ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фанлар академияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2017 й. ПҚ-2789-сон "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2017 й.

N ПҚ-2789



ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИ,

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ, БОШҚАРИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Иқтисодиётнинг инновацион ривожланишида академик фаннинг аҳамиятини янада ошириш, Фанлар академиясининг нуфузини юксалтириш ва фаолиятини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни бошқариш ва тартибга солишнинг ягона тизимини шакллантириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ўрнини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Фанлар академиясининг асосий вазифа ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

табиий, техник ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш;

илм-фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси механизмларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, фан ва технологияларни ривожлантиришнинг, давлат илмий-техник дастурларининг устувор йўналишларини шакллантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

жаҳон ва республика илм-фан ютуқларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, улардан Ўзбекистон Республикаси манфаатлари йўлида фойдаланиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш;

мамлакатимиз илм-фани, илмий салоҳияти, фан ва техника ютуқларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш;

хорижий мамлакатларнинг фанлар академиялари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва жамғармалари билан халқаро ҳамкорлик қилиш, халқаро илмий форум ва конференциялар ташкил этишда ва ўтказишда иштирок этиш;

Фанлар академияси муассасаларининг илмий салоҳияти ва моддий-техник базасидан фойдаланган ҳолда, юқори малакали кадрлар тайёрлашда иштирок этиш;

сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини ривожлантириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институтини Фанлар академияси тасарруфига ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибида:

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Математика институти негизида В.И. Романовский номидаги Математика институтини;

Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетининг тегишли лабораториялари ва ноёб объектлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Радиация хавфсизлиги маркази негизида Ядро физикаси институтини;

Тошкент давлат техника университети Муҳандислик-физика факультетининг тегишли лабораториялари негизида У.А. Арифов номидаги Ион-пламза ва лазер технологиялари институтини;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Тармоқ машинасозлиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази негизида М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтини;

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази негизида Полимерлар кимёси ва физикаси институтини;

Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази негизида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтини;

Самарқанд шаҳридаги Археология институти ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институтининг Тошкент бўлими негизида Я. Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институтини;

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтини;

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Ўзбек тили ва адабиёти музейи негизида Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи жамоатчилик кенгашини Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи жамоатчилик кенгашига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ Фанлар академияси тасарруфига ўтказилсин, у Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгашининг ишчи органи этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Фанлар академияси Навоий бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Фанлар академияси Навоий бўлимини сақлаш, шунингдек унинг амалий ва инновацион тадқиқотларини амалга оширишга йўналтирилган харажатлари "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасининг ҳисобидан, шу жумладан, тегишли илмий-технологик ишланмаларни жорий этиш натижасида олинган соф фойданинг 10 фоизи миқдори эвазига қопланиши белгилаб қўйилсин.


5. Белгилансинки, қайта ташкил этилган Фанлар академияси илмий муассасалари юридик шахс мақомига эга давлат муассасасидир, улар аввал ўзлари тасарруфида бўлган вазирлик ва идоралар негизидаги илмий муассасаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланадилар.


6. Илм-фаннинг устувор йўналишлари ривожланишини таъминлаш, шунингдек илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш мақсадида Фанлар академияси бошқарув аппарати тузилмасида физика-математика ва техник фанлар, кимё-биология фанлари, ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича бўлимлар ташкил этилсин.

Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими раиси, Хоразм Маъмун академияси раиси ва Фанлар академияси Навоий бўлими раиси ўз мақомига кўра Фанлар академиясининг вице-президентига тенглаштирилсин.


7. Амалиётга шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари Фанлар академиясининг ассоциациялаштирилган аъзоси бўлишлари мумкин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ташкилий ҳамда бошқарув аппарати тузилмалари 1 ва 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

19-2. Белгилансинки:

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан олинган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган илмий-лаборатория ускуналари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилмайдиган бутловчи ва харажат материаллар, қурилиш техникаси, кичик механизация воситалари, материал ва ускуналар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорларига мувофиқ Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан олинган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларига бепул топширилаётган илмий лабораториялари учун илмий ускуналар, зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар солиққа тортилмайди;

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари давлат бюджети ҳисобидан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажаришда фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади.

20. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий лабораторияларни жиҳозлаш ва олимларнинг хорижий стажировкаларини ташкил этиш учун чет эл кредитлари ва грантларини жалб этиш бўйича халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар билан тизимли иш олиб борсинлар.

21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг илмий тадқиқотлар якунлари бўйича салмоқли натижаларга эришган олимларни тақдирлаш учун Фанлар академиясининг илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Фанлар академиясининг илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушган соф фойданинг 10 фоизи миқдоридаги чегирма ҳисобидан шакллантирилади.


22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мазкур қарор ижросини таъминлашга қаратилган, жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин:

тегишли олий таълим муассасалари билан чуқур интеграцияни таъминлаган ҳолда Фанлар академияси тасарруфига ўтказилаётган ҳамда унинг таркибида қайта ташкил этилаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш;

Фан ва технологиялар давлат комиссияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси, Фанлар академиясининг Навоий бўлими, Фанлар академиясининг илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш.


23. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


24. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 февралдаги

ПҚ-2789-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ














Умумий йиғилиш


























































Директорлар кенгаши

Бошқарув аппарати

Президиум






















Ядро физикаси институти

О.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти

Миллий археология маркази

1. Фундаментал кутубхона;

2. "Лабзак" меҳмонхонаси;

3. Ётоқхона;

4. "Академ таъминот" ДУК;

5. "Фанум" ўқув маркази;

6. "Фан" нашриёти;

7. "Фан ва турмуш"

журнали;

8. "Inkom kapital qurilish" инжиниринг компанияси;

9. "Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК;

10. Ф.Н. Русанов номидаги  Тошкент Ботаника боғи.

Қорақалпоғистон бўлими

Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти

Умумий ва ноорганик кимё институти

Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти

Қорақалпоқ табиий фанлар ИТИ

В.И.Романовский номидаги Математика институти

С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти

Ўзбек тили, адабиёти ва фольклор институти

Физика-техника институти

Қорақалпоқ гуманитар фанлар ИТИ

Полимерлар кимёси ва физикаси институти

Тарих институти









Материалшунослик институти

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти

Санъатшунослик институти




























Хоразм Маъмун академияси

Ўзбекистон тарихи давлат музейи










У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти

Ботаника институти



















Навоий бўлими

Темурийлар тарихи давлат музейи










Зоология институти










М.Т.Уразбаев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

















Алишер Навоий номидаги Адабиёт давлат музейи

















Геномика ва биоинформатика маркази

































РТ-70 Радио астрономия обсерваторияси

Ўзбекистоннинг

энг янги тарихи

масалалари бўйича мувофиқ-

лаштирувчи-

методик марказ

















Микробиология институти







































Давлат ва ҳуқуқ институти

















Г.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти

Иммунология ва инсон геномикаси институти










































































































Конструкторлик бюроси ва тажриба ишлаб чиқаришига эга бўлган илмий-техник марказ







































































































          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 февралдаги

ПҚ-2789-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академияси бошқарув аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ














Умумий йиғилиш













































































Директорлар кенгаши




Президент




Президиум























































































Бош илмий котиб


Физика-математика ва техника фанлари бўйича вице-президент




Кимё-биология фанлари бўйича вице-президент


Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича вице-президент


Президент котибияти

1 киши








































Ташкилий-таҳлилий бўлим

2 киши







Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими

2 киши


Илмий кадрлар бошқармаси

2 киши






















Физика-математика ва техника фанлари бўлими

2 киши

Кимё-биология бўлими

3 киши

































Ахборот технологиялари хизмати

1 киши









Молия-иқтисод бўлими

2 киши





















Пресс-секретарь

1 киши





























Ишлар бошқармаси

1 киши




















Умумий бўлим

2 киши















Бухгалтерия

2 киши

































Архив

2 киши




























Интеллектуал мулк бўйича етакчи мутахассис

1 киши


Моддий фондлар бўлими

2 киши


































Махсус бўлим

1 киши


































































































Ходимларнинг умумий чекланган сони (ёрдамчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) 36 киши. Ёрдамчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.



Юрисконсульт

1 киши

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1 киши


Ёрдамчи хизматлар





































Халқаро алоқалар сектори

2 киши






























































8.

лавозими бўйича

-

9.

Б.С. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти


10.

Р.С. Қосимов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


11.

Г.К. Саидова

-

Иқтисодиёт вазири


12.

Б.А. Ходжаев

-

Молия вазири


13.

Э.М. Ғаниев

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири


14.

У.И. Иноятов

-

Халқ таълими вазири


15.

Ш.Х. Шерматов

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в. б.


16.

Қ.С. Санақулов

-

"Навоий кон-металлургия комбинати" ДК бош директори


17.

А.К. Фарманов

-

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бош директори


18.

М.М. Дусмуратов

-

"Ўзфармсаноат" АЖ раиси


19.

А.А. Абдуллаев

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ раиси


20.

А.С. Султонов

-

"Ўзбекнефтегаз" МХК раиси


21.

Ф.И. Саломов

-

"Ўзбекэнерго" АЖ раиси


22.

И.У. Ҳайдаров

-

"Ўзбекенгилсаноат" АЖ раиси


23.

А.С. Камалов

-

"Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК бошқаруви раиси


24.

А.Н. Файзуллаев

-

Интеллектуал мулк агентлиги бош директори


25.

Лавозими бўйича

-

Фан ва технологиялар агентлиги бош директори, комиссия котиби.


*) Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 февралдаги

ПҚ-2789-сон қарорига

4-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 05.04.2018 й. ПФ-5399-сон Фармонига мувофиқ 4-илова ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси фан ва

технологиялар бўйича агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ

Интеллектуал мулк объектларини баҳолаш бўйича ДУК (хўжалик ҳисобида)


Бош директор

1 киши


Идоралараро илмий-техник кенгашлар










































Бош директорнинг биринчи ўринбосари

1 киши























Бош директор ўринбосари

1 киши



























Молия-иқтисод бўлими (бухгалтерия)

3 киши






Техника фанлари бўйича дастурлар ва лойиҳаларни таҳлил қилиш, шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими

3 киши


















Технологиялар трансферини ташкил қилиш ва инновация ярмаркаларини ўтказиш бўлими

4 киши



























Умумий бўлим (юрист, кадрлар бўйича мутахассис, иш юритувчи)

4 киши





Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича дастурлар ва лойиҳаларни таҳлил қилиш, шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими

3 киши






















Халқаро илмий-техник ҳамкорликни

ривожлантириш бўлими

3 киши





















Табиий фанлар бўйича дастурлар ва лойиҳаларни таҳлил қилиш, шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими

3 киши













































Олий таълимдан кейинги таълим фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

3 киши







































Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича дастурлар ва лойиҳаларни таҳлил қилиш, шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими

3 киши













































АКТ бўлими

3 киши







































Илмий-техник маълумотларнинг давлат ресурсларини шакллантириш бўлими

3 киши

















Бошқарув ходимларининг умумий сони - 36 киши.





"Халқ сўзи", 2017 йил 18 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 февраль, 8-сон, 117-модда



























Время: 0.1566
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск