Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2017 й. 81-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 7 декабрдаги 322-сон қарорига ўзгартириш киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2017 й.

N 81



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ

МУЛК АГЕНТЛИГИНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2013 ЙИЛ 7 ДЕКАБРДАГИ

322-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 20 октябрдаги ПҚ-2637-сон қарорини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 24 ноябрдаги 394-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 7 декабрдаги 322-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 87-модда) 1-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига илгари белгиланган лимитга қўшимча равишда 1 та бириктирилган хизмат автотранспорти сақлаш учун лимит ажратсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 февралдаги

81-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари

маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил

7 декабрдаги 322-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш


2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига, истисно тариқасида, "Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази" давлат унитар корхонаси билан унинг уставига мувофиқ корхона томонидан ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишига рухсат этилсин.

3. Белгилансинки, "Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази" давлат унитар корхонаси томонидан бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 февралдаги

81-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг "Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сонли Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорига 3-илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига 1-илованинг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2450-сон қарори)" 2016 йил 5 майдаги 140-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 37-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 98-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 12-модда




































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск