ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирлигининг 3-сон, Меҳнат вазирлигининг 31-сон, Молия вазирлигининг 14-сон "Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 07.02.2017 й. Қарори (АВ томонидан 14.02.2017 й. 2168-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2017 й.

N 2168-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.02.2017 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.02.2017 й.

N 31


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.02.2017 й.

N 14


ҚАРОРИ



Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар

фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон "Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201 ва 106-сон қарори (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири

М. Икрамов

Меҳнат вазири

А. Абдуҳакимов

Молия вазири

Б. Ходжаев

         





Қарорга

ИЛОВА



Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар

фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "15" рақами "10" рақамига алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи;".


2. 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "ғазначилик ҳисоб рақамларига тушадиган 15 фоизи миқдоридаги" деган сўзлар "шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 5-бандда:

учинчи хатбошидаги "15" рақами "10" рақамига алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"марказий аппарат сметаси бўйича - нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божлари суммасининг ҳудудий адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жамланадиган маблағлар қисми, шунингдек герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига шакллантирилади.".


4. 8-банддаги "ғазначилик ҳисоб рақамларига" деган сўзлар "шахсий ғазна ҳисобварақларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 10-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) мазкур Низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар Дастурга мувофиқ гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига мақсадли тартибда сарфланади;".


6. 25-банддаги "ҳудудий адлия бошқармаларининг" деган сўзлар "ҳудудий адлия органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 101-модда







































Время: 0.1399
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск