ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2017 й. 75-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2017 й.

N 75



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


("Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"

2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сон

Ўзбекистон Республикаси Қонуни)


"Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида" 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 февралдаги

75-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарни ёш оилаларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 17 июлдаги 144-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 39-модда):


а) 3-банддаги "Давлат мулки қўмитаси" сўзлари "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илова (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарни ёш оилаларга бериш тартиби тўғрисидаги низом)нинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ушбу Низом мақсадларида эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) ёш оила деб эътироф этилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 13-бандининг тўртинчи хатбошидаги "(30 ёшгача)" сўзлари "(30 ёшдан ошмаган)" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 30 апрелдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 31-модда) 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги "30 ёшгача бўлган" сўзлари "30 ёшдан ошмаган" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 96-модда) билан тасдиқланган "Камолот"нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банддаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида" сўзлари "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ёш оилалар - ушбу Низомга мувофиқ "Камолот"нинг кўп квартирали уйларидан ипотека кредити асосида квартираларни сотиб олиш учун ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза берилган пайтда эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл)".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 февралдаги

75-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшлар ишлари бўйича Республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 4 декабрдаги 568-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшлари ишлари бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 15 июндаги 285-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшлар ишлари бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 4 декабрдаги 568-сон қарорига қисман ўзгартириш киритиш ҳақида" 1993 йил 15 декабрдаги 602-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 94-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 8-модда


































Время: 0.1310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск