ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги Регламенти (ЎзР ВМ 09.02.2017 й. 66-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 февралдаги

66-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларини давлат

рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар

ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги

РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар улар томонидан амалга оширилганда ўзаро ҳамкорлик тартибини белгилайди.

Ушбу Регламент талаблари давлат рўйхатидан ўтказилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишга татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ушбу жараёндаги электрон ҳамкорлигини таъминловчи ахборот-коммуникация технологиялари комплекси;


тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш (давлат рўйхатидан ўтказиш) - рўйхатдан ўтказувчи органнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш маълумотларини Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига киритиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари (кейинги ўринларда Реестр деб аталади);


тадбиркорлик субъектларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) - рўйхатдан ўтказувчи органнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Реестрдаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;


таъминот гуруҳи - Тизимни бошқаришни, самарали фаолиятини ва уни долзарб ҳолатда сақлаб туришни таъминловчи махсус гуруҳ;


ариза берувчи - рўйхатдан ўтказувчи органларга тегишли сўровнома, ариза билан мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахслар ёхуд улар томонидан белгиланган тартибда ваколатланган шахслар;


умумий маълумотнома - рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар томонидан Тизимда жойлашган маълумотларни автоматик тарзда янгилаб бориш, шунингдек ариза берувчилар томонидан Тизим орқали тақдим этиладиган рўйхатдан ўтказиш маълумотларини туркумлаш имконини берадиган классификаторларни ўз ичига олувчи, Тизимда консолидация қилинган маълумотнома;


Тизимдан фойдаланувчи - рўйхатдан ўтказувчи орган ёки ваколатли ташкилотнинг тегишли орган зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун раҳбар буйруғи билан Тизимдан фойдаланишга ваколат берилган ходими;


рўйхатдан ўтказувчи орган - Давлат хизматлари марказлари;

ваколатли ташкилотлар - қонун ҳужжатлари билан давлат солиқ хизмати органлари, давлат статистика органларида давлат ҳисобига қўйиш, тадбиркорлик субъектларига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, лицензиялар беришга доир функциялар зиммасига юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш, полиграфия, банк фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари;


3. Ушбу Регламентга мувофиқ қуйидагилар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, давлат ҳисобига қўйишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ўзаро ҳамкорлигининг асосий тамойиллари ҳисобланади:

рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ҳаракатларининг автоматлаштирилганлиги;

ваколатли ташкилотлар томонидан умумий маълумотноманинг долзарб ҳолатда сақлаб турилиши;

аризаларни кўриб чиқишда вақт, меҳнат ва моддий сарфларни қисқартириш;

ариза берувчи билан бевосита мулоқот қилмасдан ҳамкорлик қилишни таъминлаш;

тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларида ва ушбу Регламентда белгиланган тартибда уларга тақдим этилган маълумотлар махфийлигига риоя этиш ва улардан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик;

ариза берувчилардан - тадбиркорлик субъектларидан рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиб олишни тақиқлаш.


4. Ушбу Регламентга мувофиқ рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик тамойилларига риоя этилишини таъминлаш тегишли дастурий-аппарат таъминотидан, улар фаолиятидаги электрон ҳужжатлар айланиши, шунингдек Тизимдан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади.


5. Ариза берувчилар томонидан Тизим воситасида тақдим этилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар мазмунидан келиб чиқиб, Тизим:

Ариза берувчилар томонидан Тизим воситасида юборилаётган ҳужжатларга, маълумотларга идентификация рақами ва сана беради;

мурожаатларни кўриб чиқиш учун тегишли рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларига мувофиқ аниқлайди;

рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларга ариза берувчилар томонидан Тизим воситасида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлардан, шунингдек ушбу Регламентда назарда тутилган бошқа усуллар билан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;

тегишли рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни Тизимдаги ҳужжатлар ва маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилади.


6. Рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тизимдаги мавжуд маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги ёки долзарб эмаслиги аниқланганда Тизим имкониятларида назарда тутилган усулларда Тизимга тегишли хабарномани киритади.

Бунда маълумотларида ноаниқлик ва бузилишлар аниқланган тегишли орган (ташкилот), Тизимдаги маълумотларда мавжуд маълумотлар ҳақиқий эмаслиги ёки долзарб эмаслиги аниқланган пайтдан бошлаб 3 иш соати давомида зудлик билан уларни тўғрилаш ва улар тўғриланганлиги тўғрисида хабардор қилиш чораларини кўриши шарт.

Тизим фойдаланувчилари тизим фаолиятидаги камчиликлар ва узилишлар аниқланган пайтдан бошлаб 3 иш соати давомида Тизимда назарда тутилган усуллар билан ёки алоқа воситалари орқали махсус гуруҳни бу ҳақда хабардор қилишлари шарт.



2-БОБ. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАНЛАР

ВА ВАКОЛАТЛИ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ


7. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар, шунингдек уларнинг таркибий тузилмалари ҳамкорлиги Тизим орқали Тизимнинг тегишли фойдаланувчилари воситасида амалга оширилади.


8. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар Тизимга маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар, уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз вақтида киритишлари (юклашлари), Тизимда мавжуд маълумотлар ва (ёки) ҳужжатларни ушбу Регламентга иловага мувофиқ янгилаб туришлари, шунингдек Тизим умумий маълумотномасини долзарб ҳолатда сақлаб туришлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зарур бўлганда буйруқ қабул қилиш йўли билан ушбу Регламентга иловага ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритади ҳамда бундай буйруқ қабул қилинган санадан кейинги кундан кечиктирмасдан уни рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларга етказади.


9. Тизимга киритилаётган (юкланаётган) ҳужжатлар ва маълумотлар қоидага кўра Тизимга тегишли Тизим фойдаланувчисининг электрон рақамли имзоси билан имзоланган электрон ҳужжат кўринишида киритилади (юкланади) ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Илгари қоғоз кўринишида расмийлаштирилган ва (ёки) берилган, сканер қилинган ҳужжатларни "PDF" (portable document format) форматида Тизим фойдаланувчисининг электрон рақамли имзосидан фойдаланмасдан Тизимга киритишга (юклашга) йўл қўйилади.


10. Маълумотлар ва ҳужжатлар алмашишни унификациялаш учун Тизим ҳужжатларни автоматик тарзда ўқиши ва қуйидаги талабларга мувофиқлигини аниқлаши керак:

рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар томонидан берилаётган ва киритилаётган (юкланаётган) ҳужжатлар ҳамда маълумотлар мажбурий тартибда тадбиркорлик субъектларининг идентификация рақамига эга бўлиши керак;

электрон файл, сканер қилинган ҳужжатлар ва маълумотлар номи ҳужжатлар ва уларнинг варақлари сонини идентификациялаш имконини бериши керак.

Ҳар бир алоҳида ҳужжат барча аутентик белгилари ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида сканер қилиниши ва киритилиши (юкланиши) керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.



3-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ ҲИСОБИГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ


11. Ариза берувчи томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун сўровнома шакллантирилганда Тизим автоматик тарзда реал вақт режимида тадбиркорлик субъектига солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради.

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнларида Тизим воситасида юборилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан реал вақт режимида, бироқ ўттиз дақиқадан ортиқ бўлмаган муддатда идентификация қилишнинг махсус текширувидан ўтказилади. Текширув натижасида солиқ органи рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича хулоса (тасдиқ) тақдим этишга ҳақли эмас.

12. Давлат статистика органларига давлат ҳисобига қўйиш учун Тизим тадбиркорлик субъекти - юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейинги кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарорида белгиланган шакл бўйича Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни юборади.

Давлат статистика органлари Реестрда мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятига эга.


13. Тадбиркорлик субъекти асосий фаолият турининг коди ва (ёки) энг кўп ўртача йиллик ишчилар сонининг ўзгаришига олиб келувчи молиявий, солиқ, статистика ёхуд бошқа ҳисобот тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда давлат солиқ хизмати, давлат статистика органлари Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети" воситасида, у мавжуд бўлмаганда - почта алоқа воситасида бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қиладилар.


14. Тадбиркорлик субъекти - акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилганидан, қайта рўйхатдан ўтказилганидан сўнг Тизим у давлат рўйхатидан ўтказилганидан, қайта рўйхатдан ўтказилганидан кейинги кундан кечиктирмасдан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига янгидан тузилган, қайта ташкил этилган ва тугатилган акциядорлик жамиятлари тўғрисида тегишли электрон хабарнома юборади.


15. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ҳар чоракда Тизим воситасида давлат солиқ ва статистика органлари билан биргаликда рўйхатдан ўтказилган ва давлат ҳисобида турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонининг солиштирилишини амалга оширадилар.


15-1. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ҳар чоракда ўзи келган ҳолда ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида келиб тушган мурожаатларнинг, шу жумладан республика миқёсида рўйхатдан ўтказилган масъулияти чекланган жамият ва акциядорлик жамиятларининг ҳудудлар кесимидаги сонини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб боради.

16. Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш ёки қайта йўлга қўйиш тўғрисидаги ариза унинг воситасида топширилган Тизим электрон шаклдаги ахборотни автоматик равишда рўйхатдан ўтказувчи органга ва қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш ёхуд қайта йўлга қўйиш тўғрисидаги солиқ ҳисоби рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига юборади.



4-БОБ. ДАВЛАТ БОЖЛАРИ ВА ЙИҒИМЛАРНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


17. Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи тўланади.


18. Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўланган давлат божининг барча суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

20. Ариза берувчи томонидан ушбу Регламентнинг 17, 19-бандларида назарда тутилган давлат божлари, йиғимлар электрон тўлов тизимлари воситасида тўланганда, ариза берувчидан тўланган давлат божи ва йиғим суммасининг бир фоизи миқдорида воситачилик ҳақи ушлаб қолинади.

Тўланган воситачилик ҳақлари суммаси хизмат кўрсатувчи банк, Ягона умумреспублика процессинг маркази, электрон тўлов тизими, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими оператори-ташкилот ўртасида мутаносиб равишда тақсимланади.



5-БОБ. ТИЗИМНИНГ АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


21. Тизим фойдаланувчиларининг Тизимдан фойдаланишлари "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш Ягона ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, шунингдек амалдаги электрон рақамли имзо сертификатларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Тизим ундан фойдаланувчиларнинг ва таъминот гуруҳининг Тизимга кирган ва фойдалангандаги барча ҳаракатлари баёнини юритади.


22. Тизим фойдаланувчилари электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни зарур даражада тузиш, сақлаш, қайта шакллантириш, ҳимоясини таъминлаш, қайта ишлаш, жўнатиш ва олишни таъминлаши, шу жумладан:

электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар махфийлигига, тўлиқлигига ва муаллифликка доир талабларга, шунингдек электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши керак;

электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар қайта ишланаётган пайтда қабул қилиб олувчи томонида туриб, қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мувофиқ электрон рақамли имзо ҳаққонийлиги эҳтимолини текшириши, шунингдек электрон рақамли имзо сертификати амал қилишини текшириши керак.


23. Электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни ҳимоя қилиш учун Тизим фойдаланувчилари томонидан ишлатилаётган ахборот-коммуникация технологиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатлаштирилган бўлиши ҳамда эксплуатация ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда фойдаланилиши керак.


24. Тизим фойдаланувчисининг ахборот хавфсизлиги рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар дастурий-аппарат таъминоти чоралари билан амалга оширилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади:

электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларнинг тарқалиб кетиши, ўғирланиши, йўқолиши, бузиб талқин этилиши, тўсиб қўйилиши, қалбакилаштирилиши ва электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлардан бошқача тарзда рухсатсиз эркин фойдаланилиши ҳамда улардан нусхалар кўчиришнинг олдини олиш;

Тизим фойдаланувчиларининг Тизимдаги маълумотлардан, дастурий ресурслардан Тизим фойдаланувчиларининг лавозим йўриқномаларидан келиб чиқиб, чекланган тарзда фойдаланиш;

Тизимдан фойдаланилганда антивирус ҳимоясини таъминлаш.

Ахборот хавфсизлиги қонун ҳужжатлари ва ушбу Регламент талабларини инобатга олган ҳолда, Тизим фойдаланувчисининг ички қоидаларига мувофиқ бошқа эркин фойдаланишдаги воситалар билан ҳам таъминланиши мумкин.


25. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Регламент талабларини инобатга олган ҳолда, ушбу қоидалар бузилишининг олдини олиш ва бузилганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи Ахборот хавфсизлиги ҳамда Тизимдан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.


26. Тизим фойдаланувчилари қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда ахборотнинг криптографик ҳимоясини амалга оширадилар.


27. Тизим фойдаланувчиларининг Тизимда электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар алмашинишига доир ҳамкорлиги телекоммуникация хизматлари воситасида ёхуд қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усуллар билан амалга оширилади.


28. Тизим фойдаланувчилари электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар алмашилганда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келувчи электрон рақамли имзо сертификатларидан фойдаланадилар.


29. Электрон ҳужжат ва (ёки) маълумот агар улар бевосита электрон ҳужжат ва (ёки) маълумот жўнатувчиси томонидан юборилган бўлса, улар юборилган деб ҳисобланади.

Электрон ҳужжат ва (ёки) маълумот унинг тегишли Тизим фойдаланувчисига келиб тушган пайтидан бошлаб қабул қилиб олинган деб ҳисобланади.


30. Ахборот алмашишни унификациялаш ва стандартлаштириш мақсадида Тизим фойдаланувчиларининг ахборот-коммуникация технологиялари Тизим фойдаланувчилари томонидан қабул қилиб олинган электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотларни англаш ва қайта ишлаш имконини таъминлаш мақсадларида, ҳар бир Тизим фойдаланувчиси томонидан алоҳида фойдаланиладиган, белгиланган маълумотлар форматларини ҳамда электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотлар форматини конвертация қилиш имконини бериши керак.


31. Электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотлар Тизимда "Электрон ҳукумат" тизими доирасида идоралараро ҳамкорлик ва маълумотлар алмашинувига доир давлат стандартлари билан белгиланадиган ёки Тизим томонидан фойдаланишга йўл қўйилган, барча Тизим фойдаланувчилари учун умумий ягона стандарт форматга эга бўлиши керак.


32. Тизим фойдаланувчилари ҳаракатларини амалга ошириш учун Тизим томонидан фойдаланиладиган маълумотлар форматига конвертация қилинадиган ахборотни ўз ичига олган электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотлар билан алмашинадилар.


33. Мазкур электрон ҳужжатлар форматларида мазкур ахборотни Тизим фойдаланувчилари ахборот-коммуникация технологиялари ўқий олиш имконини таъминловчи, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишга доир ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган минимал ахборот мавжуд бўлади.



6-БОБ. ТИЗИМ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


34. Тизим фойдаланувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатлари ва ушбу Регламентда белгиланган ҳолатларда ва тартибда электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотларни жўнатиш ва олиш;

рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлардан улар томонидан уларга жўнатилган электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотлар қабул қилиб олинганлиги тасдиғини сўраш.

Тизим фойдаланувчиларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлари ҳам бўлиши мумкин.


35. Тизим фойдаланувчилари қуйидаги мажбуриятларга эга:

Тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга кўмаклашиш;

электрон ҳужжатлар алмашинишида фойдаланиладиган ахборот-коммуникация технологияларини лозим даражадаги ишчи ҳолатида сақлаб туриш;

Тизим фойдаланувчисини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингандан кейинги кундан кечиктирмасдан, Тизимда мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланиш даражаси ва мазкур Тизим фойдаланувчисида электрон рақамли имзо сертификати мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган шундай буйруқнинг асл нусхасини таъминот гуруҳига тақдим этиш.

Тизим фойдаланувчиларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.


36. Тизим фойдаланувчиси томонидан унинг лавозим йўриқномасида назарда тутилган ўз вазифалари ва функциялари бажарилишини белгиланган тартибда якунлаганда, шу жумладан бошқа ишга ўтганда, рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар зудлик билан таъминот гуруҳини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда таъминот гуруҳи зудлик билан бундай Тизим фойдаланувчисини Тизимдан бутунлай чеклаб қўйиши шарт.


37. Қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари томонидан электрон рақамли имзо очиқ калити сертификатининг амал қилиши вақтинчалик тўхтатиб қўйилганда ёки бекор қилинганда Тизим автоматик тарзда Тизим фойдаланувчисининг Тизимдан эркин фойдаланиш имкониятини тўсиб қўяди ва бу ҳақда таъминот гуруҳини дарҳол хабардор қилади.

38. Электрон ҳужжат ва (ёки) маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланиши лозим.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


39. Ушбу Регламент талабларига риоя этмаслик натижасида тадбиркорлик субъектига зарар етказиш тегишли рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг жавобгарлигига олиб келади.

41. Ишчилари тизим фойдаланувчиси электрон рақамли имзодан фойдаланишга ваколатли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органлари ва ваколатли ташкилотлар, шунингдек электрон рақамли имзодан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланган Тизим фойдаланувчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


42. Рўйхатдан ўтказиш органлари ва ваколатли ташкилотлар тегишли Тизим фойдаланувчилари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юзасидан жавобгар бўладилар.


43. Тизим фойдаланувчилари телекоммуникация хизматларидан фойдаланилганда оператор ва (ёки) провайдер айби билан электрон ҳужжатлар ва (ёхуд) маълумотларни жўнатишда (олишда) юзага келиш эҳтимоли бўлган тўхталишлар учун жавобгар бўлмайди.


44. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Регламентга

ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар

томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан

ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига

киритиладиган (юкланадиган) маълумотлар ва ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Тизимга киритиладиган

(юкланадиган) ҳужжатлар

ва маълумотлар


Маълумотларнинг

Тизимга киритилишини

амалга оширувчи органлар


Ҳужжатлар,

маълумотлар ва уларнинг

реквизитларини Тизимга

киритиш муддатлари


1.

Ҳокимнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари


қарор қабул қилингандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан


2.

Бозор ташкил қилишга ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари


қарор қабул қилингандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан


3.

Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказишга аризанинг шакли ва мазмуни.


Адлия вазирлиги


қонун ҳужжатлари шакли ва мазмуни ўзгартирилгандан сўнг икки кун муддатда


4.

Янгидан тузилаётган юридик шахсни (тадбиркорлик субъектини) давлат рўйхатидан ўтказишга аризанинг шакли ва мазмуни.


Адлия вазирлиги


қонун ҳужжатлари шакли ва мазмуни ўзгартирилгандан сўнг икки кун муддатда


5.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш маълумотларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишга аризанинг шакли ва мазмуни.


Адлия вазирлиги


қонун ҳужжатлари шакли ва мазмуни ўзгартирилгандан сўнг икки кунлик муддатда


6.

Юридик шахснинг (тадбиркорлик субъектининг) рўйхатдан ўтказиш маълумотларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишга аризанинг шакли ва мазмуни.


Адлия вазирлиги


қонун ҳужжатлари шакли ва мазмуни ўзгартирилгандан сўнг икки кун муддатда


7.

Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик шахслари иштирокида чет элда ташкил этилган ташкилот тўғрисидаги маълумотлар.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ташкилот чет элда ташкил этилгандан сўнг икки кун муддатда


8.

Чет эллик юридик ёки жисмоний шахснинг улушини (ҳиссасини) сотишдан олинган даромадларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар, улуши (ҳиссаси)нинг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсга сотилиши ҳолатлари бундан мустасно.


Давлат солиқ қўмитаси


таъсис ҳужжатларига чет эл юридик ёки жисмоний шахсининг улушини (ҳиссасини) сотиши билан боғлиқ бўлган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза келиб тушган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида


9.

Мол-мулки ва (ёки) муассислари мавжуд бўлмаган ташкилотни тугатиш тўғрисидаги тақдимнома.


Давлат солиқ қўмитаси


тегишли тақдимнома жўнатилгандан сўнг икки иш куни мобайнида


10.

Мол-мулки бор бўлган ва (ёки) муассислари аниқланган, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молиявий-хўжалик фаолиятни амалга оширмаган ташкилот фаолияти келгусида давом эттирилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги сўровнома.


Давлат солиқ қўмитаси


тегишли сўровнома юборилгандан сўнг икки иш куни мобайнида


11.

Махсус комиссиянинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молиявий-хўжалик фаолиятни амалга оширмаган ташкилот фаолияти келгусида давом эттирилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарори (хулосаси) қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар.


Давлат солиқ қўмитаси


махсус комиссия қарори олингандан сўнг уч иш куни мобайнида


12.

Лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилгани, бекор қилингани ва тугатилгани тўғрисидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда, баҳолаш ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар.


Монополияга қарши курашиш қўмитаси

лицензия берилгандан, амал қилиши вақтинчалик тўхтатилгандан, бекор қилингандан ва тугатилгандан сўнг икки иш куни мобайнида


13.

Устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) сотиб олиш бўйича битимни амалга оширишга, шунингдек бирлаштириш ва қўшиб юборишга дастлабки розилик берилганлиги тўғрисидаги қарорлар.


Монополияга қарши курашиш қўмитаси

қарор қабул қилингандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан


13-1.

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга) дастлабки розилик берилганлиги ва рад этилганлиги тўғрисидаги қарори.


Монополияга қарши курашиш қўмитаси


қарор қабул қилингандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан


14.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий-ҳудудий бирликларга тегишлилигича Республикадаги географик объектларнинг (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар), аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, оромгоҳлар, скверлар) ва шулар каби бошқа объектларнинг номлари тўғрисидаги маълумотлар.


Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

географик объектларга ном бериш ва номини ўзгартириш тўғрисидаги ҳужжатлар олингандан сўнг беш иш куни мобайнида


15.

Матбаа корхонаси тўғрисидаги маълумотлар, матбаа корхонасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилгани, бекор қилингани ва тугатилгани ҳақидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда.


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

гувоҳнома берилгандан, амал қилиши вақтинчалик тўхтатилгандан, бекор қилингандан ва тугатилгандан сўнг икки иш куни мобайнида


16.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар.


Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази


эмиссия давлат рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ўн иш куни мобайнида


17.

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тугатилаётган акциядорлик жамияти акциялари чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганлиги тўғрисидаги қарори ҳақидаги маълумотлар.


Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази


қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан


18.

Ўз устав фондини шакллантирмаган акциядорлик жамияти тўғрисидаги маълумотлар.


Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази


устав фондини шакллантириш муддати тугагандан сўнг беш иш куни мобайнида


19.

Банклар тўғрисидаги маълумотлар, банк фаолиятини амалга оширишга берилган лицензиянинг амал қилиш вақтинчалик тўхтатилган, бекор қилинган ва тугатилгани ҳақидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда.


Марказий банк


лицензия берилгандан, амал қилиши вақтинчалик тўхтатилгандан, бекор қилингандан ва тугатилгандан сўнг икки иш куни мобайнида


20.

Банк ҳисобварақларини очиш тартиби, муддатлари ва баҳоси тўғрисидаги маълумотлар.


Марказий банк


қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобварақларни очиш тартиби, муддатлари ва баҳоси ўзгаргандан сўнг ўн иш куни мобайнида


21.

Молиявий-хўжалик фаолиятни амалга оширмаётган ташкилотлар тўғрисидаги ахборот.


Давлат солиқ қўмитаси

(давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари)


тижорат банкларидан тегишли маълумот олингандан сўнг икки иш куни мобайнида


22.

Юридик шахс - тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.


Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари


давлат рўйхатидан ўтказишда автоматик тарзда


23.

Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.


Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари


давлат рўйхатидан ўтказишда автоматик тарзда


24.

Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар.


Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари


аниқлангандан сўнг икки иш куни мобайнида


25.

Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган ташкилот фаолияти келгусида давом эттирилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги сўровнома.


Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари


жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ҳузуридаги махсус комиссияларга тегишли сўровнома юборилгандан сўнг икки иш куни мобайнида


26.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан муассислари мавжуд бўлмаган ташкилотни тугатиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги маълумотлар.


Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари


тугатиш жараёни бошлангандан сўнг икки иш куни мобайнида


27.

Махсус комиссиянинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган ташкилот фаолияти келгусида давом эттирилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қабул қилган қарори ҳақидаги маълумотлар.


Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари


махсус комиссия қарори олингандан сўнг икки иш куни мобайнида


28.

Ташкилот муассисларига (иштирокчиларига) асослари кўрсатилган ҳолда ихтиёрий тугатишни амалга ошириш тўғрисидаги хабарнома.


Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари

хабарнома юборилгандан сўнг икки иш куни мобайнида

29.

Иқтисодий судга ташкилотни тугатиш тўғрисидаги даъво аризаси юборилганлиги ҳақидаги маълумотлар.

Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари


даъво юборилгандан сўнг икки иш куни мобайнида


30.

Ташкилотни тугатиш жараёнининг бошланиши тўғрисидаги маълумотлар.


Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари


ташкилотни тугатиш қарори тўғрисида хабарнома олинган кунда


31.

Тугатилганлиги муносабати билан ташкилотни Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан чиқариб ташлаш тўғрисидаги ёзув.


Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари


чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кунда


32.

Давлат божлари ставкалари тўғрисидаги маълумотлар.


Давлат божлари ва йиғимларини ундирувчи ваколатли органлар


қонун ҳужжатлари билан давлат божлари ва йиғимлари ставкалари ўзгартирилгандан сўнг икки иш куни мобайнида


33.

Йиғимларнинг ставкалари тўғрисидаги маълумотлар.


34.

Юридик шахснинг - тадбиркорлик субъектининг устав фондига улуш сифатида киритилаётган мол-мулк баҳоланганлиги тўғрисидаги ҳисобот.


Баҳоловчи ташкилотлар


ҳисобот тайёрлангандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан


34-1.

Кўчар мулкларда лизинг мажбуриятлари, тақиқ ёки бошқа чекловлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар (нотариал сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно)


Нотариал идоралар, "Гаров реестри" ДУК, "Давтехназорат" инспекцияси

Маълумот тайёрлангандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан


      

Изоҳ: кўрсатилган маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 89-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 5-модда
































Время: 0.1992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск