ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Умумий концептуал саволлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2017 й. Ф-4849-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

14.02.2017 й.

N Ф-4849



2017-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

БЕШТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР

СТРАТЕГИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тадбирларнинг экспертлик ва жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, уларни ҳар томонлама мукаммаллаштириш ва амалга ошириш, шунингдек фуқаролик жамияти институтларини, экспертлар ва олимларни мамлакатни демократлаштириш ҳамда модернизация қилиш жараёнларига фаол жалб этиш мақсадида:


1. Жойларда сайловчилар билан ўтказилган учрашувлар, долзарб ва аҳолини ўйлантираётган масалалар кенг кўламда ўрганилиши, амалдаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти танқидий таҳлил қилиниши, илғор хорижий тажриба ўрганилиши, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (бундан буён матнда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади);

Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури (бундан буён матнда Дастур деб юритилади).


2. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон адвокатлар палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциациясининг муассаса шаклидаги "Тараққиёт стратегияси" маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагиларни белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссиялар (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) билан узвий ҳамкорликда Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган чора-тадбирларни ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;

Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича илғор хорижий тажриба, халқаро стандартлар, шунингдек халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг баҳолари, фикр-мулоҳазаларини ўрганиш;

Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасидаги амалга ошириладиган тадбирларнинг экспертлар ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этилишини ташкил қилиш;

Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга ошириш, шунингдек Дастурда назарда тутилган қонун, қонуности ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ҳар йиллик дастурлар лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш;

Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича аҳолининг фикр ва таклифларини тўплаш ва ўрганиш, улар юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириб борилишининг тизимли жамоатчилик мониторингини ўтказиш, унинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун қўшимча чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ҳаракатлар стратегиясининг амалга ошириб борилиши тўғрисида аҳолини, тадбиркорлик субъектларини, фуқаролик жамияти институтларини ва халқаро жамоатчиликни кенг хабардор қилиш.


3. Марказ фаолиятига кўмаклашиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки, Марказ фаолиятига кўмаклашиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Марказнинг давлат органлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлайди ва унга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини ҳар томонлама кўллаб-қувватлайди.


4. Марказ:

ўз зиммасига юклатилган вазифалар доирасида вазирликлар, идоралар, банклар ва бошқа ташкилотлардан зарур норматив, статистик ҳамда таҳлилий ахборотни сўраш ва бепул олиш;

комиссиялар томонидан ташкил этиладиган эксперт гуруҳларига Дастурда назарда тутилган ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар бериш;

давлат бошқаруви органлари, идоралар, банклар мутахассисларини, илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг олимлари ва ўқитувчиларини, мустақил экспертларни, шу жумладан хорижий давлатлардан экспертлар сифатида шартнома асосида жалб қилиш;

Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун таклиф этилган миллий ва хорижий экспертлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилсин.


5. Марказни молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат эканлиги белгилаб қўйилсин:

техник кўмаклашиш маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг грантлари;

вазирликлар, идоралар, банклар ҳамда бошқа ташкилотларнинг тадқиқот ҳамда таҳлиллар ўтказиш учун ажратиладиган маблағлари;

ижтимоий шериклик доирасида нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратиладиган давлат грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Марказни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Марказга қуйидаги масалаларни халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этишда кўмаклашсин:

Марказ фаолиятини моддий-техник ва ахборот жиҳатдан таъминлаш учун техник кўмаклашиш маблағлари, грантлар жалб этиш;

Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун хорижий экспертларни таклиф этиш;

хорижий тажрибани ўрганиш учун Марказ экспертларининг ривожланган хорижий мамлакатларга сафарларини ташкил этиш.


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Марказнинг буюртмаларига биноан халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан олинадиган грантлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда хулосалар берилишини таъминласин.

9. Марказ қуйидаги мажбурий жўнатмалар реестрига киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия, Меҳнат, Ички ишлар вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратураси, Олий ва Олий хўжалик судларининг статистик маълумотлари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бюллетенлари ва кундалик маълумотлари тўплами;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг хорижий матбуот шарҳлари ва таҳлилий маълумотномалари, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари.

10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Марказни жойлаштириш, шунингдек унинг зарур замонавий компьютерлар, ташкилий техника, мебель ва инвентарлар билан жиҳозланишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Марказнинг кенг қамровли Интернет тармоғи билан жиҳозланишини;

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан биргаликда Марказнинг Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий лицензияга эга ахборот-кутубхона ресурслари фондларига доимий равишда электрон уланишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Марказнинг буюртмаларига биноан Марказ фаолиятига жалб қилинаётган чет эл фуқароларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказнинг буюртмаларига биноан Марказ фаолиятига жалб қилинаётган чет эл фуқароларига давлат божини ундирмаган ҳолда кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.


14. Ушбу Фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 14 февралдаги

Ф-4849-сон фармойишига

ИЛОВА



"Тараққиёт стратегияси" маркази фаолиятига

кўмаклашиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

Муродов О.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари


Давлетов Р.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари ўринбосари


Истамов М.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шўъба мудири


Рихсиев А.Г.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош инспектори


Рустамбеков Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош инспектори


Ханаев У.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти


Мавлонов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори


Неъматов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи консультанти


Кучкаров Б.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўринбосари


Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи


Абдукаримов Г.О.

-

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори


Ахмедов Р.Т.

-

Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси


Шайхов А.Э.

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси


Абдухаликов Ф.Ф.

-

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси


Кучкаров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


Бекенов С.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Жўраев Н.С.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари


Шоахмедов Ш.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 88-модда



































Время: 0.1601
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск