олиш мақсадлари учун Марказ хулосалари асосида ҳалқаро ва хорижий ташкилотлар ва фондлар грантлари бўйича, шунингдек илмий-техника ҳамкорлиги соҳасида халқаро битимлар доирасида олинган пул маблағлари киритилмайди.

Ушбу имтиёз лойиҳаларни бажариш доирасида грант олган юридик шахс билан тузилган шартнома асосида юридик шахсга берилган грантдан пул маблағлари олган грант ижрочиларига - жисмоний шахсларга ҳам тарқатилади".




































Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск