язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 07.02.2017 й. 57-сон "Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.02.2017 й. 2434-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.02.2017 й.

N 2434-1




ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

07.02.2017 й.

N 57


БУЙРУҒИ



Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан

ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш

ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 29 январдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2434, 2013 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 131-модда) билан тасдиқланган Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                               В. Исмаилов






Буйруққа

ИЛОВА



Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан

ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул

юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни

бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 437-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 6-банднинг биринчи хатбошисидан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 141-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 14-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


4. 17-банддаги "дарҳол" деган сўз "бир иш куни ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. IV боб номидаги "шахсларни" деган сўз "шахсларнинг рўйхатини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 27-банддаги "молиявий йил" деган сўзлар "молия йили" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 28-бандда:

биринчи хатбошидаги "молиявий йил" деган сўзлар "молия йили" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий органларига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "маълумотларни" деган сўздан кейин "мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ва Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органлари гувоҳномалар реестри олингандан сўнг ўттиз кун ичида ШЙТБОга гувоҳномалар реестридан чиқиб кетган шахслар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.".


9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 4-илова билан тўлдирилсин.


10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан

ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул

юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари)

бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р


ШЙТБОнинг рўйхати бўйича бепул

юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар


Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия

жамғармасининг туман

(шаҳар) бўлимлари

томонидан


Мудофаа вазирлигининг

ҳудудий органлари

томонидан


Изоҳ



(ШЙТБО томонидан тақдим этилади)


ҳудуд

номи


Ф.И.О.


манзили


туғилган

йили


тоифа

шакли


ҳарбий

пенсия

олувчи

сифатида

рўйхатда

туради


Афғонистон

Республикасида ва

бошқа мамлакатларнинг

ҳудудидаги жанговар

ҳаракатларда қатнашган

собиқ байналминалчи

жангчилар сифатида

рўйхатда туради



пенсия ёки нафақа

олувчи сифатида

рўйхатда туради



















".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 103-модда